Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Shermuhammad Abdug‘ofurov

Forza Inter! «Inter Milan» klubi haqida tahliliy-sub’ektiv blog

Моратти "Интер"ни яна сотиб олмоқчи

Баҳо:
+0; -0

Италиянинг “La Gazzetta dello Sport” нашри сенсацион хабар тарқатди. Унда айтилишича, “Интер” собиқ хўжайини Массимо Моратти бир қатор дўстлари билан учрашиб, клубни Эрик Тоҳирдан қайтариб олишни маслаҳатлашган. “Интер”нинг титул ҳомийси “Pirelli” раҳбари Марко Тронкетти Провера клубни қайтариш бўйича Массимо Мораттининг асосий ҳамкори бўлиши қайд этилган.

Бу хабар бўйича Миланда истиқомат қилувчи интерист-журналист Марина Варис ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай изоҳ берган:

Гап шундаки, “Интер”га 20, 30, 40 ва ҳаттоки 50 йилдан буён мухлислик қилувчи италиялик бой одамлар бор. Улар, албатта, Массимо Моратти билан жуда илиқ, дўстона алоқада. Бу одамлар, ашаддий мухлис сифатида, севимли жамоаларининг бугунги аҳволидан хавотирда. Эрик Тоҳир ҳозирча умидларни оқлай олганича йўқ.

Моратти даврида унинг пулдор дўстлари, зарурат туғилган пайтда, президентга ёрдам қўлини чўзишар эди. Эрик Тоҳир эса бундай ёрдамга умид қила олмайди. Қолаверса, Тоҳирнинг иш юритиш услуби ҳам катта эътирозларга сабаб бўлмоқда. У “Интер”да ҳодимларни инглиз тилини ўрганишга мажбур қилмоқда. Афтидан, Эрик Тоҳир Индонезия ёки Англия эмас, Италия клубини сотиб олганини унутиб қўйган кўринади. Италияликлар ўз тили ва анъаналарини жуда ҳурмат қилишади. Тоҳир “Интер”га чет эллик мутахассисларни ишга олган экан, айнан уларни итальян тилини ўрганишга мажбур қилиши тўғрироқ бўлар эди. Клуб президентининг доимий равишда клуб билан бирга эмаслиги ҳам салбий таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Тоҳирнинг бир ёки икки ойдаги беш кунлик ташрифлари унга вазиятга аниқ баҳо бериш ва назорат қилишга озлик қилаётгани ҳам бор гап. Клубда, дарҳақиқат, муаммолар талайгина. Қолаверса, “Интер”нинг қарзлари ҳам анчагина. Даромад эса деярли йўқ. Аҳвол яхши эмаслигини Тоҳирнинг ўзи ҳам яхши тушуниб турибди. Юқорида санаб ўтилган сабаблар Тоҳирни клубни сотишга рози бўлишига туртки бўлиши мумкин.

Албатта, Моратти клубни қайта сотиб олиш нияти йўқлигини, Тоҳирга ишонишини айтиб улгурди. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди. Мораттидан, ҳа, мен дўстларим билан учрашдим ва биз клубни қайтаришга қарор қилдик, деган гапни кутиш ноўрин. Лекин ҳақиқат шуки, учрашув ростдан ҳам бўлиб ўтган ва унда “Интер”ни қайтариш масаласи муҳокама қилинган.  

Хуллас, шунақа гаплар... Мораттининг “Интер”га қайтиши қанчалик ҳақиқатга яқинлиги ҳақида гапириш, ҳозирча, анча мушкул. Менимча, бу ҳақида гапиришга анча эрта ҳам. Моратти ва унинг дўстлари клубни сотиб олишмоқчи бўлган тақдирда ҳам, Эрик Тоҳир клубни сотишга рози бўладими йўқми, бу ҳам номаълум. Шундай экан, вазиятни кузатишда давом этамиз.

FORZA INTER!

Киритилган сана: 08.04.2015 20:30. Ўкилди: 6798 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.