Kirish Ro'yxatdan o'tish
03/05 20:30 Yaponiya 1-0 O‘zbekiston
03/05 22:00 Tuluza 1-2 Monpelye
03/05 23:45 Torino - Bolonya
04/05 00:00 Luton - Everton
04/05 00:00 Lans - Loryan
04/05 00:00 Xetafe - Atletik Bilbao
04/05 16:30 Arsenal - Bornmut
04/05 17:00 Real Sosyedad - Las-Palmas
04/05 18:00 Gavr - Strasbur
04/05 19:00 Byornli - Nyukasl
04/05 19:00 Sheffild Yunayted - Nottingem Forest
04/05 19:00 Brentford - Fulhem
04/05 19:15 Real Madrid - Kadis
04/05 20:00 Monako - Klermon
04/05 21:00 Monsa - Lasio
04/05 21:30 Manchester Siti - Vulverhempton
04/05 21:30 Jirona - Barselona
04/05 22:00 Mets - Renn
04/05 23:45 Sassuolo - Inter
05/05 00:00 Brest - Nant
05/05 00:00 Malyorka - Atletiko
05/05 15:30 Kalyari - Lechche
05/05 17:00 Osasuna - Betis
05/05 18:00 Brayton - Aston Villa
05/05 18:00 Chelsi - Vest Xem
05/05 18:00 Empoli - Frozinone
05/05 18:00 Verona - Fiorentina
05/05 19:15 Selta - Vilyarreal
05/05 20:30 Liverpul - Tottenhem
05/05 21:00 Milan - Jenoa
05/05 21:30 Valensiya - Alaves
05/05 23:45 Roma - Yuventus
06/05 00:00 Rayo Valyekano - Almeriya
06/05 00:00 Sevilya - Granada

Blog

Rustam Sulaymonov

Bir chimdim kulgu

Латифалар

Баҳо:
+6; -0

Икки бола сухбатлашяпти:

-Мен Равшан Эрматовдай ҳакам бўлишни ҳоҳлайман!

-Агар оёғингни синдирсалар, орзуингдан қайтиб, бошқа касбни танлашга мажбур бўлармидинг?

-Ҳеч қачон?

-Унда бўлолмайсан! Равшан Эрматов оёғи синиб,футболчи бўлиш орзусидан қайтиб,мажбур ҳакамликни танлаган!

***

"Насаф"дан мағлубиятга учраб қайтаётган "Андижон" мураббийси Ориф Маматказин шогирдларидан хафа бўлиби:

-Ҳеч бўлмаса "Андижанка" қизларидан ўрнак олсаларинг бўлмайдими? Улар "Севинч"ни ютишади!

Шогирдлари жавоб беришибди:

- "Севинч"ни биз ҳам ютамиз,Устоз...

***

"Пахтакор" сафарда араб жамоасига араб ҳаками ёрдами билан ютқазибди. Ўйин тугаб, ҳуштак чалингандан сўнг ҳакамнинг олдига пахтакорчилардан бири келиб, дебди:

-Тепада Худо бор, рефери! У ҳаммасини кўриб турибди! Ўйинни тоза бошқармадингиз!

Араб ҳакам тиржайиб жавоб берибди:

-Ие, тоза ўйин тўғрисида сендан эшитяпманми, Гейнрих?!

***

"Зенит" - "Анжи" учрашуви, ўйинни рус шарҳловчилар шарҳлаяптилар:

- Одил Аҳмедов Ўзбекистонга боргач, Роберто Карлос билан бир жамоада ўйнадим, деб гапириб берса керак. Агар ишонишса...

-Ҳа,- дебди ўйинни телевизорда кўраётган Филимонов, - дарвозамга Ривалдо Тошкентда гол урганига қариндош уруғимни ҳеч ишонтиролмагандим...

