Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Rustam Sulaymonov

Bir chimdim kulgu

Автогол (Ҳажвия)

Баҳо:
+3; -0

Дмитрий Скворцов яхши футболчи. Пойтахт футбол жамоаларинг бирида тўп суради. Ҳимоячи бўлишига қарамасдан онда-сонда гол ҳам уриб туради ва урган голларини ўз яқинларига бағишлайди. Ўз позициясида бехато ўйнайди ва жамоада яхшигина обрўга эга. Терма жамоа мураббийи ҳам уни кўз остига олиб қўйган. Хуллас, ҳамма ишлари жойида, хотин, бола-чақадан ёлчиган, лекин битта муаммоси бор - қайнонаси. Менталитет эканда, ота-бобоси Ўзбекистонда яшаб ўтган бўлсалар ҳам русларга хос қайнона-куёв келишмовчилиги Димани четлаб ўтмаган. Маҳаллий ўзбекларда қайнона-келин чиқиша олмасликлари ҳақида эшитгани бор. Ўзбек қайнона ва келинлар нимани бўлиша олмайдилар, буниси Димага қоронғи, лекин қайнонаси унинг ҳамма ишларига аралашавериб, безор қилган. Яна тез-тез меҳмон бўлиб келишини-чи?! Шаҳарнинг қаеридан ва неча хонали квартира олиш керак, мебель ва уй жиҳозлари қаерда туриши кераклигича қайнонаси ҳал қилади. Майдонда жангчи бўлса ҳам, ҳаётда оғир-босиқ бўлган Дима ҳаммасига чидар эди, аммо бугунгиси ҳаммасидан ортиб тушди. У олти яшар қизини ёшлигидан теннис машғулотларига беришни орзу қилиб юрарди. Кеча меҳмонга келган қайнонаси эса, гимнастикага беришии таклиф қиляпти. Бу таклифнинг ортида талаб ҳам яширинганини Дима яхши тушунади. Қайнонаси бунақа "таклиф"ларни кўпини қилдиришга эришган. Эрталабдан қайнонаси билан айтишиб кайфияти бузилган Дима кун бўйи ўзига келмади. Ўйин куни ҳам шунақа бўладими?!

У жамоа билан бирга Андижонга йўл олди. Бугунги ўйин ўз уйида ҳеч кимга очко бериб қўймайдиган "Андижон" билан эди. Қаттиқ қаршиликка қарамай унинг жамоадошлари танафусга биру ноль ҳисобидаги устунлик билан чиқишди. Мураббийларидан ҳужумга эътибор бериб яна битта гол киритиш, агар гол уришни уддалай олмасалар охирги ўн минутда бор эътиборни ҳимояга қаратиб, ғалабани сақлаб қолиш ҳақидаги кўрсатма олиб улар иккинчи таймни бошлашди. Иккинчи таймда гол ура олмадилар, ўйин тугашига ўн дақиқалар қолганда ҳимояга ўтволишди. Мезбонлар ҳам шуни кутиб тургандай ҳужумга зўр беришди. Босим ниҳоятда зўр эди. Кетма-кет ҳужумларнинг бирида қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни бош билан майдон ташқарисига чиқариб юбораман деб... Дима ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди... Ўйин тугашига беш дақиқа қолганда-я! Бундай вазиятда унинг ҳолатини фақатгина автогол урган футболчиларгина яхши тушунади.

Уни алмаштиришди. У жуда ёмон кайфиятда кийиниш хонасига йўл олди. Кириб кетаётиб майдонга бир қараб қўйди: жамоадошлари ҳамон ҳимояланётган эдилар... Маҳаллий мухлислар уни "Раҳмат,Скворцов!" дея, қарсаклар билан кузатиб қўйишди. Жамоадошлари ва мураббий "Ҳечқиси йўқ,тушкунликка тушма, бўлиб туради" деб тасалли берганларига қарамай унинг ичи ҳеч ёришмади. Хонага кириб озгина ўтиргач телефони жиринглаб қолди. Қаради: хотини Лена. Яқин одамининг тасаллисини эшитиш илинжида у яшил тугмачани босди.

- Алло,Дима! Ишларинг қалай? Ўйин тугадими? Телекдан олиб беришмаяпти, интернетим ҳам ишламаяпти, радиода эса ўзбекча шарҳ. Агар тўғри тушунган бўлсам ҳозир сен гол урдинг-а?

Дима "ҳа" дейишга улгурди, лекин у ёғини айтишга улгурмади, хотини "Йес!!!" деб телефонни кимгадир берди.-Алло,Дмитрий!

Қайнонасининг овозини эшитиб Диманинг кўз ўнги қоронғилашиб, ҳаво етишмай қолаёзди!

-Табриклайман, - давом этарди қайнона, - сен билан фахрланаман.Эрталабки воқеани унут! Хўш, бу голингни кимга бағишламоқчисан?

Дима бор кучини йиғиб, босиқ овозда деди:

- Сизга, Ойижон, сизга! Бугунги ва бундан кейин урилажак барча автоголларимни Сизга бағишладим!

Киритилган сана: 15.04.2012 10:46. Ўкилди: 6269 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:29. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:29. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


DJURAEV
Сана: 14.04.2014 13:16. DJURAEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AHMEDOV
Сана: 16.04.2012 10:43. AHMEDOVга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DILSHODTA
Сана: 16.04.2012 05:53. DILSHODTAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 15.04.2012 13:49. SHAHRIXONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OTAMAKON

Сана: 15.04.2012 12:42. OTAMAKONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 15.04.2012 12:11. JADROOга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZBECKS
Сана: 15.04.2012 11:08. AZIZBECKSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.