Мадрид «Атлетико»си ҳужумчи Хулиан Альварес фақатгина «Арсенал» 150 миллион евро миқдорида таклиф юборсагина ёзда жамоани тарк этиши мумкин деб ҳисоблайди — ҳозирча бундай таклиф йўқ ва клуб инглизлар бу суммани тўлашга тайёрлигига шубҳа қилмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Арсенал» ҳужумчига узоқ вақтдан бери қизиқиш билдириб келмоқда. Аввалроқ «Реал» Альвареснинг трансфери учун 150 миллион евро таклиф қилгани, бироқ «Атлетико» уни рад этганини маълум қилганди. Шу билан бирга, «матрасчилар» ўша таклифнинг жиддийлигига шубҳа билан қарашган.
Якшанба куни, 23 августда Альварес янги мавсумда мадридликлар сафида илк бор майдонга тушди. 26 ёшли аргентиналик Ла Лига 2-тури доирасида ўз майдонида «Вильярреал»га қарши ўтган баҳсда (2:2) иккинчи бўлимда захирадан майдонга қўшилди. Футболчининг қайтиши мухлисларнинг салбий муносабати билан кутиб олинди — «Атлетико» фанатлари деярли бутун ўйин давомида Альваресни ҳуштакбозлик қилиб қарши олишди.













