Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов «Лугано» сафида 2-рақам остида тўп суради.
19 ёшли футболчи Швейцария клубига Термизнинг «Сурхон» жамоасидан кўчиб ўтган. Томонлар 2031 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган беш йиллик шартнома имзолаган.
Ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланган Каримов 2026 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоасининг Колумбия ва Португалияга қарши учрашувларида асосий таркибда майдонга тушганди.














