Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Behzod QOBULOV

FC – "NAVBAHOR"

"Навбаҳор" - ҳакамлар қурбони!

Баҳо:
+0; -0

Кеча Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Олмалиқ"-"Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Келинг, кечаги ўйин ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Учрашувга бўлган қизиқиш юқори даражада эди. Шу куни Олмалиқдаги ўйингоҳ мухлислар билан гавжум бўлди. Ўз навбатида Наманган вилоятидан ҳам 100 га яқин мухлис учрашувни бевосита ўйингоҳдан туриб кузатиб боришди.

Учрашувга тўхталадиган бўлсак, мезбонлар баҳсни ташаббус билан бошлашди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар тезкор гол билан якунланди. Бурчакдан оширилган тўпни "Олмалиқ"нинг 2-рақамли (!!!) ҳужумчиси Александр Востриков боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Бу вазиятда марказий ҳимоячилар Востриковга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмади. Умуман олганда дастлабки бўлимда "Олмалиқ"нинг ҳар икки қаноти тажовузкор руҳда ўйин кўрсатди, айниқса чап қаноти.

Шундоқ ҳам ташаббусга эга бўлиб турган мезбонлар 19-дақиқага келиб майдонда сон жиҳатдан устунликка эга бўлишди. Шу дақиқада ФИФА рефереси Валентин Коваленко катта саҳнага чиқди. Ҳаводан келаётган тўп учун курашга Артурас Фоменко ва Миржалол Қурбоновлар киришишади. Рақибини ортда турганини сезмаган Фоменко кутилмаганда Қурбоновга оёғини билан зарба беради. Ўз навбатида Миржалол ҳам Артурасга қўли билан зарба беришга эришади. Шу лаҳзада Коваленко ўз олдига Фоменкони чорлаб қизил карточкани кўрсатади. Ана шу ерда умидли реферемиз Коваленко жаноблари "қовун" тушуради. Биринчидан, Фоменко қасддан рақибига зарба бермаганди. Иккинчидан эса бу қўполлик футболчининг учрашувдаги дастлабки қўполлиги эди. Бундай ҳолларда сариқ карточка кифоя бўларди. Лекин ҳакам ундан деб ўйламади. Майдонда ҳакам ҳақ, дейилади. Бу билан ҳакам истаганини қилади, дегани эмаску!

Ушбу четлатиш "Навбаҳор" учун ҳақиқий зарба бўлди! Шундоқ ҳам ҳисобда ортда қолаётган "Навбаҳор" қийин аҳволга тушиб қолди. Юқоридаги хато ҳакамларнинг сўнгги хатоси бўлиб қолмади. Учрашув давомида кўпгина ҳолларда мезбонларга ён босилгани ҳам ҳақиқат. Мисол учун, "Олмалиқ" футболчиси ўз ташаббуси билан йиқилиб, тўпни ушлаб олган эди, Коваленко дарҳол "Навбаҳор" дарвозаси томон жарима тўпи белгилади. "Навбаҳор" футболчиларига нисбатан ишлатилган қўполликлар ҳакамлар назаридан четда қолган бўлса, мезбонларнинг ҳар бир йиқилиши жарима тўпи билан жазоланаверди.

Шу куни ҳакамлар ФИФА тоифасидаги ҳакамларга умуман ўхшашмади. Қанотда ишлаган Рафаел Илёсовга эътироз йўқ. Лекин энди халқаро майдонларда тажриба орттираётган Маъмур Саидқосимовда хатоликлар учраб турди. Баъзи ҳолларда Саидқосимов наманганлик мухлислар билан сўкинишиб ётибди.

Ўйин якунланишига 10 дақиқадан бироз кўпроқ вақт қолганда "Навбаҳор" ҳимоячиси Максим Белих мезбонлар жарима майдони ичида рақиб футболчиси билан тўқнашиб бошидан жароҳат олди. Шифокорларнинг машинаси майдонга тушиб, туркманистонлик футболчини зудлик билан шифохонага олиб кетди. Маълум бўлишича футболчининг мияси чайқалган экан. Ўзи, Белих "Навбаҳор"га бундан бир неча йил аввал келганида 5-6 та ўйинда иштирок этганди. Ўшанда ҳам Максим жароҳат олиб, ўз юртига қайтиб кетганди. Бу гал ундай бўлмаслигига умид қилиб қоламиз.

Қолган 10 дақиқани "Навбаҳор" 9 киши билан ўтказишга мажбур бўлди. Чунки унгача барча алмаштиришлар амалга ошиб бўлганди. Шунга қарамай, меҳмонлар мезбонларга нисбатан кучлироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди, гарчи икки киши кам бўлса ҳам! Шу куни меҳмонларга яхши ҳужумчи етишмади. Акс ҳолда ҳисоб ўзгача бўлиши ҳам мумкин эди. "Олмалиқ" эса ҳар тарафдан устунликка эга бўлганидан сўнг ҳисобни ушлаб қолишга эътибор қаратиб, якунда ўз мақсадига эришди.

Биламиз, ПФЛ ушбу ФИФА ҳакамларига нисбатан ҳеч қандай чора қўлламайди. Ҳеч бўлмаса, Тошкент жамоаларига қарши маҳаллий ҳакамларни қўйишмаса нур устига аъло нур бўларди! Албатта, бундай ҳолларда тарафкашлик бўлади.

Сўнгги пайтларда Наманган жамоалари ҳакамлар қурбони бўлиб келишмоқда. Биринчи лигада "Косонсой" ва "Чуст-Пахтакор" ҳакамлардан азият чекаётган эди. Эндиликда уларнинг сафига "Навбаҳор" ҳам қўшилди. Афтидан қанча ҳакамларни танқид қилсак, шунча жамоаларимизга қийин бўлади шекилли.

Нима ҳам дердик, футболимизда шундай ҳолатлар кўп учраб туради. Барчаси яхшиликка қаратилган, деб юраверамиз!


Манба: www.lochinlar.uz

Киритилган сана: 07.05.2012 12:07. Ўкилди: 5734 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:29. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:29. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 07.05.2012 19:13. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.