Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Испаниялик "қизил иблис"га АПЛ торлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Замонамизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири клубсиз юрганига яқинда бир йил бўлади.
Қандай қилиб ўн икки йил давомида Манчестерда ҳақиқий девор бўлиб келган испаниялик энди ҳеч кимга керак бўлмай қолди? Ёки Де Хеанинг ўзи ҳеч кимга муҳтож эмасми?

Де Хеа Англия Премьер-лигасининг 2022/2023 йилги мавсумида "Олтин қўлқоп" соҳиби сифатида "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини якунлади. Шу билан бирга, клуб жамоанинг асосий етакчиларидан бири – дарвозабонининг маошини қисқартирди. У «Манчестер Юнайтед»нинг "қуруқ ўйинлар" бўйича рекордчиси ҳисобланади (190).

"Юнайтед" нега Де Хеадан воз кечди?

Бу ерда иккита омил ва учинчиси яширин бўлиши мумкин. Иш ҳақи. Давид Англияда энг кўп маош олувчи футболчилардан бири эди. Афтидан, раҳбарият жуда очкўз бўлиб, аввалига дарвозабоннинг маошини ярмигача қисқартиришга қарор қилган, кейин эса испаниялик рози бўлгач, унинг хизматларидан бутунлай воз кечган. Оёқ билан ўйнай олиш. Тен Хаг клубга келганида, дарвозабон оёқлари билан ўйнашни, ҳужумларни бошлашни ва тўпни рақиб ҳужумчиларига аниқ ташлашни билиши муҳим эди. Тўғри, Давид аниқ паслар бўйича жуда ҳам яхши кўрсаткичга эга эмасди. Ҳа, замонавий дарвозабон ҳужумларни бошлаши керак, аммо дарвозабоннинг асосий вазифаси барибир ўз жарима майдони ичида бехато ўйнаши бўлиб қолаверади. Испаниялик бошқа барча камчиликларини тўлдириб келган.

Яширин омил. Раҳбарият бемалол Де Хеани исталган ўртача даражадаги дарвозабонга алмаштира олишини ўйлаганди. Ҳамма ҳам хато қилади. Андре Онананинг биринчи мавсуми ўтмоқда ва у ҳар бир ўйинда ўзига ишонч қозонмоқда. Албатта, Де Хеа учун бундан ёмони бўлиши мумкин эмас эди.

Ҳеч ким Давид билан шартнома имзолашни хоҳламадими?

Вариантлар бор эди ва жуда кўп эди ҳам. Аммо маълум бўлишича, Де Хеанинг ўзида иштиёқ йўқ эди. Албатта, Давид маошидан кўп йўқотишни истамади, шунинг учун "Бетис" ва "Валенсия" каби вариантлар унга манзур келмади. Дарвозабон жароҳат олган Куртуанинг ўрнига "Реал Мадрид"да ўйнашни хоҳларди, аммо сўнгги дақиқада испан клуби Кепага пул тикди. "Бавария" ҳам испанияликнинг хизматларидан бош тортди. "Ньюкасл" ва "Ноттингем Форрест" билан вариантлар бор эди, лекин биринчиси келишувни шубҳа остига қўйди, иккинчиси эса шартномада етарлича бонусларни таклиф қилмаган. Кўринишидан, Саудия Арабистони идеал вариант эди, аммо дарвозабоннинг рафиқаси Эдурне Гарсия унинг "Ал-Ҳилол"га ўтишига тўсқинлик қилди. Қиз араб давлатига кўчиб ўтишни ва ҳаётини тубдан ўзгартиришни хоҳламади.

Испаниялик нима қилиши ва қаерга бориши керак?

Бу ёз Давид Де Хеа фаолиятида ҳал қилувчи палла бўлиши мумкин, чунки испаниялик аллақачон 33 ёшда ва яқинда дарвозабон муносиб клуб топмаса, фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу жуда ачинарли натижа бўлади. Манчестер клуби афсонасига айланган дарвозабон мухлислар билан муносиб хайрлаша олмади ва клубсиз қолди. Албатта, бу ёз Давид топ-клублардан бирига ўтишга уринмасдан, маошига қўйиладиган талабларни пасайтириб, мавжуд вариантларни танлаши керак бўлади. Де Хеа учун энг яхши вариант Англия Премьер-лигаси ёки Ла Лиганинг ўрта клубларига ўтиш бўлади. Ёки хотинини Саудия Арабистонига ишлаш учун бир-икки йилга кетишга кўндиради. Шахсан биз ҳам дарвозабонни яна АПЛда кўришни истардик.

Киритилди: 15:16, 25.04.2024.
Ўқилди: 4045 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.