Кириш Регистрация
13/10 18:00 Қозоғистон 0-2 Бельгия
13/10 21:00 Беларусь 1-2 Голландия
13/10 21:00 Венгрия 1-0 Озарбойжон
13/10 21:00 Кипр 0-5 Россия
13/10 21:00 Шотландия 6-0 Сан-Марино
13/10 23:45 Эстония 0-3 Германия
13/10 23:45 Уэльс 1-1 Хорватия
13/10 23:45 Словения 0-1 Австрия
13/10 23:45 Польша 2-0 Македония
15/10 10:30 Гуам - Сурия
15/10 13:00 Мўғулистон - Қирғизистон
15/10 13:30 КХДР - Жанубий Корея
15/10 16:10 Хитой Тайпейи - Австралия
15/10 16:30 Камбожа - Ироқ
15/10 16:30 Филиппин - Хитой
15/10 16:45 Сингапур - Ўзбекистон
15/10 17:00 Тожикистон - Япония
15/10 17:00 Таиланд - БАА
15/10 17:30 Индонезия - Вьетнам
15/10 18:30 Ҳиндистон - Бангладеш
15/10 19:00 Фаластин - Саудия Арабистони
15/10 19:00 Шри Ланка - Ливан
15/10 21:00 Иордания - Непал
15/10 21:30 Баҳрайн - Эрон
15/10 21:30 Қатар - Уммон

Блог

Наврўзбек Шодмонқулов

Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар...

«КАМП НОУ» га саёҳат

Баҳо:
+0; -0

«КАМП НОУ» 

Қурилган йили: 1957 йил.  

Стадионинг очилиш маросими: 1957 йил 24 сентябрь 

Стадион қурилишига сарфланган маблағ: 1.73 млн евро. 

Бош архитекторлар: Франсеск Митжанс, 

Хосеп Сотерас, Лоренсо Гарсия-Барбон. 

Мухлислар сиғими: 99 354 киши 

Стадион ҳақида қисқача маълумот

Каталониянинг Барселона шаҳрида жойлашган «Камп Ноу» стадиони 1957 йилда қуриб битказилган. Дастлаб, ушбу стадионга "Estadi del FC Barcelona" ( "Барселона"ФК стадиони деб ном берилган). Кейинчалик стадион номи «Камп Ноу» (янги стадион) деб ўзгартирилган. 

«Камп Ноу» ўз бағрига 99 534 томашибинни сиғдира оладиган, нафақат Испанияда, балки Европадаги ягона стадион ҳисобланади. Бу курсаткич билан «Камп Ноу» дунёда 12 ўринда туради. «Камп Ноу» Европа ва Жаҳон чемпионатлари ҳамда Олимпиада (1992) ўйинларининг футбол баҳсларига мезбонлик қилган. Бундан ташқари кўплаб Еврокубок финалларини ҳам қабул қилган. Футбол баҳсларидан ташқари ҳашаматли «Камп Ноу» да турли ҳил тадбирлар ҳам ўтказилиб келинмоқда.  

«Камп Ноу» қурилиш тарихи

(1957 йилдаги «Камп Ноу» юқоридан кўриниши) 

Стадион "Барселона" клубининг ўша даврдаги президенти Франсеск Миро-Санс томонидан қурилган.  Авваллари "Барселона" уй учрашувларини "Camp de Les Corts" стадионида ўтказиб келган. Кўплаб мухлисларнинг ўйин вақти стадион ташқарисида қолиб кетиши оқибатида, янги стадион қурилишига сабаб бўлган. Бундан ташқари, ашаддий рақиб Мадриднинг "Реал" клуби ўзининг янги "Estadio Chamartín" (кейинчалик «Сантьяго Бернабеу» номи берилган) стадионига эга бўлиши оқибатида, «Камп Ноу» пайдо бўлишига замин яратган. «Камп Ноу» стадионинг қурилишига Франсеск Митханс (Миро-Санснинг ўгай акаси) масъул қилиб тайинланган. 