***

Келишилган ўйинларга қарши кескин курашиладиган вақт келибди. Ана шу вақтда бир ўйинда битта нўноқ ҳужумчи учта голли имкониятни кўкка совургач, ҳакам унга дебди:

- Сени дастингдан мени юз марта текшириб, юз марта сўроққа тутишади! Ё гол ур, ё сени алмаштиришсин!

Шундан сўнг ҳам ҳужумчи зўр вазиятни уролмабди. Шунда ҳакам унинг ёнига келиб, дебди:

-Ҳар голингга юз мингдан бераман, ҳеч бўлмаса битта ур!

***

Пеледан сўрашибди:

- Ўзингиздан ҳам зўр футболчини кўрганмисиз?

Пеле:

-Ҳа. Бу - Эдсон Арантес до Насименто!

***

- Сиз хотинингиздан уч ёш кичик экансиз, шу ростми?

- Аслидаёшимиз тенг, - деб жавоб берибди футболчи.

***

Юрий Саркисян Фарғона шаҳридаги футбол мактабларидан бирига ташриф буюрибди. Дарс пайти бўлгани учун синф хоналарига бирма бир кириб таништиришибди.

-Булар 10 ёшли бўлажак футболчилар, мана бу синфдаги 12 ёшдагилари...

-Булар эса бўлажак ҳакамлар бўлса керак, - дебди Вазгенович бир синф хонасига киргач.

-Ҳа, қаердан билдингиз,Юрий Вазгенович?

-Билмадим, ишқилиб уларга қарасам сўкким келяпти...

***

- Жамоанинг жадвалдаги аҳволини яхшилаш учун нима қилиш керак?

- Ҳакамларни сотиб олиш учун кетадиган пулларни футболчиларга мукофот қилиб бериш бериш керак.

- Бу ёрдам бермаса-чи?

- Футболчиларнинг мукофотларидан уриб қолиб, ҳакамларни сотиб олиш керак.

***

Пенальти белгиланиб, тўп олдига ўйинда бир-икки қулай вазиятда гол уролмаган футболчи яқинлашибди. Рақиб дарвозабони унинг асабига тегмоқчи бўлибди:

- Пенальти тепишга сендан бошқаси қуриб кетганми?

- Бошқалар сенга пенальтидан гол уришга ор қилишяпти,- дея жавоб берибди футболчи.

***

Абрамов билан Евстафеев "қайси жамоа кучли" дея тортишиб қолишибди: Олимпиячиларми ё ўсмирлар? Кейин ўзаро ўйин ўтказишга келишиб олишибди.

- Майли, ўйнаймиз, лекин дарвозамизни Нестеров қўриқлайди!- шарт қўйибди Абрамов.

- Розиман, - дебди Евстафеев.- Лекин ўйин Торреонда бўлади!

***

- Бизнинг "Металлург", "Олмалиқ" клубларимиз ҳам Россия термаси билан ўртоқлик ўйини ўйнармикан-а?

- Албатта! Агар Абрамов Россия термасига мураббий бўлса...

***

Журналистлар Дилшод Нуралиевдан сўрашибди:

- Шогирдларингизнинг бу қадар муваффақиятининг сири нимада?

- Ечиниш хонамизга қора “Спарк”нинг расмини илиб қўйганман.

***

ЎФФ ва ПФЛнинг қўшма йиғилиши. Раҳбарият келишилган ўйинларда айбланаётган клуб президентларини, ҳакамларни ва футболчиларни ўринларидан тургизиб қўйиб қаттиқ танқид қилаётса зал эшиги очилиб Широқ кириб келибди ва айбланаётганларга қараб дебди:

-Тайёрланинглар, беш дақиқадан сўнг йўлга чиқамиз!

***

Тожикистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини давом эттириши маълум бўлгач, жамоага янги бош мураббий тайинланиши билан бирга янги штат хам очилибди. Ушбу штат эгаси рақиб футболчиларининг ўтмишини ўрганади...

