Мадриднинг «Реал» клуби Эндрик бўйича кутилмаган қарор қабул қилди. Футболчи янги ижарага берилмайди. Бироқ, у янги позицияга ўтишга кўникишига тўғри келади.
ОАВ маълумотларига кўра, «Реал» мураббийлар штаби Эндрикни ўнг қанот вингери сифатида кўрмоқда. «Қаймоқранглилар»нинг ҳужум чизиғи Винисиус (чапда), Мбаппе (марказда) ва Эндрик (ўнгда) триосидан иборат бўлади.
Эндрик ўтган мавсумни ижара асосида «Лион» сафида ўтказган эди. У Францияда ўзини ёрқин томонлама намоён эта олди.













