Мадрид мерлигига номзод Эсперансе Агирре Каталониянинг "Барселона" ва Бильбаонинг "Атлетик" клубларига Испания чемпионатини тарк этишни таклиф қилмоқда.
"Бу клублар яна кубок финалигача етиб келишди ва уларнинг мухлислари (каталонияликлар ва басклар) бу ўйинда Испания Қироли ва мадҳиясига нафратини билдириш мақсадида ҳуштакбозлик қилишни режалаштирмоқда.
Бу нарса бунга чидай олмайдиган бошқа испанларнинг душманлигини қўзғайди. Мен "Барселона" ва "Атлетик"га Испания чемпионатини тарк этишни таклиф қиламан", - дейди Агирре.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 30 май куни бўлиб ўтади.