Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Равшан Ҳайдаров: «Саудия Арабистонига «сюрприз»ларимиз бор»

Баҳо:
+1 | -

26 апрель санасида Ўзбекистон U23 жамоаси чорак финал баҳсида Саудия Арабистони билан учрашув ўтказади. Ушбу ўйин олдидан “Дарё” Хитойда бўлиб ўтган U23 ҳамда 2023 йилда Ўзбекистондаги U20 мусобақаларида Ўзбекистон жамоаси билан чемпионликни нишонлаган Равшан Ҳайдаров билан суҳбат олиб борди.

“Жамоа йилдан йилга ўсди, орада ротациялар ҳам қилинди. Ушбу жамоа аввалги мусобақаларда иштирок этди. Легионерга айланишди. Ушбу жамоа етилиб, пишиб келди. Хурсанд қиладигани, ҳозир икки бир хил таркибга эга жамоамиз бор. Гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтилди. Нафақат очколар йиғилди, балки ўйин услубларни турнир давомида тажрибадан ўтказилди”.

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистоннинг бугунги кунда дарвозаси дахлсиз сақланаётгани нафақат ҳимоячиларнинг балки бутун жамоа хизмати эканлигига алоҳида тўхталди.

“Бизга рақиблик қилган жамоаларни кучсиз деб айтмаган бўлар эдим. Бунинг асосий сабаби бизнинг жамоамизнинг ўйинида мувозанат юзага келган. Марказий ҳимояда конструктив, олдинги чизиқда агрессив футболчиларимиз бор. Баланс бор жамоада. Бу жуда қувонарли. Ҳамма жамоа кучли. Бугунги натижаларимиз айнан ўзимизнинг ўйинимизни топганимиздан далолат”.

Бугунги кунда Ўзбекистон терма жамоасида ҳар бир футболчи ўйинни кучайтириш хусусиятига эга. Равшан Ҳайдаров иккита тенг таркибнинг мавжудлиги бош мураббийга асосий таркибни танлашга қийинчилик эмас балки имконият тақдим этишини алоҳида эътироф этди.

“Бу ширин ташвишлар. Гуруҳ босқичи ўйинларида Кападзе ҳар бир футболчига ўйин имконини берди ва ротациялар олиб борди. Бу нафақат майдонда балки ички муҳитга ҳам ижобий таъсир қилади. Сабаби футболчининг ҳар бири унга ҳам имконият тақдим этилишини ҳис қилган ҳолда жанговар ҳолатда ўтиради. Бош таркибни танлаш бу бош мураббийнинг башорати”.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичининг иккинчи турида чорак финал босқичи масаласини ҳал қилди ва учинчи ўйин олдидан кейинги босқичдаги рақибини танлаш имкони бор эди. Равшан Ҳайдаров рақиб танламасдан ўз ўйинини намойиш қилаётган Кападзенинг қарори тўғри эканлигини айтиб ўтди.

“Агар Олимпиадага чиқиш ёки Осиё чемпиони бўлиш мақсади бор экан биз рақиб танламаслигимиз керак. Футболчилар учун ҳам бундай ёндашув мотивация беради. Энг асосийси, биз миллий термага рақобатбардош футболчиларни тарбиялаб беришимиз керак. Бизда тизим ишлашни бошлади. Футболга бўлаётган эътибор, шароитда қайсидир ўйинга қарашимиз керак эмас. Биз қандай рақиб бўлишидан қатъий назар ғалаба учун майдонга тушиш керак”.

Ўзбекистон термаси эртанги ўйинда қандай ўйин кўрсатиши борасида ҳам Равшан Ҳайдаров алоҳида тўхталди.

“Бу футболчилар стрессли ҳолатга тушган. Масалан, Саудия билан Тошкентдаги ўйинда. Ўйлайманки, эртанги ўйинда режалар тузилган ва болалар бу режаларни амалга оширишга тайёр. Жамоа ҳар қандай ҳолатга тайёр. Эртанги ўйинда Саудия учун кутилмаган вариантлар бор”, — дейди Равшан Ҳайдаров.

Ёшлар термаси билан ишлаётган мураббий эртанги ўйин олдидан терма жамоага омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги U23 доирасидан ўрин олган Саудия Арабистони — Ўзбекистон баҳси 26 апрель куни 19:00 да старт олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:42, 25.04.2024.
Ўқилди: 4550 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.