Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Луис Энрике: «Умид қиламан, «Малага» билан ўйин — шунчаки бахтсиз тасодиф»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 24-тури доирасида «Малага»га қарши ўйиндан (0:1) кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биринчи бўлимда нисбатан яхши ўйнадик, танаффусдан кейин эса бизга баланс етишмади. Ўйинни назорат қила олмадик, марказ орқали ҳаддан ташқари кўп ўйнадик. Умид қиламан, бу шунчаки бахтсиз тасодиф. Биз буни бир неча ҳафтадан кейин билиб оламиз.

Алвеснинг хатоси? Хатони бутун жамоа қилди, биринчи навбатда мураббий. алоҳида шахсларни кўрсатиш шарт эмас.

Биз «Малага» билан ўйинларда 5 очко йўқотдик. Кўрамиз, бу ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлармикин. Келажакни олдиндан айтиб бера олмайман. Барчадан кўп очко жамғарган жамоа чемпион бўлади», – дейди Луис Энрике.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 00:54, 22.02.2015.
Ўқилди: 6853 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.