Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Тошкентда Марказий Осиё футбол уюшмаси ташкил қилинади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Марказий Осиё футбол уюшмаси (Central Asian Football Association) га президент этиб тайинланди.

2015 йилнинг 9 январида Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) нинг навбатдан ташқари Конгессида ташкилот уставига ўзгартиришлар киритилган эди. Унга кўра ОФК аъзо 47 та футбол федерациялари 5 та (бунгача 4 та) географик минтақага бўлиниши белгилаб қўйилган ва янги Марказий Осиё минтақасини ташкил қилиш Конресс аъзолари томонидан маъқулланган эди.

ОФКнинг ушбу ислоҳотлари доирасида Марказий Осиё минтақаси футбол федерацияларининг мутасадди шахслари Қувайтда йиғилиб, Марказий Осиё футбол уюшмасининг қароргоҳини Тошкент шаҳрида ташкил қилишга келишиб олдилар.

ОФК уставига киритилган янги ўзгартиришларга кўра, эндиликда, Марказий Осиё минтақаси учун ташкилот Ижроия Қўмитасидан 3 та жой ажратилади.

ОФК Уставининг 7-моддасидан кўчирма:

ОФК аъзо 47 та футбол федерациялари 5 та географик зонага бўлинади:

Ғарб: Баҳрайн, Ироқ, Иордания, Қувайт, Ливан, Уммон, Фаластин, Қатар, Саудия Арабистони, Сурия, БАА, Яман – жами 12 та

Жануб: Бангладеш, Бутан, Ҳиндистон, Мальдив ороллари, Непал, Покистон, Шри Ланка – жами 7 та

Марказий: Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, ЎЗБЕКИСТОН – жами 6 та

АСЕАН: Австралия, Бруней, Камбоджа, Шарқий Тимор, Индонезия, Лаос, Малайзия, Мьянма, Филиппин ороллари, Сингапур, Таиланд, Вьетнам – жами 12 та

Шарқ: Хитой, Хитой Тайпейи, Шимолий Корея, Гуам, Гонконг, Япония, Корея, Макао, Монголия, Шимолий Мариана ороллари – жами 10 та

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:44, 23.02.2015.
Ўқилди: 7374 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3897]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик