Flashscore портали «Истанбул Башакшехир» жамоаси сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг Туркия Суперлигаси 2-туридаги ўйинига баҳо берди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
«Трабзонспор»га қарши учрашувда Истанбул клуби 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шомуродов ҳужумкор яримҳимоячи позициясида майдонга тушди. У рақиб дарвозаси томон 4 марта зарба берди ва кутилган голлар кўрсаткичи (xG) 1,14 ни ташкил этди. Шунингдек, 16 та узатманинг 14 тасини аниқ амалга оширди (88 фоиз). Flashscore ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларига 6,8 балл баҳо берди.
Қанот ҳужумчиси Файзуллаев эса 6,1 балл олди. Унинг ҳисобида 2 та зарба, тўпга 28 марта тегиниш ва 14 та узатманинг 12 таси аниқ (86 фоиз) кўрсаткичи қайд этилди.
Қайд этиш жоизки, Шомуродов Туркия чемпионатининг 2026/27 йилги мавсумидаги иккинчи голини урди. У аввалги турда «Хўжаэлиспор»га қарши ғалаба қозонилган учрашувда ҳам ўз номини таблога ёздирган эди.













