Эрик Тоҳир "Интер"ни сотмоқчи
| Баҳо: |
+0; -0
|

Қарзлар узилгани йўқ, ҳаражат ошмоқда, даромаддан эса дарак йўқ. Агар “Интер” мавсум якунида “Чемпионлар лигаси”га чиқа олмаса, аҳвол янада оғирлашади. Гап фақат клуб турнирда қатнашгани учун оладиган 50 миллион евролик мукофот пулида эмас. “Чемпионлар лигаси”дан четда қолиш клубнинг нуфузига салбий таъсир этади. Бу эса янги ҳомийларни ҳам, кучли ўйинчиларни жалб қилишни ҳам янада қийинлаштиради. Хуллас, клуб кутилган натижаларни кўрсата олмаяпти, мухлислар норози...
Айтишларича, Эрик Тоҳирни бу савол ҳозирда анчагина ўйга толдирган. Баъзи манбалар индонезиялик тадбиркор январь ойида Американинг Goldman Sachs ширкатига клубнинг қийматини аниқлаш ва нафақат Массимо Мораттининг 29,5 фоизлик, балки, ўзининг 70 фоиз улушига ҳам ҳаридор топишга буюртма бергани ҳақида хабар бермоқда. Бу гапга ишонилса, Тоҳирнинг ҳафсали пир бўлган ва у клубни бутунлай сотмоқчи.
Тоҳир Массимо Мораттининг улушини сотиб клубга янги сармоядорларни жалб қилиш ниятида эди. Собиқ президент ҳам бунга қарши эмас эди. “Интер”га ортиқ сармоя киритмаётган Дон Массимо (бунгача Моратти ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан йилига 30 миллион евро миқдорида сармоя киритиб келаётган эди.) шу йўл билан бўлса ҳам клубга фойда келтириш ниятида эди. Энди эса, афтидан, Моратти ўз улушини сотиш фикридан қайтиб улгурган.
Ҳозирда “Интер” ишлатаётган пуллар қарзга олинган. Яъни, 2019 йилга бориб “Интер” 230 миллион евро атрофидаги қарзларини банкларга қайтариши керак. Клуб 2014 йилни -74 миллион, 2015 йилни эса – 40 миллионлик камомад билан якунлади. Даромаддан эса, аввал айтилганидек, ҳамон дарак йўқ.
Албатта, Тоҳир сўнгги икки йил ичида олиб борган ислоҳотлар клуб иқтисодий аҳволини анча яхшилади ва бу йил охирида УЕФАнинг молиявий фэйр-плэй қоидаларидан четга чиқмаса керак. Лекин, юқори натижалар ва даромадсиз клубни бошқариш тобора оғирлашиб бораверади. Тоҳир италиялик сармоядорларни жалб қилишга ҳам уриниб кўрди. Лекин, Тоҳир таклиф қилган кичик улушлар ҳеч кимни қизиқтира олмади. Шу кунгача Тоҳир ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан клубга бор-йўғи 75 миллион евро сарфлаган.
Хуллас, вазият чиндан ҳам анча мураккаб. Узоқ танаффусдан Миланга ташриф буюрадиган Эрик Тоҳир ўзининг яқин сафдошлари билан вазиятни муҳокама қилади. Лекин, ҳақиқат шуки, агар клуб “Чемпионлар лигаси”га чиқолмаса нафақат спорт, балки иқтисодий инқирозга юз тутади. Балки шунинг учун ҳам Тоҳир шунинг учун ҳам бундан буёғига боришни истамаётгандир. Эҳтимол у Жакартадан туриб “Интер”ни бошқариш яхши натижа бермаслигини тушунию етгандир...
Хуллас, кейинги икки ҳафта давомида вазиятни кузатишда давом этамиз. Клубга яқин манбалар хабар беришича, миш-мишларга қарамай Эрик Тоҳир клубни сотмайди.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Эрик Тоҳир "Интер"ни сотмоқчи
- Янги Интер: кимлар келди, кимлар кетди?
- Моратти "Интер"ни яна сотиб олмоқчи
- Мойес Миланда, Манчини эса Чезенада
- Интербаттл: Вальтер Маццари кетиши керакми ёки қолиши?
- "Моратти даври" тугади
- Жангга фақат "чоллар" боради!
- Янги давр бўсағасида ёҳуд Эрик Тоҳирнинг "Интер"и
- Forza Inter!
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












