Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

АПЛда ўсишга эришган 12 футболчи

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси ҳар мавсум футбол оламига янги номларни, янги иқтидор соҳибларини тақдим қилади. Еurosport.ru сайтида эълон қилинган мақола эса АПЛнинг янги “юзлари” ҳақида эмас, балки жорий мавсумда ҳақиқатдан ҳам ўз ўйинини анча кучайтиришга эришган сиз билган ва билмаган футболчилар ҳақида.

Тибо Куртуа ("Челси")

Кўпчилик "Атлетико" футболкасида ўта ажойиб икки мавсумни ўтказган бельгиялик кипернинг "Челси"даги келажаги борасида шубҳали фикрда эди. Аммо Тибо асосий дарвозабон бўлиш учун рақобатда Петр Чехдан устун келдию унинг келажаги борасидаги танқидий қарашлар тумандек тарқаб кетди. Ҳатто энди чехиялик посбоннинг Лондондан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар қулоққа чалинмоқда.

Куртуа қишда кичик жароҳатлардан азият чеккан бўлса-да, аммо у ҳамон 8та ўйиндан иборат қуруқ серия ва битта ўйинда ўтказиб юбориладиган ўртача битта гол натижаси билан Премьер-лигадаги энг ишончли дарвозабонлардан бири бўлиб қолмоқда.

Футболчининг ёздаги трансфер нархи: 25 миллион евро
Ёзда у билан қизиққанлар: "Барселона", "Атлетико"
Футболчининг ҳозирги трансфер нархи: 30 миллион евро
Ҳозир у билан қизиқаётганлар: "Реал"

Патрик Макнейр ("Манчестер Юнайтед")

Британ ўғлони кутилмаганда "Манчестер Юнайтед"нинг ғалаба тимсолига айланди. Макнейр майдонга тушган дастлабки олти ўйинда "қизил иблислар" ғалабага эришди, бу ҳолат мавсум бошида "МЮ" исталган рақибга очко улашаётган вақтда рўй берганини инобатга олсак, Макнейр қай тариқа манкунялик мухлисларнинг ёқимтойига айланганини тушуниб етса бўлади.

Футболчи Англия чемпионатидаги 11та учрашувни асосий таркибда бошлади ва "Юнайтед" Патрик ҳимоя марказида ўтказган ўйинларнинг фақат биттасидагина мағлубиятга учради. Ушбу ягона омадсизлик эса "Манчестер Сити"га қарши дерби ўйинида кузатилганди.

Футболчининг ёздаги трансфер нархи: 250 минг евро
Ёзда у билан қизиққанлар: номаълум
Футболчининг ҳозирги трансфер нархи: 1,5 миллион евро
Ҳозир у билан қизиқаётганлар: номаълум

Тайлер Блэккетт ("Манчестер Юнайтед")

Луи ван Гал мавсум бошида асосан ёшларга эътибор қаратди. "Манчестер Юнайтед" таркибида Макнейр билан бирга Жесс Лингард ва Тайлер Блэккетт майдонга туша бошлади. Агар Лингард биринчи турда ўйнаган ва у қадар ижобий таассурот қолдира олмаган бўлса, Тайлер асосий таркибга муқим ўрнашиб, Фил Жонс, Жонни Эванс, Крис Смоллинг ва Патрик Макнейрларга жиддий рақобат тақдим этди.

"МЮ" бежиз Блэккетт билан янги шартнома имзолашни орзу қилаётгани йўқ. Чунки футболчи келажаги порлоқ эканига мураббийлар штаби ва мухлисларни аллақачон ишонтириб улгурди. Сўнгги маълумотларга кўра, унинг ҳафталик маоши 25 карра (2 минг евродан 50 минг еврога) оширилар экан.

Футболчининг ёздаги трансфер нархи: 500 минг евро
Ёзда у билан қизиққанлар: номаълум
Футболчининг ҳозирги трансфер нархи: 1 миллион евро
Ҳозир у билан қизиқаётганлар: номаълум

Жеймс Уилсон ("Манчестер Юнайтед")

Мавсум стартидан олдин кимдир маҳоратли ижрочилар Радамель Фалькао, Уэйн Руни ва Робин ван Перси билан асосий таркиб учун ҳеч ким билмаган Жеймс исмли йигит кураш олиб боради деса бунга ҳеч ким ишонмасди.

