Наманган фахри
| Баҳо: |
+2; -0
|
Салмоқлаб кўрсам, бизнинг Наманганда одамлар олмаси-ю хушҳаво оромгоҳи баробарида “Навбаҳор” футбол жамоаси билан фахрланиб юришаркан.
Ростдан фахрланишга арзийдими? Ёки фақат олий лигада ўйнайдиган жамоамиз борлиги учун кўкрак кериб юрамизми?
Билмадим-ов... Бир қарасанг, шони ўтмиш — Олег Шацких, Фарҳод Магометов, Илҳом Шарипов, Сервер Жепаров, Анвар Солиев ва яна кўплаб шулар сингари маҳоратли фуболчилар туп сурган шукуҳли дамлар хаёлга келади. Кейин сергак тортиб, охирги етти-саккиз йилда арзирли бирон соврин ютмаганимизни, сал ном чиқарган ўйинчини сотиб, пуллаб йил, ой ўтказганимизни мушоҳада қиламиз... Маблағ йўқ, деб ўқрайган тунд қиёфалар хаёлдан ўтади.
Бир вақтлар Наманганда ҳам юлдузли жамоа бор эди. Очиғини айтганда, 1995-йилга қадар Нефтчи, кейин 1997-йилга қадар “Навбаҳор” юлдузли таркиб борасида Ўзбекистонда биринчи рақамли жамоа бўлган. Сўнгра юлдузни бенарвон урадиганлар кўпайиб кетди, тўс-тўполон билан довруқ солиб тузилган, лекин кейинчалик кўпикдек тарқаб кетган жамоаларни кўрдик. Омон бўлсак яна кўраверамиз. Лекин, яхлит шаклланган жамоа қўққисдан ғойиб бўлганига ҳеч чидолмайди наманганлик мухлислар. Кейин бунақа “буюк кўчиш” ҳавфи жамоамиздан ҳануз аримади-аримади...
Энг нозик нуқта шуки, бу вазиятнинг айбдорлари номаълум. Кетган ҳам ўзича ҳақ, кетказган ҳам... Сув бир лойқаланиб тинганда эса, маълум бўладики, бизни алдашипти, мухлислар чув тушипти. Умуман олганда, юқоридаги манзара “Навбаҳор” учун тайёр сценарий бўлиб қолди. Бу ҳар йили жузъий ўзгартиш билан тадбиқ этиб келинаётган ва синашта услубдир...
Ҳамма нарсада ҳикмат бор, дейдилар. Қаранг, бугун Наманган футболи ҳақида гапирилганда, аввало мухлислар тилга олинади, тўғрими? Демак, бизда ҳам юлдузли таркиб бор, ҳеч бир ўзбек жамоасида кўзга ташланмайдиган мухлис бор! Ҳадеганда жамоадан юлдуз чиқавермагач, кейин, озгина илиги тўқ футболчи жуфтакни ростлашга тушавергач.., мухлислар биринчи планга чиқиб қолди! Энди Наманган футболини анови мутасаддилар эмас, келган-кетган спортчилар эмас, борингки, “Навбаҳор” эмас, аввало мухлислар елкасида тутиб турипти. Ўртамиёна деган сўзни иснод деб қабул қиладиган, жамоа ортидан мамлакат кезиб, мағлубиятдан безиб, дийдалари қотиб кетган мухлислар кўтариб турипти. Сиз билан биз тушунган ва ҳис қиладиган “Навбаҳор” фақат кўнгилда, ишқибоз қалбида бор экан, қарангки, реаллик шундоқ хулоса қилишга изн беради. Аслида у кимлар учундир даромад манбаига, ҳисоб-китоб омборига, ижарачига, юлдузлар фабрикаси(Ўзбекистон даражасида, албатта)га айланиб қопти. Ҳўв ёшлигимизда бир автобус одам билан шаҳар марказига тушиб, футбол кўриб, сўнгра қишлоққа қайтадиган, анча вақт ўйин таассуротлари билан яшайдиган асл деҳқон мухлис камайиб кетган, шундай таассуротлар берадиган жамоа-ку, умуман йўқ...
Аммо “Навбаҳор” бор. Фақат у қолди. Кимлар келди, кимлар кетди, лекин она шаҳрим жамоаси туртиниб-суртиниб, қисиниб-қимтиниб жон сақлаб қолди. Ва бугун қайта кучга тўлиб бормоқда. Мен мутасаддиларни, жамоага келган ўйинчиларни, янгитдан қурилаётган стадионни айтмаяпман, умумий манзарага боқиб хулоса қилаяпман. “Навбаҳор” тағин кучаймоқда! Чунки, мухлислар жонланди, шундай кайфият яралди. Бу кайфият изсиз кетмайди. Чемпион бўлишдан олдин, чемпион бўлишга қодир руҳ, кайфият туғилиши керак, нима дедингиз? Бугун бизда ана шу ярқ этиб кўзга ташланмоқда.
Жуда узоқни кўзлаб ваъда бериш, яқинни кўролмасликдир. Шундай экан, блокка оид ваъдалар беришдан тийиламиз.
Фақат гапни шу ерда мухтасар қиламиз-да, жонли, тишли-тирноқли мақолалар, хат-хабарлар билан кўнглингизга кириб боришга чоғланган блогимизга марҳабо деймиз!
Биз ўз муаммоларимизни айтишдан ҳеч вақт уялмаймиз, борини борича ёзамиз... Мақсадимиз — барча мухлислар кўнглида кайфият, мардона кайфият уйғотиш... Бинобарин, куч — бирликда, деган иддао ҳақиқатга айланмоғи учун, дастлаб бирлик бўлиши керак. Ундан ҳам муҳимроғи, бирлашишга қобиллар, қодирлар кўпайиши керак...
Беҳзод Қобулов
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хусусийлаштириш...
- БОЛЛАДА АЙБ ЙЎҚ
- Ким аслида ким
- “Худоё “Навбаҳой”ди дайдига даво бейгин!”
- "Навбаҳор" антирекордларни янгиламоқда!
- "Навбаҳор" - ҳакамлар қурбони!
- "Навбаҳор"-"Бухоро". Превью
- Санжар Асқаралиевни табриклаймиз!
- "Металлург"-"Навбаҳор". Превью
- Ғайрат Жўраев: "Навбаҳор"да охиригача қоламан"
- Олим Толибжонов навбатдаги ўйинимизни бошқаради
- "Навбаҳор"-"Бунёдкор" (2:1) учрашувидан фотожамланма!
- Тотли ғалаба!
- Наманган фахри
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












