Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ўзбекистон олимпиячилари пенальтилар сериясида "Шахтёр"ни мағлуб этди

Баҳо:
+8 | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Dubai Matchworld Cup-2012" мусобақасини ғалаба билан бошлади. Учрашув асосий вақтида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди.

Учрашувдаги биринчи гол 9-дақиқадаёқ киритилди ва бу вазиятда тўп Санжар Қувватов дарвозасига бориб тушганди. Марказдан ёриб кирган Хюбшман тўпни чап қанотдаги Виллианга узатди. Бразилиялик тўпни ўз навбатида жарима майдончаси ичидаги Рацга ташлаб берди. Руминиялик футболчининг ерлатиб берган зарбасига Селезнёв оёқ ташлаб, дарвозани ишғол қилди, аммо ён қанот ҳаками бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

43-дақиқага келиб, ўйиндаги вазиятни бир қадар тенглаштиришга муваффақ бўлган Абрамов шогирдлари ҳисобни тенглаштиришди. Марказдан олдинга томон ташланган ҳаволатмалардан бири охири ўз самарасини берди: ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Кенжа Тўраев ҳаммадан биринчи етиб келиб, тўпни дарвозасини ташлаб чиққан Пятовнинг устидан ташлаб қўйди.

Биринчи бўлимни ғолиб сифатида якунлаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи таймда ҳам биринчисидаги каби руҳда бошлади. Бахтга қарши, "Шахтёр" таркибидаги ўзгаришлар украин клуби ўйинини сезиларли тарзда кучайтирди, тезлаштирди. Бу ўз самарасини узоқ куттириб қўйгани йўқ: ҳимоячилар қуршовида ётган (!) Адриано тўп учун охиригача кураш олиб бориб, Патрикка етказиб берди. Орада ўрнидан туриб, жарима майдончасига ҳам кириб бориб, Патрикдан тўпни қабул қилиб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Иккинчи бўлим тўлиқ донецклик футболчилар ташаббуси остида кечди. Агар аксарият вазиятларда омад кулиб боқмаганида, баъзи вазиятларда Қувватов, саноқли вазиятларда ҳимоячиларимиз - кутилмаганда - ишончли ҳаракат қилишди. "Шахтёр" ўйин сўнгида ғалабани юлқиб олиши мумкин эди. Аммо Адриано тахминан бир метр масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади - бразилиялик футболчининг йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, Қувватовнинг қўлига бориб тушди.

Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмаганидан сўнг, мусобақа регламентига кўра, пенальтилар сериясига ўтилди.

Дастлабки зарбаларни голга айлантира олишмади. Алан Патрикнинг зарбаси дарвозадан ташқарига чиқиб кетди, Ислом Тўхтахўжаев ҳаддан ташқари кучсиз зарба йўллади. Луис Адриано, Шерзод Каримов, Гай, Дилшод Раҳматуллаев, Генрик Мхитарян, Иван Нагаев, Василий Кобин, Зоҳир Пиримов, Агахова, Даврон Ҳошимовнинг зарбалари аниқ бўлди. Томаш Хюбшманнинг зарбасини Санжар Қувватов қайтарганидан сўнг ҳаммаси Жавлон Иброҳимовга боғлиқ бўлиб қолганди. "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси нуқтадан адашмади ва олимпиячиларимиз пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақадаги иккинчи учрашувни 21 январь, шанба куни "Ростов" жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади. Мусобақада Ўзбекистон номидан иштирок этаётган иккинчи жамоа - "Бунёдкор" кеча "Зенит"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

2012 йил, 19 январь, пайшанба.
"Dubai Matchworld Cup-2012", "В" гуруҳи, 1-тур.
ЎЗБЕКИСТОН ОТЖ - ШАХТЁР (Донецк, Украина) 1:1
Голлар: Кенжа Тўраев (43) - Адриано (52).
ЎЗБЕКИСТОН ОТЖ: Санжар Қувватов, Акбар Исматуллаев, Салим Мустафоев, Ойбек Қиличев (Жаҳонгир Меҳмонов, 87, Даврон Ҳошимов, 90), Кенжа Тўраев (Шерзод Каримов, 53), Темурхўжа Абдухолиқов (Иван Нагаев, 53), Олег Зотеев (Жавлон Иброҳимов, 71), Жасур Ҳасанов (Зоҳир Пиримов, 89), Ислом Тўхтахўжаев, Фозил Мусаев (Дилшод Раҳматуллаев, 63).

Манба: www.stadion.uz.

Ўзбекистоннинг бу олимпия терма жамоаси пенальтилар сериясида омадли чиқди, рости. Украинадаги ғалаба эсингиздан чиқмагандир?

Киритилди: 20:06, 19.01.2012.
Ўқилди: 18306 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.