Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Анзур Исмоилов: Хитойликлар легионер билан ўйнашга ўрганган. Терма жамоада қийин бўлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов ЖЧ саралаши доирасида Хитойга қарши кечадиган ўйин олдидан интервью берди. 

- Анзур, аввало жамоадаги ички муҳит ҳақида билмоқчи эдик. Кайфият қандай?
- Жуда яхши. Узоқ йўлга учиб келиш қийин бўлди, лекин дам олиб, анча ўзимизга келиб олдик. Биринчи машғулот ҳам яхши ўтди. Ҳаммаси жойида.
- Хитой чемпионати ҳақида жуда яхши тасаввурга эгасиз ва терма жамоасини ҳам биласиз. Нима деб ўйлайсиз, бу рақибни енгса бўладими ва ниманинг ҳисобига енгиш мумкин?
- Хитойни ютса бўлади, албатта. Хитой чемпионатини ҳам, терма жамоасини ҳам яхши биламан. Футболчиларини яхши танийман, анча кучли ўйинчилар.  Аммо легионерсиз уларга барибир қийин бўлади. Хитойлик футболчилар легионерлар билан ўйнашга ўрганиб қолишган. Клубларида асосан легионерлар орқали ўйинларни ҳал қилишади. Терма жамоада уларга легионерлар ёрдам бера олмайди, бу бизнинг фойдамизга ишлаши керак.
- Хитой терма жамоасининг асосий камчилиги шундами? Биз ғалаба учун қандай услубда ўйнашимиз лозим?
- Прессинг қилсак яхши бўлади, деб ўйлайман. Тажовузкор, агрессив ўйин кўрсатсак, ғалаба қозона оламиз.
- Хитой терма жамоаси таркибида етакчи футболчилар борми? Улар ҳақида нима дея оласиз?
- Бор, албатта. Жуда ҳам тезкор ярим ҳимоячи бор - Гао Ли. Яхши футболчилар кўп, уларга ўйин бермасак, ғалаба биз томонда бўлади.
- Хитой терма жамоаси бош мураббийи ҳақида нима дея оласиз?
- Энди Липпини ҳамма яхши билади. Лекин тактика масаласида қандай йўл тутишини аниқ айта олмайман, ҳар ҳолда янги мураббий. Фақат бир гапни айтишим мумкин, Липпи "Гуанчжоу"да ишлаган вақтда яхши билган футболчиларни терма жамоага олган. Кўпроқ ўзи яхши билган ўйинчилар билан ишлашни истаяпти.
- Анзур, нима деб ўйлайсиз, эртага бизга стадиондаги мухлислар ҳалал бера оладими? Ҳар ҳолда минглаб мухлислар келиши кутиляпти, стадионда муҳит даҳшатли бўлади...
- Йўқ, мухлислар бизга ҳалал беради, деб ўйламайман. Терма жамоадаги барча футболчилар профессионал ва бундай атмосферага ўрганиб қолган. Бизнинг бошқа иложимиз ҳам йўқ, фақат ғалаба қозониш керак. Рақиб мухлислари кўп бўладими ёки кам, барибир ютиш шарт.

 

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 19:05, 30.08.2017.
Ўқилди: 8783 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.