***

Футболга умуман тушунмайдиган бир йигит Ўзбекистон-Япония уйинига чиқарилган чипталардан 1000та олиб сотиб мўмайгина даромад қилибди. Сўнг Пахтакорнинг навбатдаги тур уйинига 2000та билет сотиб олибди...

***

Заккерони Ўзбекистон-Япония ўйини ўтказиб Токиога қайтгач, уни аэропортда хотини кутиб олибди. Синьорина Заккерони эрини кўриб дебди:

-Mama mio! Alberto!!! Лабингдги учуқлар қаердан келди?!

***

Бизнинг футболимиз шу даражада кучли-ки, Осиё майдонларида деярли ҳар турда гол урадиган футболчи, чемпионатимизда гол уролмайди (Бошкович), Осиёда тенгсиз деб топилган (Жепаров) футболчининг ўзимизда “энг яхши” бўлиши сўроқ остида...

***

Ўзбекистон-КХДР ўйинида Гейнрих бош ҳакам Андре эл-Ҳаддоднинг ялтираган бошини силаб кетгач, ҳакам унга қараб дебди:

- Агар бошингда бир дона тук бўлгандаям бу ишинг учун сени ўйиндан четлаштирардим!

***

Ўзбекистон термаси кутилмаганда Японияни ўта йирик ҳисоб билан ютиб қўйибди: 5-0!

Бир мухлис стадионни тарк этаётиб хурсанд бўлай деса нимагадир кўнгли хира эмиш, нимагадир ичи ғаш эмиш...Нимагалигани эслолмай турса уйидан қўнғироқ бўлибди:

- Алло, дадаси! Ғалабалар билан! Ҳар битnа голга биттадан янги кўйлак! Ваъдангиз эсингиздами?

***

Бир чекка қишлоқдан келган отахон Тошкент кўчаларида Ўзбекистон-Япония ўйинига келган бир гуруҳ япон журналистларини кўриб қолибди. Улар ўз тилларида алланималарни чуғурлашиб турганини кўриб, ўзига ўзи дебди:

- Бир-бирини қандай тушуняпти экан-а?..

***

ЗИКО: Агар ЦСКАдан таклиф тушмаганида мен “Анжи”да яна узоқ йиллар ишлаган бўлардим...

ЖУРНАЛИСТ: Жаноб, Сиз “Бунёдкор”да ишлагансиз...

***

Нефть билан Газ ким кучли, куч синашадиган бўлишибди. Беллашувда Газнинг қўли баланд келибди.

- Балодай кучинг бор экан, - дея тан берибди Нефть.

- Ҳа, энди, қўлдан келганча... – камтарлик қилибди Газ.

Беллашув 29 октябрь куни Қаршида бўлган экан.

***

Ўйин тугагандан сўнг мураббий футболчилардан хафа бўлибди. Футболчилар эса эътироз билдиришибди:

- Устоз, танафусда ҳеч бўлмаса битта гол уринглар, дегандингиз. Айтганингиз бажарилди-ку?

- Тўғри, лекин тўртта гол ўтказиб юборинглар, деб ҳам айтмагандим!

***

-Чойхона ўтириб бир ош емаймизми? – деб сўрабди Гол.

-Албатта еймиз, - дебди Пас.

-Кетдик!

Икковлон хурсанд бўлиб, еталашиб энди йўлга отланаётсалар:

- Ҳеч қаёққа бормайсанлар, қайт орқангга! – дебди Оффсайд.

Киритилган сана: 28.01.2012 00:11. Ўкилди: 5870 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


JAFARJON
Сана: 23.02.2012 15:31. JAFARJONга ёзиш
+1; -0
нимага пахтакорни уйинига шундай а?

Ушбу фикрга жавобан


LOGINBEK
Сана: 16.02.2012 21:40. LOGINBEKга ёзиш
+1; -0
Paxtakorga maza qildim

Ушбу фикрга жавобан


ELDARADO
Сана: 08.02.2012 23:33. ELDARADOга ёзиш
+1; -0
xaxaxa paxtakor bileti daxshat chiqibdi dumaladim rosa..))))