Уилсон ҳозиргача 12 учрашувда иштирок этишга улгурди ва ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Унинг трансфер қиймати ярим йил ичида олти мартагача ўсди. Бу ҳолатдан эса Ван Перси аллақачон ташвишга тушиб, "қизил иблислар" асосий таркибидаги ўрнидан хавотирланмоқда.

Футболчининг ёздаги трансфер нархи: 250 минг евро
Ёзда у билан қизиққанлар: номаълум
Футболчининг ҳозирги трансфер нархи: 1,5 миллион евро
Ҳозир у билан қизиқаётганлар: номаълум

Натаниэл Клайн ("Саутгемптон")

"Саутгемптон"нинг ўтган мавсумдаги юлдузи жорий чемпионатда ҳам порлашда давом этмоқда. Клайннинг Лаллана, Ламберт, Шоу, Чемберс ва Ловрен ортидан топ-клубларга ўтиб кетмаганининг ўзи ғалати.

Жорий мавсумдаги 23та учрашув, 2та гол, ўта ишончли ўйин, терма жамоага чорлов, буларнинг бари Клайн жамоа учун қимматли футболчига айланиб улгурганининг исботи. Агар "авлиёлар" ушбу футболчини яна бир мавсум ўзларида сақлаб қолишга эришсалар, бу чинакам мўжиза бўлади.

Футболчининг ёздаги трансфер нархи: 7 миллион евро
Ёзда у билан қизиққанлар: "Манчестер Юнайтед"
Футболчининг ҳозирги трансфер нархи: 12 миллион евро
Ҳозир у билан қизиқаётганлар: "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль"

Жеймс Уорд-Проуз ("Саутгемптон")

"Авлиёлар"нинг яна бир кашфиёти. 19 ёшидан "Саутгемптон" асосий таркибида мунтазам майдонга тушаётган йигитча 20 ёшида жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланди. 15 учрашувда 7та самарали узатма – ажойиб натижа эмасми?

Жеймс Уорд-Проуз – "Саутгемптон"нинг янги юлдузи ва у ёзги аукционда ажойиб маблағ эвазига янги жамоага йўл олса ҳайрон бўлманг.

Футболчининг ёздаги трансфер нархи: 5 миллион евро
Ёзда у билан қизиққанлар: номаълум
Футболчининг ҳозирги трансфер нархи: 8 миллион евро
Ҳозир у билан қизиқаётганлар: номаълум

Кристиан Эриксен ("Тоттенхэм")

Даниялик йигит ўтган мавсумдаги энг ёрқин футболчилардан бири бўлди. "Тоттенхэм"ни ўз елкасида кўтариб юрган Эриксен жорий мавсумда ҳам ушбу вазифани муносиб уддаламоқда. У Харри Кейн билан жуфтликда 22та гол урди.

Жарима зарбаларининг мутлақ ижрочиси, майдондаги асосий ижодкор футболчи, бош юлдуз – Кристиан Эриксен ушбу мавсумда ҳам ўз маҳоратини тўла-тўкис ишга соляпти. Унинг трансфер қиймати 7 миллион еврога ошди.

Футболчининг ёздаги трансфер нархи: 20 миллион евро
Ёзда у билан қизиққанлар: номаълум
Футболчининг ҳозирги трансфер нархи: 27 миллион евро
Ҳозир у билан қизиқаётганлар: "ПСЖ", "Ливерпуль"

Райан Мэйсон ("Тоттенхэм")

"Суиндон Таун"дан "Тоттенхэм"га. Бу ҳақиқатдан кўра кўпроқ Голливуд фильмлари сюжетига ўхшайди. Райан Мэйсон бошланғич таркиб футболчиси бўлишни мақсад қилмаганди, аммо у ҳозир "шпорлар"нинг етакчиларидан бирига айланиб улгурди.

Таянч ярим ҳимоячи учун иккита самарали узатма – ёмон кўрсаткич эмас. Футболчи трансфер нархининг бирданига 18 мартага кўтарилгани Мэйсон иқтидорига яққол баҳодир.