Дастлаб, «Камп Ноу»  қурилишига 67 млн. испан песса ажратилади. Қурилишдаги баъзи-бир хатоликлар туфайли харажат 288 млн. пессага бориб етади. Клубда бунча маблағ бўлмагани учун, эски стадион "Les Corts" сотиш эвазига маблағ қопланган.

 

«Камп Ноу» очилиш маъросими 

(1957 йил 24 сентябрь, «Камп Ноу» нинг очилиш маъросими)

«Камп Ноу» 1957 йил 24 сентябрь  куни очилган. Янги стадион очилиш маъросимига, Польшанинг «Легия» клуби билан ўртоқлик учрашуви ташкил қилинган.  Ўша учрашувда "Барселона" 4:2 ҳисобда ғалаба қозонган. Стадиондаги дастлабки голга эса Эулохио Мартинес муаллифлик қилган. 

Биринчи расмий учрашув эса, 1957 йилнинг 6 октябрь куни ўтказилган. 1957-1958 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида, Хаэнанинг "Реал" клубини қабул қилган "Барселона" рақибни Вилаверде, Тэхада, Кубала Эулохио Мартинес (3) та голлари эвазига 6:1 ҳисобда мағлуб этади. 

«Камп Ноу» стадионинг қайта таъмирланиши

("Камп Ноу" нинг 2013 йилдаги кўриниши)

«Камп Ноу» стадиони ҳозирги кўринишига келгунча, бир неса маротаба қайта таъмирланган. Дастлабки таъмирлаш 1981 йилда юз берган. 1982 йилда ўтказилган Испаниядаги Жаҳон чемпионати учун стадиондаги ўриндиқлар сони 120.000 тага ўзгартирилган. Иккинчи қурилиш эса 1998 йилда бўлган. Ўша йили УЕФА томонидан мухлисларга қулайлик яратиш ҳақидаги талаби билан стадион сиғими яна кичрайтирилган. 

«Камп Ноу» — УЕФА томонидан беш юлдизлик стадион деб тан олинган кам сонли стадионлардан биридир. Стадион атрофида "Барселона" клуби базаси ва музейи, рестаронлар, савдо дўконлари жойлашган. Биргина музейнинг ўзига кўплаб хорижлик меҳмонлар ташриф буюради. Бундан ташқари, «Камп Ноу» стадионида "Барселона” клубининг 8000 кишилик академия тарбияланувчилари учун ётоқҳонаси ҳам жойлашган. 

("Камп Ноу" стадионида жойлашган савдо дўкони)

("Камп Ноу"да жойлашган клуб музейи)

«Камп Ноу» қабул қилган йирик мусобақалар:

Европа чемпионати

"Камп Ноу" ва "Сантьяго Бернабеу" 1964 йилда ўтказилган Европа чемпионатининг муҳим учрашувларини қабул қилган. "Камп Ноу"да 1964 йилда ўтказилган Европа чемпионатининг  ярим финали ҳамда учунчи ўрин учун ўтказилган ўйин бўлиб ўтган. 

1964 йил 17 июнь. СССР - Дания 3:0, 38 556 томошабин. 

1964 йил 20 июнь. 3-ўрин учун баҳс.  Венгрия - Дания 3:1, 3 869 томошабин. 

 

Жаҳон чемпионати

(ЖЧ-1982нинг очилиш маъросими)�

1982 йилдаги ЖЧ Испанияда ўтган. "Камп Ноу" ҳам ЖЧнинг бир қатор учрашувларига мезбонлик қилган. ЖЧ-1982нинг 13 июнь куни очилиш учрашуви Аргентина - Бельгия (0:1) айнан шу стадионда бўлиб ўтган. 

ЖЧ-1982 да "Камп Ноу"га жами 320000 минг томошабин ташриф буюрган. Ўртача ҳисобда ҳар бир ўйинга 64000 мухлис. 

13 июнь: 1-тур – Аргентина – Бельгия  0:1,  95 000 томошабин. 

28 июнь: 2-тур – Польша – Бельгия  3:0, 65000 томошабин. 

1 июль: 2-тур – Бельгия – СССР 0:1, 45000 томошабин. 

4 июль: 2-тур – Польша – СССР 0:0, 65000 томошабин. 