Ушбу фикрга жавобан


NAVBEK
Сана: 02.02.2012 00:12. NAVBEKга ёзиш
+1; -0
Койил гап йук. :)

Ушбу фикрга жавобан


XALILBEK
Сана: 31.01.2012 16:27. XALILBEKга ёзиш
+1; -0
gap yöq miriqib kuldim , raxmat .

Ушбу фикрга жавобан


ILHAN
Сана: 30.01.2012 16:35. ILHANга ёзиш
+1; -0
Саркисян хакидаги зур чикибди гап йук.Рустам ака ижодингизга ривож тилайман.Янгиларидан кутиб коламиз!

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 30.01.2012 10:29. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
Пахтакорнинг навбатдаги тур
уйинига 2000та билет сотиб
олибди...



бечора банкрот булибтида ! )))))

Ушбу фикрга жавобан


SNICKERS
Сана: 30.01.2012 09:31. SNICKERSга ёзиш
+0; -0
- Алло, дадаси! Ғалабалар
билан! Ҳар битnа голга
биттадан янги кўйлак!
Ваъдангиз эсингиздами?

======
блятт,мени хам Нефтчи Пахтакор уйини куни 4 та (4:1) сниккерсга туширган, хотин тушмагур)))

Ушбу фикрга жавобан


SNICKERS
Сана: 30.01.2012 09:24. SNICKERSга ёзиш
+0; -0
Футболга умуман
тушунмайдиган бир йигит
Ўзбекистон-Япония уйинига
чиқарилган чипталардан
1000та олиб сотиб мўмайгина
даромад қилибди. Сўнг
Пахтакорнинг навбатдаги тур
уйинига 2000та билет сотиб
олибди...

====
шунисига ващще думаладим :)))

Ушбу фикрга жавобан


METALLURG
Сана: 29.01.2012 00:49. METALLURGга ёзиш
+0; -0
MIRONALDO
Ўзбекистон-Япония ўйинида бизникилар роса қўрқитдию!)Кечаси лабига учуқ тошиб кетганда.)))

Ушбу фикрга жавобан


METALLURG
Сана: 28.01.2012 16:00. METALLURGга ёзиш
+0; -0
ATSTEYKA
------------
Келишяпти, нархни айтсам индамай қайтиб кетишяпти:-)))))

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 28.01.2012 15:05. ATSTEYKAга ёзиш
+1; -0
Рустам ака ижодингиз кундан кунга сайкалланиб бораяпти. Туй ва бошка тадбирларга хам таклифлар булаяптими? :)

Ушбу фикрга жавобан


NASAF
Сана: 28.01.2012 14:32. NASAFга ёзиш
+1; -0
Рахмат,зур чикибди :)

Ушбу фикрга жавобан


MTEGRA
Сана: 28.01.2012 11:45. MTEGRAга ёзиш
+1; -0
Ўзбекистон-Япония уйини пайтида японлар ўзбекларга қараб
-"буларни афт-башараси бир-бирига ўхшаш-ҳа"- деса бизникилар ҳам японларга қараб
-"буларни афт-башараси бир-бирига ўхшаш-ҳа"- дермиш.

Ушбу фикрга жавобан


METALLURG
Сана: 28.01.2012 11:26. METALLURGга ёзиш
+0; -0
ONLINE
-------------
Тўғирланди, раҳмат.))

Ушбу фикрга жавобан


ONLINE
Сана: 28.01.2012 06:29. ONLINEга ёзиш
+2; -0
Эрталабдан кайфиятни кутариб олганга нимa етсин. Мирикиб мирикдим.)) айтганча 2 та латифа 2 мартадан ёзилиб копти, энди кулаётгандим, ие тухтабтур боя хам кулувдимку бунга дедим узимга узим. )

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.