Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Рафинья голини нега "Ўргимчак одам" услубида нишонлаганини тушунтирди

Баҳо:
+2 | -

"Барселона"нинг бразилиялик футболчиси Рафинья Диас Испания чемпионатининг "Эльче"га қарши ўйинида голини ўзига хос тарзда нишонлагани ҳақида гапирди.

Вингер гол урганидан сўнг "Ўргимчак одам" услубида нишонлаш ҳаракатини амалга оширди. Футболчининг айтишича, бу ишни ўғли учун махсус қилган.

"Голни "Ўргимчак одам" услубида нишонладимми? Буни ўғлим учун атайлаб қилдим. Унга бундай нарсалар жуда ёқади", — дея Рафиньянинг сўзларини келтиради Marca.

"Барселона" мазкур учрашувда "Эльче"ни 5:0 ҳисобида тор-мор этди. Рафинья эса иккита гол уриб, дубль қайд этди.

Каталонияликлар уч очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. "Барселона" навбатдаги учрашувини Бильбаонинг "Атлетик" клубига қарши ўтказади.

Киритилди: 11:12, 24.08.2026.
Ўқилди: 4212 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик