«Боғбон» Мойесга янги «кўчатлар» керакми?
| Баҳо: |
+0; -0
|
«МЮ» ютқазди. «МЮ» яна ўз уйида ютқазди. Қизиқ, «МЮ» ютқазса ажабланмай қўйишни бошладик. Бу сафарги меҳмон ролида АПЛнинг яна бир “чақилмас ёнғоқ”ларидан бири «Ньюкасл» бўлди. Жамоанинг асосий қисми фаранглардан ташкил топган клуб “Олд Траффорд”да айтиш мумкин бўлса ҳақли ғалаба қозонди.
Ўйинни кўриб шу нарсага гувоҳ бўлдимки, ўйинчиларнинг кайфияти, мотивацияси йўқдек туюлди. Ўйинчиларда ўз кучларига бўлган ишонч камайиб бораётгандек. Тўп қийинчилик билан олинмоқда ва осонлик билан олдирилмоқда. Масалан, «МЮ» жамоавий прессинг уюштирганда аксарият ҳолларда «Ньюкасл» бемалол вазиятдан чиқиб кета олди. Аксинча «Ньюкасл» прессинг қилганда, тўп ҳимоячилардан Де Хэагача келяпти ва дарвозабон тўпни ўзидан узоқлаштиряпти холос. Тўп эса ё аутга, ё рақибга етиб боряпти.
Жамоанинг мувафаққиятсиз ўйинларида асосий айб, менимча, ўрта чизиқ вакилларида. Ҳатто “Кардифф” билан ўйиндаям “ўрта”ни рақибга бой беришганди. Бу сафар ҳам Клеверли-Жонс жуфтлиги ўйинни рақибга топшириб қўйди ва Тиоте-Кабай жуфтлиги олдида ҳеч нарса қила олишмади. Ва бунинг натижасида «Ньюкасл» ортиқча қийналмади, ҳатто ҳимояда ҳам.
Савол туғилади. Жамоадаги инқироз қачонгача давом этади? Жамоа қачон бир хил темпда ўйнай бошлайди? Жамоанинг муаммоли чизиқлари қачон ёпилади?
Тан олиш керакки, ҳозирги «МЮ» учта фронтда бир хил темпда ўйнайдиган даражада эмас. Хўп муаммолар бор экан, уларни қандай ечиш керак. Ўта ва ўта шахсий фикримча, Мойес қуйидагиларни амалга ошириши зарур.
1. Жамоада тозалов ишлари олиб бориш керак. Тушунтираман. Мойес Сэр Алексдан қолган чемпион жамоани қабул қилиб олганди ва унга дарров ўзгартиришлар киритолмасди. Ахир шу ўйинчилар ўтган мавсум чемпион бўлишгандику. Менимча бир нечта ўйинчилар билан январь ойида хайрлашиш керак. Янг, Смоллинг, Валенсия шулар жумласидан.
2. Январ ойидаги қишки трансфер ойнасида марказий ҳимоя ва ярим ҳимояга малакали ўйинчи олиш. Гарай, Бейнс, Ройс, Эррерадан иккитасини олиб келиш керак.
3. Охирги хабарларга кўра Ван Перси ўзини трансфер қилишларини сўраган. Менимча сотиб юборилса клуб кўп нарса ютқазмайди. Бугунги «Ньюкасл» билан ўйинда ҳам Ван Перси қандайдир жамоадан ажралиб қолгандек тасаввур уйғонди менда. Айрим вазиятларда шериклари ундан тўпни қизғонишди, айрим вазиятларда эса у қизғонди. Шуларни ҳисобга олиб, ўтган мавсумдаги хизматларига миннатдорчилик билдириб Ван Персидан воз кечилса тўғри бўлади.
Ўйинчилар билан тил топишиб кета олишмаётганида шахсан мен ўйинчиларни айблайман. Мойесни ўрнига, дейлик, Моуриньо ёки Пеп бўлганида, аминманки, «МЮ» бугунгидан бошқачароқ ўйнарди. Яъни Мойесни катта футболдаги авторитети хоҳлаймизми ё йўқми у даражада катта эмас. Футболчилар Мойесни қабул қилиши қийин кечмоқда.
Шуларни ҳисобга олиб, Мойес ёзда жамоадаги айрим футболчилардан воз кечса керак. Таркибдаги жуда кўп футболчилар «МЮ» савиясидан паст футболчилар. Асосий таркибда майдонга тушаётган исталган футболчи (Руни ва Де Хэа бундан мустасно) “Сити”, “Челси” ва “Арсенал”нинг 18 талик рўйхатига кириши қийин. Ван Перси, Видич, Эвра, Смоллинг, Янг, Валенсия, Фердинанд, Андерсон, Саа кабиларни кейинги йил «МЮ»да кўрмасам ажабланмайман ва ҳатто бундан хурсанд бўламан.
Мойесга бежиз 6 йиллик шартнома таклиф қилинмаган. Бу йил ўрганиш даври. Ким керак, ким керакмас аниқлаб олади ўзи учун. Шахсан бу йил ҳеч қандай соврину кубокларни ютишини кутмаяпман. «МЮ» мухлиси сифатида чемпион бўлишни, ЧЛни ютишни хоҳлайман, лекин вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бунинг учун жуда катта мўъжиза керак бўлади.
Кейинги йилдан бошлаб биз ҳақиқий Мойеснинг “Юнайтед”ини кўрамиз. Ўшанда уни бемалол танқид қилсак, эътироз билдирсак, керак бўлса, сўкиб ташласак ярашаверади. Бу йил уни танқид қилмай турганимиз маъқулроқ. Зеро, сэр Алекснинг ўзи ҳам кетиш олдидан сўзлаган нутқида “мураббийга ёрдам беринглар, мураббийни ёлғизлатиб қўйманглар”, деганди.
Мен ўзимга бир нарсани кашф қилдим. Мойес тайёр гуллардан букет қилолмаскан, яъни у Моуриньога ўхшамайди. Унинг ўзи гул ниҳолларини сотиб олиб, етиштириб, парваришлаб, кейин ҳаммани кўзини қувната оладиган даражада букет ясайди.
Ўшанда то Мойеснинг шартномаси тугагунча ютмайдиган соврини қолмайди «МЮ»ни. Худо хоҳласа, ўша кунларни кўриш «МЮ» мухлисларига насиб этсин.
Фаррух Маърупов
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Бу мавсумда “Манчестер” қандай усулда ўйнайди ёхуд улардан бу йил нималарни кутишимиз мумкин?
- «Боғбон» Мойесга янги «кўчатлар» керакми?
- Гарри Невилл Фергюсон ҳақида
- Моррисон, Погба... Янузай?
- Мойес "Манчестер Юнайтед"ни хис қилиши учун вақт керак
- Трансфер дарчасидан назар
- Вазифа
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












