Кириш Регистрация
26/01 01:00 Барселона 1-0 Реал Сосьедад
26/01 02:00 Осасуна 2-1 Севилья
26/01 23:59 Валенсия - Атлетик Бильбао
27/01 01:00 Реал Мадрид - Атлетико
27/01 22:30 Болонья - Специя
28/01 00:45 Лечче - Салернитана
28/01 01:00 Альмерия - Эспаньол
28/01 18:00 Кадис - Мальорка
28/01 19:00 Эмполи - Торино
28/01 20:15 Жирона - Барселона
28/01 22:00 Кремонезе - Интер
28/01 22:30 Севилья - Эльче

Блог

"Манчестер Юнайтед" мухлислари

"Қизил Манчестер"

Вазифа

Баҳо:
+0; -0

Одатда, блогнинг клуб шонли тарихи, буюклиги ҳақидаги салламнолар ёки қўлга киритилган совринларнинг салмоғи ҳақида сўз юритилиши керак бўлган илк мақоласини бироз бошқача ёздим. Ҳозирда, аср истеъфоси туфайли, нафақат Англия, балки бутун Европанинг диққат марказида турган бугунги “Манчестер Юнайтед”га “Манчестер Юнайтед” ракурсида қараш орқали, ўлчовимизни белгилаб оламиз.

Хўш, “Манчестер Юнайтед” ракурси нима? Оёқ босишга жой қолмаган совринлар хонасими? Премъер Лига тарихида учинчи ўриндан пастга тушмаган, доим, ким билан бўлса ҳам, чемпионлик учун курашган клубга бўлган талаблар жамланмасими? Жорж Бест, Девид Бекхэм, Криштиану Роналду каби футболдан ҳам каттароқ шахсиятлар комбинатими? Эшли Янг ёки Антонио Валенсия ҳеч қачон чиқа олмайдиган, Девид Мойес ҳеч қачон арзимайдиган юқори даражами? Алекс Фергюсонми, ажабо?

Масалага чуқурроқ қараганимизда, бу санаб ўтганларим, муваффақиятнинг асоси эмас, аслида, ўша умумий ва сирли ракурснинг натижаси эканига амин бўламиз. Ўтган аср ўрталаридаги аянчли ҳалокат ва ушбу воқеа таъсири асосида Мэтт Бэсби томонидан яратилган жамоанинг ажойиб ўйинларини биз кўрмаганмиз. Биз билган “Манчестер” Алекс Фергюсон томонидан қурилган, унинг назоратида ишлаган яхлит бир система, тўғрими? Наҳотки, бу шундай тизимки, Фергюсонсиз ишламаса? Наҳотки, биз билган “Манчестер” Фергюсонсиз биз билган “Манчестер” бўлмай қолса? Даҳшат-ку бу?

“Манчестер”да муаммолар пайдо бўлди! “Манчестер” дербида йирик ҳисобда мағлубиятга учради. “Манчестер”ни “физрук” бошқармоқда! “Манчестер”да жамоа мақсадларига арзимайдиган футболчилар майдонга тушмоқдалар! Войдод!

Биласизми, балки қўшилмасдирсиз, Алекс Фергюсон ҳеч қачон чинакамига “суперқотил” жамоа тузмаган. Бугундан туриб, хотирнагиздаги “Манчестер”ларни бирма бир ўтказишингиз мумкин, ишонинг, Фергюсонда ҳеч қачон аср бошидаги “Арсенал”, ўша “Галактикос” ёки Моуриньонинг “Челси”си, Гвардиоланинг “Барса”си ёки Хайнкеснинг “Бавария”си каби кучли жамоа бўлмаган. Ҳатто ўша 1999 йилдаги жамоа ҳам кўпроқ ўзининг эмоционал жиҳати – ёқимтой йигитлар гуруҳи экани билан кўпчиликнинг оғзига тушганди, ишонинг. Ахир Жаспер Блмквист ёки Ронни Йонсенни ҳар доим ҳам эслайвермаймиз-ку, тўғрими?

