Мавсум бошида жароҳат олиб майдон ташқарисида қолган "Вольфсбург" ҳужумчиси Бас Дост тикланиш даври ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу даҳшатли эди. Ҳеч қачон формамни тиклай олмайман деб ўйлаган эдим. Энди эса мен биринчи рақамлиман. Эрталаб кўзингни очиб, ҳеч қандай оғриқ ҳис қилмаслик қандай бахт", - дейди Дост.













