| Баҳо: |
+0; -1
|
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Янгиликлар
Германиядаги Серенгети табиат боғида сақланаётган Нелли лақабли урғочи фил футбол бўйича Германия миллий терма жамоасининг Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидаги иштироки натижаларини олдиндан тахмин қилди. Бу ҳақда NDTV Sports хабар бермоқда.
Жониворнинг тахминига кўра, мусобақанинг гуруҳ босқичида немис футболчилари Португалия терма жамоасига имкониятни бой беради, бироқ Гана ва АҚШ терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, мундиал плей-офф босқичига йўл олади.
Хабар беришларича, Неллининг прогнозларига Германия терма жамоаси сафида 1974 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан собиқ дарвозабон Зепп Майер ҳам қўшилган.
«Фолбин-фил» ўз тахминларини учрашув иштирокчиларининг байроқлари туширилган икки дарвоза ёрдамида амалга оширмоқда.
Бунда урғочи фил олдига тўп қўйишяпти ва қайси дарвоза ишғол этилса, Неллининг «фикрича», ўша жамоа имкониятни бой беради, деб ҳисобланилмоқда.
Нелли бунгача 33та футбол учрашувидан 30тасининг якуний натижасини тўғри топган. Хусусан, у 2006 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ва 2012 йилги Европа чемпионатидаги Германия миллий терма жамоаси ўйинлари натижаларини тўғри топган.
Хабар 07.06.2014 15:48да киритилди: 2533 марта ўқилди, 2 та фикр билдирилди.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|
|