Алекс Фергюсон бундай жамоа тузишга ҳаракат ҳам қилмаган балким. Айтайлик, сиз - Жозе Моуриньо, клубга келдингиз, кубок керак. Таркибни ўрганасиз, оғриқли нуқталарни қайд этасиз ва ўша позициялардаги энг кучли футболчиларга эътибор қаратишни бошлайсиз. Узоғи билан икки йилда сизда жуда кучли жамоа ҳосил бўлади. Кучлитаркибни тузиб, ўша таркиб билан совринлар учун курашиш бошқа, умуман бошқача вазифа.

Фергюсон эса вазиятга йиллар ўлчовида қарашни ўргатганди. Унинг жамоасида ҳар доим, эътибор беринг, ҳар доим муаммо бўларди. Ҳамма кўриб турадиган, хис қилиб турадиган лғриқли нуқта бўларди. Қизиқ, ҳаммаси аниқ кўриниб турибди-ку, шартта шу позициядаги дунёнинг энг зўрини сотиб ол, муаммо ҳал! Йўқ, Фергюсон бундай қилмасди. Атайлаб, муаммо пайдо қилади, демоқчи эмасман, лекин мураббий ва жамоа доим биргаликда, изланишда ва ҳаракатда бўлиб туриши керак, деб ҳисобларди, назаримда.

Буни нимага ўхшатиш мумкин, биласизми? Масалан, қон босими давомли ошиб туриши туфайли врачнинг назорати остида яшайдиган одам соппа соғ дўстидан кўра кўпроқ яшаши мумкин. Нега? У ҳар доим даволаниш жараёнида бўлади, қон босими билан бирга юрак, ўпка, жигар ва бошқа ички аъзолар доим текширилиб турилади. Бошқа ички аъзоларда ҳам сал ўзгариш сезилса, дарров муолажа қилинади. Анови соппа соғ шериги эса, умуман докторга бормаслиги мумкин. Ички аъзоларидаги сезиларсиз ззгаришларни унинг ўзи ҳам сезмайди, “соғман” деб юраверади ва бир кун “пақ” этиб ўзини ташлаб юборади. Сабаб? Юраги тўхтаб қолибди, масалан. Ким биларди, ҳеч ким.

Фергюсон учун идеал таркиб керак эмасди, у учун жамоавий ўсиб бориш механизми муҳим, бу жиҳатдан эса, маълум позициялардаги мукаммалликдан узоқ бўлиш, ҳатто фойда ҳам келтиради. Захирадагиларга умид бағишлайди, уларни доимий шуғулланишда ушлаб туради, сабаби, қаранг, “Манчестер Юнайтед”да алмаштириб бўлмас ўйинчининг ўзи йўқ, ҳар бир позицияда даволаш учун, ўсиш учун, кириб бориш учун имконият бор."Боксинг дай", барқарорлик, мавсум охирида кучайиш, узоқ масофада ғолиб бўла олиш ва ҳоказо устунликлар ҳақида доим гапирганимизда, бу ютуқларнинг асоси айнан шу муносабат, клубда доим майдонга тушишга тайёр футболчиларнинг кўпроқ бўлганини ҳам эътиборга олиш даркор.

Ҳа, Давид Мойес ютқазди. Икки марта. Фергюсон ютқазмаганмиди? Айтдим-ку, “МЮ” ҳеч қачон мағлубиятга учрамайдиган жамоа бўлмаган. Жамоанинг рақиблардан фарқи умуман бошқа нуқтада намоён бўлар эди – “МЮ” мағлубиятлардан кейин яна тура оларди!

Ахир тушуниш қийинми, муваффақиятнинг калити асло ўша трансферларда эмаслигини? Албатта, хаёлимизга энг бирничи келадиган қарор шу, аммо оқибатларга ҳам бир қаранг: муаммоларни ўша биз билган, биз талаб қиладиган йўлда ечишга ўрганиб қолган клублар ниятларига етишмоқдами? Ахир “Челси” ки “Сити”эмас, “Манчестер” кўпроқ соврин ютмаяптими? Мантиқ қани?

“Арсенал” француз юлдузлари билан АПЛ ни еб ташлаганда ҳам, “Манчестер” саросимага тушмади ва ўз йўлида хотиржам давом этди. Венгер жамоасида муаммолар бошланди ҳамки, шу атрофда юрган “МЮ” яна пайдо бўлди ва тахтни тортиб олди. Чемпионлик баҳсидаги “Олд Траффорд”даги 0:3, Европа чемпионлар Лигасида “Базель” ёки “Лилль”дан ортда қолиш, ёки 1:6, чемпионликнинг сўнгги дақиқада бой берилиши... Ҳар қандай жамоани саросимага солиб қўядиган бу ҳолатлардан “Манчестер” доим хотиржамлик билан, ўз йўналишига хиёнат қилмасдан чиқиб келаверди. Чиқиб келаверди ва яна ўз тахтини талаб қилишдан тўхтамади.

Ўтган йили, “Арсенал”нинг совринсиз йилларидан зериккан бир мухлис Арсен Венгер кетиши кераклигини айтиб, рус журналистига савол берганди. Жавоб менга ёққан:

“Сен “Арсенал”ни нега ёқтириб қолгансан? Венгер кетиши, миллионлар сарфланиб, “Арсенал” яна чемпион бўлиши мумкин. Лекин, у жамоа ҳеч қачон, ўша сен ёқтириб қолган “Арсенал” бўлмайди. Шундан қўрқмайсанми?”

Дербидаги мағлубиятдан сўнг, айнан мана шу саволни ўзимга бериб кўрдим. Алекс Фергюсоннинг “Олд Траффорд”даги сўнгги нутқини эсладим. “Сизлардан талаб қилинадиган энг муҳим вазифа мураббийга ишонишдир” деганди ўшанда. Фергюсоннинг “МЮ”си Фергюсонсиз ҳам ишлай олишининг ягона йўли шу эмасми ҳозир?

Ҳа, биламан, осон бўлмайди. Сиз, “глор”сиз, мураббийни алмаштир, фалон ўйинчини сотиб ол, деб қилаётган жазавангиз сизга ярашса-да, клубга хос эмас.Агар ўнлаб совринлар туфайли ушбу клуб мухлисига айланган бўлсангиз, илтимос, ҳозироқ, кетинг бу ердан. Йўқ, энди бундай совринлар бўлмайди, демадим, кейинги совринлардан сизга ҳақ йўқлигини эслатиб қўймоқчиман холос.

Қ,АСЛАНОВ

Киритилган сана: 24.09.2013 17:14. Ўкилди: 5016 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ASADJALIL
Сана: 07.05.2014 16:46. ASADJALILга ёзиш
+0; -0
manchestr bu yil dam osin

Ушбу фикрга жавобан


BURGUT
Сана: 26.09.2013 17:30. BURGUTга ёзиш
+0; -0
Maqola uchun millionnlab M yu muxlislari nomidan Qaxramon Aslanovga Raxmat Ajoyib !!!

Ушбу фикрга жавобан


MENBUYUK
Сана: 26.09.2013 12:26. MENBUYUKга ёзиш
+0; -0
nemislar ham ispanlar ham futbolmas qimor o'ynashadi ularga pul kk lekin inglizlar futbol o'ynaydi ularda futbolga munosabat o'zgacha axir ular futbol vataniku oddiygina ingliz stadionlarida yangraydigan kuylar yana qaysi maydonlarda jarang sochadi. Menga ingliz klublari yoqadi men MU MUHLISIMAN MENGA G'ALABA EMAS CHIROYLI O'YIN KK! lekin mu yutsa ham yutqizsa ham men ular bn . Barcha MU fanatlarini liverpul ustidan qozonilgan g'alaba bn tabriklayman

Ушбу фикрга жавобан


PESSIMIST
Сана: 26.09.2013 01:46. PESSIMISTга ёзиш
+0; -0
Manchester premier ligue 'da chempiyonlikka doim davogar huddi Juventus Italiyada davogardek biroq bular "dunyo devlari" bo'lmay qoldi. Samsung, IPhone telefon mavzusida ildamlagandek nemis va ispanlar boshqa mamlakat vakillarini ortda qoldirishdi.