8 июль: ярим финал - Польша – Италия  0:2, 50000 томошабин. 

Олимпия ўйинлари 

1992 йил 8 августда ёзги Олимпия ўйилари финали бўлиб ўтган. Финалда Испания Польшани 3:2 ҳисобда мағлуб этган. 

ЕЧЛ финаллари

"Камп Ноу"да, шунингдек, икки марта ЕЧЛ финаллари ҳам ўтказилган. 1989 йил 24 майда “Милан” - "Стяуа" ни Франк Райкард, Рууд Гуллит ва Марко ван Бастеннинг голлари эвазига 4:0 ҳисобда мағлуб этган. Иккинчи финал 1999 йилнинг 26 майида “Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" ўртасида бўлиб ўтган. Ушбу учрашувда “қизил иблислар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. 

Бундан ташқари “Камп Ноу”да икки маротаба Кубок эгалари кубоги финали ҳам бўлиб ўтган. Биринчи учрашув, 1972 йилнинг 24 май куни "Глазго Рейнжерс" - "Динамо Москва" 3:2 ўтган бўлса, кейинги баҳс, 1982 йилнинг 12 май куни "Барселона" - "Стандард" (2:1) бўлиб ўтган. 

УЕФА Суперкубоги

“Камп Ноу”да беш маротаба УЕФА Суперкубоги финаллари бўлиб ўтган. 

1979 йил – “Барселона” – “Ноттингем Форест” 1:1. Икки ўйин натижасига кўра, “Ноттингем Форест” ғалаба қозонган. 

1981 йил – “Барселона” – “Астон Вилла” 1:0. Икки ўйин натижасига кўра, "Астон Вилла" ғалаба қозонган. 

1989 йил – “Барселона" – “Милан” 1:1. Икки ўйин натижасига кўра, “Милан” ғалаба қозонган. 

1992 йил — "Барселона"— "Вердер" 2:1. Ғолиб — "Барселона". 

1997 йил— "Барселона"— "Боруссия" 2:0. Ғолиб — "Барселона".

Испания Кубоги финаллари

1963 йил — Испания Кубоги финали— "Барселона" — "Реал Сарагоса" 3:1

1970 год — Испания Кубоги финали — "Реал Мадрид" — "Валенсия" 3:0

2010 йил 19 май — Испания Кубоги финали — "Атлетико Мадрид" — "Севилья" 0:2

 
Киритилган сана: 01.02.2014 15:59. Ўкилди: 4650 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


NAVIK
Сана: 02.02.2014 23:55. NAVIKга ёзиш
+0; -0
Abduxoliq, nima haqida yozay ayting?!

Ушбу фикрга жавобан


ABDUXOLIQ
Сана: 02.02.2014 15:44. ABDUXOLIQга ёзиш
+0; -0
Nima uchun 1 chi Kamp noy yoki kechagi mag'lubiyatga tasalli berish u/nmi .

Ушбу фикрга жавобан


BEGZOD
Сана: 01.02.2014 18:29. BEGZODга ёзиш
+0; -0
99-yilgi final zör bögan lotar matteusni xayrlawuv uchrawuvi 2 daqiqada barbod bölgan. Afsus körmaganmanda!

Ушбу фикрга жавобан


BEGZOD
Сана: 01.02.2014 18:28. BEGZODга ёзиш
+0; -0
99-yilgi final zör bögan lotar matteusni xayrlawuv uchrawuvi 2 daqiqada barbod bölgan. Afsus körmaganmanda!

Ушбу фикрга жавобан


BEGZOD
Сана: 01.02.2014 18:28. BEGZODга ёзиш
+0; -0
99-yilgi final zör bögan lotar matteusni xayrlawuv uchrawuvi 2 daqiqada barbod bölgan. Afsus körmaganmanda!

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 01.02.2014 16:51. KAKASTADга ёзиш
+1; -0
Ajoyib ma'lumotlar uchun tashakkur!!! Ijodingizga omad va zafarlar yor bo'lsin. S.Bernabeu va F.Pushkash haqida ma'lumotlarni kiritasiz deb umid qilaman!!!

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.