Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг янги биносида таъмирлаш ва оқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган суратлар шу ҳақда маълум қилмоқда. Мазкур янги бинонинг расмий очилиши Наврўз байрамига мўлжалланган, деб ёзади 12news.uz.
Аввал хабар берилганидек, мазкур бинода Республика спорт тиббий илмий амалий маркази фаолият кўрсатади ва Жанубий Корея, Россия ҳамда Германия давлатларидан етакчи шифокорлар жалб этилиши кўзда тутилган. Марказ замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади.