Kirish Ro'yxatdan o'tish
28/04 00:00 Aston Villa 2-2 Chelsi
28/04 00:00 PSJ 3-3 Gavr
28/04 00:00 Atletiko 3-1 Atletik Bilbao
28/04 13:00 Tojikiston 5-5 O‘zbekiston
28/04 15:30 Inter 2-0 Torino
28/04 16:00 Mets 1-2 Lill
28/04 16:00 Tailand 1-4 Eron
28/04 17:00 Kadis 1-1 Malyorka
28/04 18:00 Tottenhem 2-3 Arsenal
28/04 18:00 Bornmut 3-0 Brayton
28/04 18:00 Loryan 1-2 Tuluza
28/04 18:00 Klermon 4-1 Reyms
28/04 18:00 Strasbur 1-3 Nissa
28/04 18:00 Bolonya 1-1 Udineze
28/04 19:00 Indoneziya 0-2 O‘zbekiston
28/04 19:15 Granada 3-0 Osasuna
28/04 20:05 Renn 4-5 Brest
28/04 20:30 Nottingem Forest 0-2 Manchester Siti
28/04 21:00 Napoli 2-2 Roma
28/04 21:00 Atalanta 2-0 Empoli
28/04 21:30 Vilyarreal 3-0 Rayo Valyekano
28/04 22:00 Lion 3-2 Monako
28/04 22:30 Yaponiya - Iroq
28/04 23:45 Fiorentina 5-1 Sassuolo
29/04 00:00 Marsel 2-1 Lans
29/04 00:00 Betis 1-1 Sevilya
29/04 23:45 Jenoa - Kalyari
30/04 00:00 Barselona - Valensiya
30/04 05:00 Borussiya D - PSJ
30/04 05:00 Borussiya D - PSJ
01/05 00:00 Bavariya - Real Madrid
01/05 00:00 Bavariya - Real Madrid

Blog

Shermuhammad Abdug‘ofurov

Forza Inter! «Inter Milan» klubi haqida tahliliy-sub’ektiv blog

Интербаттл: Вальтер Маццари кетиши керакми ёки қолиши?

Баҳо:
+0; -0

Бугундан бошлаб ушбу блогни Инкогнито билан биргаликда юритамиз. Ҳамкорликда қизиқарли мақолалар тайёрлаб сизнинг эътиборингизга ҳавола этишга ҳаракат қиламиз.

Бугун иккаламиз ўзига хос “баттл” ўтказишга қарор қилдик. Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда “Интер” мухлислари жамоанинг қониқарсиз натижаларининг асосий айбдори сифатида жамоа бош мураббийи Вальтер Маццарини кўришмоқда ва клуб президенти Эрик Тоҳирдан уни зудлик билан истеъфога чиқаришни талаб қилишмоқда. Айниқса, Кальяри ва Фиорентинага қарши ўйинлардаги кетма-кет икки йирик мағлубият норозиликни янада ошириб юборди. Эрик Тоҳир эса мураббийга ишонишини таъкидлашдан чарчамаяпти.

Инкогнито ва мен ҳам ушбу борада икки хил фикрга эгамиз. Мен Маццарига имкон берилиши тарафдориман. Инкогнито эса, аксинча, Маццарини истеъфога чиқарилиши тарафдори. Қуйида ўз фикримизни асослаш мақсадида келтирган иддаолар билан танишинингиз, қолаверса, ўз фикрингизни ҳам билдиришингиз мумкин. Демак, бошладик

Маццари қолиши керак, чунки...

1. Гарчи Вальтер Маццари “Интер”да иккинчи йил ишлаётган бўлса ҳам, унинг қўл остидаги жамоа янги. Мавсум оралиғида узоқ йиллар “Интер”нинг асосини ташкил қилган Занетти, Камбьяссо, Милито, Самуэль каби бир қатор ўйинчилар жамоани тарк этишди ва уларнинг ўрнига янги футболчилар келиб қўшилишди. Улардан яхлит жамоа ташкил қилиб, бирор натижа кўрсатиш учун эса вақт керак.

2. Молиявий фэйр плэй қоидалари сабаб “Интер” ҳозирги кунда трансфер бозорида фаол қатнашиш имкониятига эга эмас. Мавсумолди трансфер ойнаси даврида ҳам Вальтер Маццари жамоада кўришни истаган ўйинчилар эмас, кўпроқ бугунги бюджетга тўғри келадиган ўйинчилар таклиф қилинди. Гарчи ҳар бир трансфер Маццари билан бамаслаҳат амалга оширилган бўлса ҳам, унга ўзи хоҳлаган ўйинчиларни олиб беришмади. Бор ўйинчилар билан жамоавий ўйин ташкил қилиш учун эса, яна вақт керак.

3. Вальтер Маццари истеъфога чиқарилди ҳам дейлик. Унинг ўрнига ким келади? Манчиними? Бугунги “Интер” Манчини аввал ишлаб кетган “Интер”га умуман ўхшамайди. Бугунги “Интер” Манчинининг рўйхатидаги топ даражадаги ўйинчиларни олиб беришга қодир эмас. Вальтер Дзенга, Хавьер Занетти ёки Луиш Фигу каби тажриба вариантлардан эса, менимча, тийилган маъқул. Моуриньо ёки Симеоненинг ҳам ўз клубларини ташлаб келишига ишониш қийин. Хулоса шуки, мавжуд вариантлар ичида Вальтер Маццари энг кучли мураббий.

4. Вальтер Маццари мавсум олдидан шартномасини 2016 йилгача узайтирган. Агар у истеъфога чиқарилса, унга шартнома муддатидан олдин бекор қилингани учун бадал пули ҳам тўлаш керак бўлади. Қолаверса, янги мураббийга ҳам ойлик тўлаш керак. Юз миллионлик камомадга эга клубимиз учун шу 5-6 миллион ҳам ҳозирга кунда ортиқча ҳаражат.

5. “Интер” бош мураббийларни истеъфога чиқариш бўйича рекордчи клублардан бири ҳисобланади. Эҳтиросга тез берилувчан Массимо Моратти бош мураббийларни исталган омадсиз ўйиндан кейин ҳайдаб солмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмас эди. Энг муҳими, бу мураббий алмашувлари кўп ҳолларда клубга ҳеч қандай наф келтирган эмас. Маълум натижага эришиш учун эса стабиллик (муқимлик, доимийлик) зарур. Буни эса Эрик Тоҳир ҳам яхши тушунади.

Маццари кетиши керак, чунки...

Футболда йиллардан давомида ўзгармай келаётган ёзилмаган қонунлар бор. Масалан “ютса жамоа ютади, ютқазса мураббий”. Бу қайсидир маънода адолатсиздек кўриниши мумкин, лекин барибир бор нарса ва буни ҳеч ким инкор қилолмайди. Ҳозирги вақтда Интернинг қандай вазиятдалиги барчага маълум ва бу ҳолатдан  нераззуррилар азият чекишмоқда. Қуйида Интерни 2013 – йилда қабул қилиб олган Вальтер Маццари нима учун истеъфо бериши кераклиги тўғрисида баъзи нарсаларни санаб ўтаман.

Биринчидан натижа. Маццари Интерга келганида шубҳасиз унга чемпионлик вазифаси қўйилмаганди, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ва доимо Интернинг олдига қўйиладиган энг минимум вазифа бу - совриндорлар сафидан ўрин олиш ва бу вазифа бажарилмади. Бутун  ўтган мавсум давомида Интер нотекис ўйин кўрсатди, аутсайдерлар билан баҳсларда жуда муҳим очколар бой берилди,  бунинг натижасида Интер мавсумни 5 ўринда якунлади ва ЧЛга бериладиган йўлланмадан қуруқ қолди.

Иккинчидан ўйин сифати. Футболда ҳар доим ҳам ёрқин ва чиройли ўйин кўрсатган жамоа ғалаба қозонавермайди. Лекин жамоаси чиройли, муносиб ўйин кўрсатиб мағлуб бўлса, мухлис шубҳасиз мағлубиятдан хафа бўлади, лекин ўйиндан кўнгли тўлиб, келажакга умид билан қарайди. Афсуски Маццари бошчилигида Интер жуда кам ўйинларда мухлисларига ёқадиган ўйин намойиш қилди.

Учинчидан трансферлар. Маццари клубга келгандан сўнг жуда кўп трансферлар амалга оширилди ва амалга оширган трансферлар деярли ўзини оқламади. Сотиб олинган ўйинчилар жамоани ўйинини кутилган даражада кучайтира олишмади. Айниқса ёш ва умидли Коутиньо ва Рикки Альвареснинг бошқа жамоаларга ўтиб кетиши Интернинг трансфер хатоси эди. Видич эса умуман жамоага қўшилиб кета олмаяпти.

Офттоп сифатида машҳур италиялик журналист, TG La7 (TeleGiornale La7) телеканалининг раҳбари ва ашаддий интерист Энрико Ментанинг фейсбук ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзилган сўзларини келтириб ўтаман.

“Мен Интер мухлисиман. Интерга ёшлигимдан меҳр қўйганман ва доимо жамоамни тақдири ҳақида қайғураман. Ҳар қандай мухлис каби жамоа билан бирга хурсанд бўламан ва азият чекаман.

Натижалар ёмонлашган сари ҳаяжон ва ҳис туйғуларни жиловлаш қийин. Ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор ва жаноб Маццари бу чегарани аллақачон бузди, менинг севимли Интеримни ўйинини таниб бўлмас аҳволга келтирди ва бунинг натижасида қанча тифозилар жамоадан узоқлашишаяпти.

Бундан кўпчилик шок ҳолатида.  Бугун Интернинг яна бир мазмунсиз ўйинин кўриб битта хулосага келдим, Маццари вазиятни ўзгартириши учун битта йўл бор – У жамоани дарҳол тарк этиши лозим”

Инкогнито ва Sher Abdugapirov

 

Киритилган сана: 25.10.2014 19:09. Ўкилди: 5472 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.