"Моратти даври" тугади
| Баҳо: |
+0; -0
|

Кеча барча интеристлар “Европа Лигаси” доирасидаги Интер ва Сент-Этьен клублари ўртасидаги ўйинни кутиб ўтирган бир вақтда бир қатор оммавий ахборот воситалари “Интер” собиқ президенти, айни дамда клубнинг фахрий президенти бўлиб турган Массимо Мораттининг “Интер”ни тарк этгани ҳақида хабар тарқатди. Мораттидан ташқари “Интер”ни клуб бошқарув кенгашидаги “Мораттининг одамлари” - Анджеломарио Моратти, Риналдо Гелфи ва Альберто Манцонетто – ҳам тарк этган.
Хабар тарқалган илк соатлардаёқ Мораттининг бундай қарорга келишга мажбур қилган сабаблар кенг муҳокама қилина бошлади. Энг асосий сабаб сифатида, Мораттининг клуб янги хўжайини Эрик Тоҳир томонидан олиб борилаётган ислоҳотлардан норози экани кўрсатилмоқда. Айниқса, клубдан 2010 йилги триплет қаҳрамонлари, доктор Комби, Марко Бранка каби Мораттига яқин одамларнинг ишдан четлатилиши унга оғир ботган кўринади. Қолаверса, Моратти сўнгги пайтда клуб кўрсатаётган натижалардан ҳам норози эканини айтиб келаётган эди. Бир қатор нашрлар унинг Эрик Тоҳирга бош мураббий Вальтер Маццаррини истеъфога чиқаришни маслаҳат бергани ҳақида ҳам хабар тарқатишди. Мораттининг истеъфо беришининг яна бир сабабларидан бири унинг бошқа итальян клубини сотиб олгани билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.
Эътиборингизга ушбу хабар юзасидан Эрик Тоҳир, Массимо Мораттининг ўзи, қолаверса, “Интер”нинг собиқ футболчиси Сандро Маццоланинг фикрларини ҳавола этмоқчиман.
Эрик Тоҳир: Мен Мораттининг қарорини ҳурмат қиламан. Мен у билан кўришдим ва гаплашдим. Икки оила (Тоҳир ва Моратти оилалари) ўртасидаги алоқалар ўзгармайди. У менга ҳамон мени қўллаб-қувватлашини айтди. Ўйлайманки, ОАВ вакиллари бу ҳақида унинг ўзидан ҳам сўрашлари мумкин. Лекин, шу билан бир қаторда президент сифатида клуб амалга оширган баъзи операцияларни қайта кўриб чиқишим зарур.
Массимо Моратти: Бу борада ҳозир бирор тушунтириш ёки изоҳ бера олмайман. Яқин кунларда нима сабабдан бундай қарорга келганимни тушуниб оласиз. Ҳозирча бундан ортиқ ҳеч нарса дея олмайман.
Сандро Маццола: Мени Моратти оиласи билан узоқ йиллик ришталар боғлаб туради. Клуб хўжайини ўзгарганига қарамай унинг клубда қолгани мени жуда хурсанд қилган эди. У ўз қарорини ўзгартиришига умид қиламан. Мен Эрик Тоҳирни ва у таклиф қилган 3 йиллик янги лойиҳани тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Ҳали у ҳақида бирор хулоса қилишга эрта. Икки кун аввал мен Тоҳир билан учрашдим ва у менда яхши таассурот қолдирди.
Нима бўлган тақдирда ҳам, Массимо Мораттининг “Интер” тариҳида ўчмас из қолдирган инсонлардан бири сифатида қолаверади. Унинг “Интер”га бўлган чексиз муҳаббатини ҳеч қачон ва ҳеч ким савол остига олган эмас.
Барчаси учун катта раҳмат, Дон Массимо!
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Эрик Тоҳир "Интер"ни сотмоқчи
- Янги Интер: кимлар келди, кимлар кетди?
- Моратти "Интер"ни яна сотиб олмоқчи
- Мойес Миланда, Манчини эса Чезенада
- Интербаттл: Вальтер Маццари кетиши керакми ёки қолиши?
- "Моратти даври" тугади
- Жангга фақат "чоллар" боради!
- Янги давр бўсағасида ёҳуд Эрик Тоҳирнинг "Интер"и
- Forza Inter!
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












