Англия термаси ва “Ливерпул”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Адам Лаллана клубига ҳар қандай йўл билан ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Ёзда жамоанинг кўп йиллик сардори Стивен Жеррард “Ливерпул”ни тарк этади. “Қизиллар”нинг кейинги сардори Жордан Хендерсон бўлиши кутилмоқда, аммо унинг етакчилик қобилиятларига кўпчилик шубҳа билан қарамоқда. 26 ёшли Лаллана “Саутгемптон”да сардорлик қилган ва “Энфилд”да ҳам бу вазифани бўйнига олишга тайёр.
“Мен табиатан етакчи ҳисобланаман, майдонда ҳам, ҳаётда ҳам. “Ливерпул”да сардорлик вазифасини бажара оламанми. Янги жамоага келганингда, шароитлар ўзгаради, бошқа даврага тушиб қоласан – ўзлигингча қолишинг қийин. Аммо кейинги ярим йил ичида ҳар қандай сифатда жамоага фойдали бўлишимни исботладим, деб ҳисоблайман”, - деб Лаллананинг сўзларидан келтиради euro-football.ru.