Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Руслан Корян: «ОЧЛ ва Абрамов туфайли «Локомотив» таклифини қабул қилдим»

Баҳо:
+ | -1

«Локомотив» мавсумолди ўқув машғулот йиғини давомида бир қанча футболчиларни кўрикдан ўтказди. Жумладан, бир неча россиялик, болқонлик ва бразилиялик футболчилар йиғинда иштирок этганига қарамай, якунда жамоа ҳужум чизиғи учун россиялик Руслан Корян билан шартнома имзоланди. Россия Биринчи дивизиони вакили «Луч-Энергия»нинг эндиликда собиқ футболчисига айланган Руслан билан тақдимот маросимидан сўнг суҳбатлашдик.

«Клубга келиб қўшилганимга бир ойдан ошди. Дастлабки таассуротларим фақат ижобий. Клубда яхши футболчилар йиғилишган. Бизга шарт-шароитлар яратиб берилган. «Локомотив»дан таклиф тушганида қаерга йўл олаётганимни билардим. Жамоага олдига қўйилган вазифаларни бажаришда масъулиятни ҳис қилиб турибмиз. «Темирйўлчилар» халқаро мусобақа - Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиши - қарор чиқаришимда муҳим аҳамиятга эга бўлдим. Ўзимни янги мусобақада синаб кўришни истадим», - дейди Корян.

Россиялик ҳужумчи учун ОЧЛ янги турнир ҳисобланади. Шу боис, у ҳали ушбу мусобақа ҳақида етарли тасаввурга эга эмас. Шунга қарамай, Корян «Локомотив» олдига қўйилган вазифанинг уддаланишига ишонишини таъкидлаб ўтди.

«Агар биз яхлит жамоа сифатида ўйнасак, ўйлайманки, вазифани бажара оламиз. Балки, қитъада молиявий жиҳатдан бақувват ва кучли футболчиларга эга жамоалар бордир. Аммо майдонда ўйин тақдирини пуллар эмас, ўйинчилар ҳал қилади. Шу боис, биз мустаҳкам жамоа бўлиб ўйнасак, рақибларни мағлуб эта оламиз. Мен ҳужумчи сифатида яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишга ҳаракат қиламан», - дейди россиялик футболчи.

Футболчи янги клубнинг таклифини қабул қилишда мураббий ва унинг ишончи катта аҳамиятга эга бўлади. Корян «Локо» бош мураббийи Вадим Абрамов ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

«Абрамов билан илк марта январь ойида учрашдим. Илк учрашувдаёқ унинг қандай экани маълум бўлди. У менда яхши инсон ва яхши мутахассис сифатида илиқ таассурот қолдирди. Сизга бир гапни айтаман, Вадим Карленович қўл остида шундай мароқ билан шуғулландим, ўйинларда иштирок этдимки, мен фақат ёшлигимда футболдан худди шундай роҳатлангандим. Ушбу мутахассис асосий эътиборни тўп билан ишлашга қаратар экан. Бу нарса менга жуда ёқади. У - кучли мутахассис. Бежизга Ўзбекистон терма жамоасини бошқармаган. Йиғинлар давомида ўзимни яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қилдим. Мавсум давомида ҳам мураббийнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан».

«Илк профессионал шартномамни Киевнинг «Динамо» жамоаси билан тузгандим. Ўшанда динамочиларнинг 3-жамоасига қабул қилишган. Энг муваффақиятли ўйинимни «Луч-Энергия» сафида намойиш этганман, деб ўйлайман. Ҳозирда бу жамоа Россия биринчи дивизионида 6-ўринда боряпти. Ўтган мавсумда Россиянинг кубогининг ярим финалигача етиб бордик. Турнир давомида Премьер-лиганинг «Томь» ва «Рубин» жамоаларини мусобақадан чиқариб юборгандик», - дея ўзининг фаолияти ҳақидаги қисқача маълумотлар билан суҳбатни якунлади Руслан Корян.

Абдулазиз АЗИМХЎЖАЕВ суҳбатлашди. 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 21:40, 19.02.2015.
Ўқилди: 7107 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.