Ушбу фикрга жавобан


PESSIMIST
Сана: 26.09.2013 01:46. PESSIMISTга ёзиш
+0; -0
Manchester premier ligue 'da chempiyonlikka doim davogar huddi Juventus Italiyada davogardek biroq bular "dunyo devlari" bo'lmay qoldi. Samsung, IPhone telefon mavzusida ildamlagandek nemis va ispanlar boshqa mamlakat vakillarini ortda qoldirishdi.

Ушбу фикрга жавобан


NAVRUZALI
Сана: 25.09.2013 20:03. NAVRUZALIга ёзиш
+0; -0
Yaqinda o'ylab turgan savollarimga javob oldim

Ушбу фикрга жавобан


NAVRUZALI
Сана: 25.09.2013 20:00. NAVRUZALIга ёзиш
+0; -0
Maqola yaxshi chiqibdi. Yashang aka keyingi ishlarizga omad. Shunday maqolalar ko'payaversin.

Ушбу фикрга жавобан


UZPELE
Сана: 25.09.2013 15:22. UZPELEга ёзиш
+0; -0
Лекин бу жамоага ишонаман. Бэкхем, Йорк, Коуллар оркасидан бу жамоага мухлислик кила бошлаганман. Олга МЮ!!!

Ушбу фикрга жавобан


UZPELE
Сана: 25.09.2013 15:20. UZPELEга ёзиш
+0; -0
Тугри,МЮ хеч качон суперстарлар тула жамоа булмаган.МЮ галабаларининг асоси бу Мураббийнинг тактик услуби хисобланган. Маглубият хам ушбу услуб сабабидан булиб туради

Ушбу фикрга жавобан


CARRICK
Сана: 25.09.2013 12:21. CARRICKга ёзиш
+0; -0
MANCHESTER UNITED dunyoning 1-raqamli jamosi bu inkor qilib b6lmas haqiqat

Ушбу фикрга жавобан


CARRICK
Сана: 25.09.2013 12:20. CARRICKга ёзиш
+0; -0
MANCHESTER UNITED dunyoning 1-raqamli jamosi bu inkor qilib b6lmas haqiqat

Ушбу фикрга жавобан


COMMENTUZ
Сана: 25.09.2013 11:03. COMMENTUZга ёзиш
+0; -0
МЮ ва Барсага мухлислик киламан. МЮ ва Барса Члда уйнаганида шуни билдимки-МЮ юрагимни тубида, учмайдиган изи бор экан. МЮ ютказса МТЖ ютказганидай жинни буп коламан. Базида МЮни севганимга, футболни уйлаб топганни роса укийман, лекин футболсиз хам яшай олмасам керак. МЮ-юрагимдасан.

Ушбу фикрга жавобан


GULZODAMAN
Сана: 25.09.2013 08:45. GULZODAMANга ёзиш
+0; -0
ажойиб макола булибди рахмат манчестер юнайтед мен учун доим 1 ракамли жамоа булади хар доим