Футболчининг ёздаги трансфер нархи: 250 минг евро
Ёзда у билан қизиққанлар: номаълум
Футболчининг ҳозирги трансфер нархи: 4,5 миллион евро
Ҳозир у билан қизиқаётганлар: номаълум

Харри Кейн ("Тоттенхэм")

Ортда қолган 21 учрашувда "гол+пас" тизими бўйича 13+5, "Манчестер Юнайтед" ва "Реал"нинг жиддий қизиқиши. Харри Кейн том маънода Англия чемпионатининг кашфиётига айланди. У жамоаси билан янги шартнома имзолаб, клубга бўлган садоқати ва ишончини исботади. Аммо шундай бўлса-да, Европа грандлари тасодифан "Тоттенхэм"да порлаган юлдузни қўлга киритиш ниятидан қайтганларича йўқ.

Футболчининг ёздаги трансфер нархи: 3 миллион евро
Ёзда у билан қизиққанлар: номаълум
Футболчининг ҳозирги трансфер нархи: 15 миллион евро
Ҳозир у билан қизиқаётганлар: "Манчестер Юнайтед", "Реал"

Раҳим Стерлинг ("Ливерпуль")

Дэниэл Старриж ўз жароҳатини даволаётганда, Стивен Жеррард клубдан кетиш ҳақидаги қарорини чиройли эълон қилиш ҳақида ўйлаётганда, Марио Балотелли эса гол уришни буткул эсдан чиқариб қўйган вақтида Раҳим Стерлинг "Ливерпуль" учун ҳақиқий ишонч ва умид машъали бўлиб порлади.

Инглиз йигитчаси тўплар киритди, югурди, меҳнат қилди ва натижада мавсум ўрталарига келиб "гол+пас" тизими бўйича 5+6 тўплашга улгурди. Раҳимнинг топ-клубларга ўтиши ҳақидаги миш-мишларнинг кўпаяётгани бежиз эмас, албатта.

Футболчининг ёздаги трансфер нархи: 20 миллион евро
Ёзда у билан қизиққанлар: "Реал"
Футболчининг ҳозирги трансфер нархи: 30 миллион евро
Ҳозир у билан қизиқаётганлар: "Реал", "Бавария", "Челси", "ПСЖ"

Сейду Берахино ("Вест Бромвич")

Ўртамиёна жамоалар орасида энг катта кашфиётга айланган инглиз футболчиси қўрқмай тўпурарлар курашига қўшилиб омма эътиборига тушди. Тезкор, курашчан Берахино Премьер-лига ҳавосига мослашиб олгач, бирин-кетин рақиблар дарвозасини ишғол қилмоқда. Тўғри, қишга келиб у бироз хотиржам тортди, аммо бу ҳолат харидор клубларнинг қизиқишини йўққа чиқаргани йўқ.

Футболчининг ёздаги трансфер нархи: 5 миллион евро
Ёзда у билан қизиққанлар: "Арсенал"
Футболчининг ҳозирги трансфер нархи: 12 миллион евро
Ҳозир у билан қизиқаётганлар: "Ливерпуль", "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед"

Дэнни Ингс ("Бернли")

Жамоаси билан турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бораётган яна бир истеъдодли футболчи. “Бёрнли” мавсумни ёмон ўтказяпти ва фақат элитада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. Ёш ҳужумчи Дэнни Ингс эса жамоасини юқори поғоналарга олиб чиқишга жон-жаҳди билан интиляпти.

У тўпурарлар рўйхатида Кристиан Эриксен, Вильфрид Бони ва Эден Азар билан тўққизинчи ўринни бўлишиб турибди. Аллақачон шерикларини тўртта голли пас билан таъминлаган Ингс ўзининг трансфер нархини ҳам ошириб бормоқда. Агар у ёзда “Бёрнли”ни ўз олдига катта мақсадлар қўйган жамоага алмаштирса, бундан ҳеч ким ажабланмаслиги аниқ.

Футболчининг ёздаги трансфер нархи: 4 миллион евро
Ёзда у билан қизиққанлар: номаълум
Футболчининг ҳозирги трансфер нархи: 10 миллион евро
Ҳозир у билан қизиқаётганлар: номаълум

Маҳмуджон АЗИМОВ
таржимаси

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 15:05, 20.02.2015.
Ўқилди: 8433 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.