Тотли ғалаба!
| Баҳо: |
+2; -0
|
Кеча Косонсойда ўтган "Навбаҳор"-"Бунёдкор" (2:1) учрашувидан сўнг вилоятимизда байрам бошланиб кетди! Ҳа, бу кунларни мухлислар орзиқиб кутаётган эдилар. Биз кечаги ўйинга боғлиқ айрим фикр-мулоҳазаларимизни баён этсак.
Учрашув бошланишидан чамаси 30 дақиқа аввал футболчилар майдонда чигалёзди машғулотларини ўтказишади. Жамоа аъзолари машғулотларни бошлагач асосий таркиб футболчилари ўз-ўзидан маълум бўлади. "Навбаҳор"нинг асосий таркибида Ғайрат Жўраев ва Артурас Фоменколарни кўрган кўпгина мухлислар мураббийлар футболчи танлашда бироз адашибди, деган фикрларга борган эди. Бу фикрлар ўйиндан аввал қайсидир маънода тўғри эди. Чунки ортда қолган учрашувларда бу икки футболчи мухлислар ишончини бошқаларга нисбатан кўпроқ оқлолмаётганди. Лекин мураббийлар кимни қандай кучга эга эканлигини биздан яхши билади. Шу боис дастлабки дақиқалардан бу икковлон майдонга туширилди.
Хабарингиз бор, бир неча кун аввал "Навбаҳор" мураббийлар штабига туркманистонлик Александр Клименко қўшилган эди. Клименко қисқа вақт ичида клубдаги вазиятни ўзгартира олган кўринади. Чунки 3-турдаги "Локомотив" билан ўйиндан олдиноқ футболчиларда ўйнаш иштиёқи умуман йўқ эди. Ўша куни учрашувдан аввал футболчилар гўёки рақибга таслим бўлиб улгуришганди.
Лекин кечаги учашувдан олдин футболчиларнинг ўйинга ҳар тарафдан тайёр эканлиги уларнинг машғулотлариданоқ билиниб турганди. Қисқа вақт ичида жамоадаги вазият ижобий тарафга ўзгарганлиги қувонарли ҳолдир.
Умуман футболчиларнинг руҳий ҳолати ҳам яхши эди. Ўйлашимизча, "Навбаҳор" кучли рақиб устидан ҳақли равишда ғалабага эришди. Ўйиндан сўнг "Бунёдкор" фан-клуби учрашув бош ҳакамидан қаттиқ норози эдилар. Чунки "Навбаҳор" футболчилари "арабча" футбол кўрсатишаётган эди, уларнинг наздида.
Бир вазиятда "Навбаҳор" футболчиси майдоннинг иккинчи ярмида жароҳат олиб ётган пайтда на учрашув ҳаками ўйинни тўхтатди, на "қалдирғочлар" тўпни майдон ташқарисига чиқаришди. 3-4 дақиқалик позицион ҳужумдан сўнг мезбонлар тўпни бир амаллаб эгаллаб олиб, майдон ташқарисига тепиб юборди. Ушбу вазиятда Марат Исмоилов "Навбаҳор" футболчиси атайин йиқилиб олган дея ўйинни тўхтатмаганлиги аниқ. Мабодо, ўша вазиятда футболчи оғир жароҳат олганда ҳакам бу ҳолатга кўз юмиб кетаверармиди?
Бундан ташқари "Бунёдкор" футболчилари бир ҳолатда "Fair Play"га амал қилиб, тўпни рақибга қайтариш ўрнига ҳужумни бошлаб юборганлиги ҳам мухлисларга ёқмади. Тўғри, "Навбаҳор" ўйин вақтини чўзишга ҳаракат қилгани рост. Лекин арабларга хос тарзда эмас. Керакли натижани қўлга киритиш учун зарур бўлганда "Бунёдкор" ҳам вақт чўзади.
Учрашув якунига етгач, бир нарса эътиборимизни тортди. "Навбаҳор" мураббийи Александр Клименко барча ўйинчиларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, ҳар бир футболчи билан ўпишиб кўришди. Мана Сизга жамоадаги муҳит! 2-3 кун ичида Клименко клубда тартиб-интизомни жой-жойига қўйибди.
Мақоламизни Ғайрат Жўраев ва Артурас Фоменко билан бошлаган эдик. Шу мавзуда фикрларимизга якун ясасак. Кеча дарҳақиқат бу икки футболчи учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди. Охирги марта Жўраевдан шундай ўйинни 2010 йили Виктор Жалилов мураббийлик қилган чоғда кўргандик. Литвалик форвард Артурас Фоменко бўлиб ўтган 3 та ўйинда ўзини кўрсата олмаган эди. Ва ниҳоят 4-турга келиб Фоменко "очилиб" кетди!
Дарвоқе, ҳозиргача ҳеч бир жамоа "Бунёдкор"ни кетма-кет икки маротаба мағлуб этмаган эди (сўнгги учрашув: "Навбаҳор"-"Бунёдкор" 1:0). Биринчи бўлиб бу ишни "Навбаҳор" бошлаб берди.
Ўйлаймизки, "лочинлар" қолган ўйинларда ҳам худди кечагидек ирода ва матонат кўрсатиб, мухлисларни хушнуд этишда давом этади. "Навбаҳор" навбатдаги учрашувни 21 апрел куни "А.Анохин" ўйингоҳида "Металлург"га қарши ўтказади.
Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хусусийлаштириш...
- БОЛЛАДА АЙБ ЙЎҚ
- Ким аслида ким
- “Худоё “Навбаҳой”ди дайдига даво бейгин!”
- "Навбаҳор" антирекордларни янгиламоқда!
- "Навбаҳор" - ҳакамлар қурбони!
- "Навбаҳор"-"Бухоро". Превью
- Санжар Асқаралиевни табриклаймиз!
- "Металлург"-"Навбаҳор". Превью
- Ғайрат Жўраев: "Навбаҳор"да охиригача қоламан"
- Олим Толибжонов навбатдаги ўйинимизни бошқаради
- "Навбаҳор"-"Бунёдкор" (2:1) учрашувидан фотожамланма!
- Тотли ғалаба!
- Наманган фахри
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