Ушбу фикрга жавобан


MANUBARSA

Сана: 24.09.2013 22:29. MANUBARSAга ёзиш
+0; -0
Baribir kuchli pleymeyker kerak.Õzilni aynan Moyes tufayli qõldan chiqardik.chunki u Fellaynini afzal kõrdi.behuda sarflangan pullar.Fabregasga yana urinib kõrarmish.u endi barsadan ketmaydi.Modrich bilan muammo hal bõlardi,lekin endi Anchelotti keldi va u Modrichni albatta qõyib yubormaydi,chunki Karloga u Pirloni eslatib yuboradi.menimcha eng tõģri yõl Runiga doimiy õyinni kafolatlab xotirjamlik berish va aynan hujumchilar ortida uni õynatish.Runi yaxshi formada bõlsa yani hozirgi holatida zõr pleymeyker bõla oladi va õyinni juda yaxshi boshqaradi.bu bilan yaxshi xujumchilar(X.Ernandes,Zaa)ning ham zahirada "chirishi"ni oldini olish mumkin.

Ушбу фикрга жавобан


MANUBARSA

Сана: 24.09.2013 22:26. MANUBARSAга ёзиш
+0; -0
Baribir kuchki pleymeyker kerak.Õzilni aynanMoyes tufayli qõldan chiqardik.chunki u Fellaynini afzal kõrdi.behuda sarflangan pullar.Fabregasga yana urinib kõrarmish.u endi ketmaydi.Modrich bilan muammo hal bõlardi,lekin endi Anchelotti keldi va u Modrichni albatta qõyib yubormaydi,chunki Karloga u Pirloni eslatib yuboradi.menimcha eng tõģri yõl Runiga doimiy õyinni kafolatlab xotirjamlik berish va aynan hujumchilar ortida uni õynatish.Runi yaxshi formada bõlsa yani hozirgi holatida zõr pleymeyker bõla oladi va õyinni juda yaxshi boshqaradi.bu bilan yaxshi xujumchilar(X.Ernandes,Zaa)ning ham zahirada "chirishi"ni oldini olish mumkin.

Ушбу фикрга жавобан


KALIM
Сана: 24.09.2013 21:51. KALIMга ёзиш
+0; -0
Gap yuq xali xammasi oldinda MYU baribir MYU da

Ушбу фикрга жавобан


SARUZ
Сана: 24.09.2013 19:53. SARUZга ёзиш
+0; -0
qoyil maqolaga gap yuq!!!

Ушбу фикрга жавобан


MANUTD
Сана: 24.09.2013 18:26. MANUTDга ёзиш
+0; -0
Sotiladigan axmoq yoq. Yaxshi kunda xam yomon kunda xam MAN UTD deb qolaman. Maqolaga gap yoq. O'qib mazza qildim. Sohta man utd fanatlari buni bilib qo'ying.

Ушбу фикрга жавобан


REDBULL
Сана: 24.09.2013 18:22. REDBULLга ёзиш
+0; -0
Кахрамон ака фикрлар тогри мен шу МЮни севганман. Узи старт огир бошланди лекин зашитага яхши ойинчи керак качон карасанг травма. Фердинанд, Видич кариган 50% ойини чикяпти. Ползашита битон проста ёшларни тшуриш керак. Фергюсоннинг издоши Моес бу аник, узи энг яхши танлов. Хали хаммаси ок болади буни мен МЮнинг оддий фанати айтяпман

Ушбу фикрга жавобан


REALNEFTCHI
Сана: 24.09.2013 18:11. REALNEFTCHIга ёзиш
+0; -0
Ohoo

Ушбу фикрга жавобан


HURRRMATAKA
Сана: 24.09.2013 17:59. HURRRMATAKAга ёзиш
+0; -0
Дербида Ситини урган 4та голи хафсалани кандай пирррррр киворган булса, уша голлардан кейин МЮни уйини ва Руни урган жавоб голи Юнайтедга ишончимни икки баробар оширворди. Руни уйини просто класс! Факат канот ярим химоячиларини обновить кивориш керак. Химояга ёрдам беришда НОЛЬ!

Ушбу фикрга жавобан


HURRRMATAKA
Сана: 24.09.2013 17:53. HURRRMATAKAга ёзиш
+0; -0
Яшанг!

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.