Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 1-1 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ўзбекистон Биринчилиги. «Насаф-2» – «Машъал-2» 1:2

Баҳо:
+ | -

Бугун “Насаф-2” жамоаси Ўзбекистон Биринчилиги 32-тур учрашувини ўз майдонида Муборакнинг “Машъал-2” жамоасига қарши ўтказди.

Биринчи бўлимда майдонда устунлик қилган жамоамиз рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.

Иккинчи бўлимда меҳмонларнинг қарши ҳужумлари самарали якунланди. Ҳужумга берилиб кетган футболчиларимиз ҳимояда хатога йўл қўйишди. Натижада меҳмонларнинг тезкор ўйинчиси Шахзодбек Убайдуллаев икки дақиқада икки марта дарвозамизни ишғол қилди.

Учрашувнинг 68-дақиқасида  Наврўзжон Изатиллаев орадаги ҳисобни битта голга қисқартирди. Бугунги учрашувда нафақат ҳисобни тенглаштириш, балки олдинга ўтиб олиш учун ҳам жамоамизда имкониятлар бўлди. Аммо бу вазиятларда футболчиларимизда дарвозани ишғол қилиш учун аниқлик ёки совуққонлик етишмади.

Шундай қилиб, “Насаф-2” жамоамиз кичик воҳа дербисида имкониятни бой берди.

“Насаф-2” энди навбатдаги икки тур учрашувини сафарда биринчилик етакчиларига қарши ўтказади.

Ўзбекистон Биринчилиги, 32-тур

 “Насаф-2” (Қарши) – “Машъал-2” (Муборак) 1:2 (0:0)

15.10.2017. “Насаф” ФМ майдони. 16:00да

Бош ҳакам: Исхах Ибрагимов (Нукус)

Қанот ҳакамлари: Шоҳнур Юлдашев (Гулистон), Достонбек Раҳмонов (Гулистон)

Захира ҳаками: Зуфар Элибаев (Қарши)

Назоратчи: Шуҳрат Игамбердиев (Қарши).     

Голлар: Наврўзжон Изатиллаев, 68’-1:2 – Шахзодбек Убайдуллаев, 50’-0:1, 52’-0:2

“Насаф-2”: 30.Амирбек Лутфуллаев, 5.Шерзод Насруллаев, 7.Отабек Комилжонов, 9.Мирзабек Жониқулов, 10.Худоёрхон Сагдуллаев, 14.Достонбек Бердиқулов, 23.Самандар Шукруллаев, 28.Наврўзжон Изатиллаев, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев (33.Орифжон Муродов 87), 34.Илҳомжон Алижонов (с), 38.Шоҳмалик Комилов (22.Шахбоз Эркинов 46).

Захира: 25.Элшод Қодиров, 4.Фарруҳ Абсаломов, 19.Абдулла Миясаров, 32.Жасур Жумаев, 42.Тимур Набиев.

“Машъал-2”: 40.Достонбек Тўхтабоев, 5.Шахзод Тоғаев, 8.Ахроржон Иноятов, 10.Шахзодбек Убайдуллаев, 16.Холмурод Холмуродов (с), 17.Мирзоҳид Эгамбердиев (22.Ҳусниддин Алиқулов 46), 20.Сунатилло Рустамов (24.Муҳриддин Ризванов 67) (26.Бобурбек Фарходов 83), 47.Миржалол Ражабов (9.Зафарбек Акромов 63), 55.Муҳаммад Тошпўлатов, 70.Ёдгор Назаров, 90.Шахбоз Абдураимов.

Захира: 1.Шуҳратбек Зиёвуддинов, 7.Санжарбек Алижонов,.

Огоҳлантириш: Достонбек Бердиқулов (74) – Ахроржон Иноятов (81), Зафарбек Акромов (90+1).

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 19:08, 15.10.2017.
Ўқилди: 2940 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.