Кириш Регистрация
13/10 18:00 Қозоғистон 0-2 Бельгия
13/10 21:00 Беларусь 1-2 Голландия
13/10 21:00 Венгрия 1-0 Озарбойжон
13/10 21:00 Кипр 0-5 Россия
13/10 21:00 Шотландия 6-0 Сан-Марино
13/10 23:45 Эстония 0-3 Германия
13/10 23:45 Уэльс 1-1 Хорватия
13/10 23:45 Словения 0-1 Австрия
13/10 23:45 Польша 2-0 Македония
15/10 10:30 Гуам - Сурия
15/10 13:00 Мўғулистон - Қирғизистон
15/10 13:30 КХДР - Жанубий Корея
15/10 16:10 Хитой Тайпейи - Австралия
15/10 16:30 Камбожа - Ироқ
15/10 16:30 Филиппин - Хитой
15/10 16:45 Сингапур - Ўзбекистон
15/10 17:00 Тожикистон - Япония
15/10 17:00 Таиланд - БАА
15/10 17:30 Индонезия - Вьетнам
15/10 18:30 Ҳиндистон - Бангладеш
15/10 19:00 Фаластин - Саудия Арабистони
15/10 19:00 Шри Ланка - Ливан
15/10 21:00 Иордания - Непал
15/10 21:30 Баҳрайн - Эрон
15/10 21:30 Қатар - Уммон

Блог

Наврўзбек Шодмонқулов

Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар...

Қизиқарли фактлар - 4

Баҳо:
+0; -0

Блогимнинг ўтган блогпостларида “Қизиқарли фактлар”нининг 1,2,3 қисмларини эътиборингизга ҳавола этиб ўтган эдим. Бугун эса блогда “Қизиқарли фактлар”нинг 4 қисмини ўқишингиз мумкин бўлади. 

Стенли Мэтьюз бир неча маротаба Англиянинг энг яхши ўйинчиси бўлган. Бир маротаба эса Европада тенгсиз дея топилган. Футболчи 50 ёшигача тўп сурган, бу вақт оралиғида эса у бир дона қизил олиш уёқда турсин бирон марта ҳам ҳакам томонидан огоҳлантириш олмаган яъни сариқ карточко билан жазоланмаган. Футболчининг катта футболдан кетиши вақтида қиролича Елизаветта II, унга "рицар"лик унвони топширади. Шу тариқа футболчи "рицар" унвони олган биринчи футболчи сифатида тариҳга киради. 

Яқин ўтмишнинг энг кучли афсоналаридан бири бўлмиш Деннис Вергкамп самолётда учишдан роса қўрқақан. Ҳатто футболчи “Арсенал”нинг “Фиорентина”га қарши баҳсида ўз автомобилида 1760 километр йўлни икки кунда босиб ўтган. Эринмаган банда деб шунақанги инсонларга айтишса керак. 

Испаниянинг иккинчи лига баҳсларидан бирида ажойиб ҳолат бўлиб ўтган. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганди иккала жамоа футболчилари ҳакам қароридан норози бўлиб, ўз норозиликларини ҳакамга уқтира кетишган. Ҳакамнинг гап сўзлариидан тинчимаган азаматлар, уни дўппослашга тушиб кетишган. Ҳакам эса, 22 футболчининг барисига қизил карточка кўрсатган. Мана шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб бу туради бу футболда. 

Аёлни норози қилиш эркак кишига анчагина қиматга тушиши мумкин. Ҳудди шу нарса португалиялик мана бу ҳакамнинг бошига тушган. Кунлардан бир кун Жозе Абендол футболдан кетмасанг сени ўлдираман қабиладаги хатлар ола бошлайди. Бир ойлик хатларни йиғиб полицияга мурожат қилади бечора ҳакам. Тўғрида, дўқ пўпса билан қандай тинч яшаш мумкин? Полициянинг суриштирувларидан маълум бўладики, хат ҳакамнинг хотини томонидан ёзилган бўлади. Ҳотинидан нега бунақа қилдингиз?, деб сўрашганда аёл қуйдагича жавоб беради: Мен эримни ҳатто Якшанба куни ҳам уйда кура олмайман. Бунақанги ҳаётдан роса зерикиб кетдим. Аёл кишига эътибор керак. Мен эримданҳеч нима олаолмаётганим учун шу йўлни тутдим, дея жавоб беради бечора аёл. Бу гап сўзлардан сўнг, ҳакам ўз ҳотини билан ажрашади. Ҳа футбол кўп қурбонликни талаб қилади баъзан.   

Лев Яшин ўз вақтида, футбол бўйича дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири бўлиши билан бирга, хоккейда ҳам яхшигина дарвозабон бўлган. Жаноб Яшин, хоккей бўйича 1953 йилда СССР кубогини қўлга киритган. Хоккей бўйича ЖЧга боришни рад қилган қаҳрамонимиз бор эътиборини футболга қаратади ва келаси йили дунёнинг энг яхши ўйинчиси деган номни қўлга киритади. Ҳа нимагадур эришиш учун, албатта нимадандур воз кечиш керак. 

“Штутгарт”нинг бразилиялик легионери Жовани Элбер “Байер”га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка жазоланади, иккинчи бўлимда эса, футболчи оғзига қизил скотч боғлаб чиқади. Аммо футболчига қизил скотч ҳам ёрдам бермайди. Рақибни туртиб юборгани учун қизил карточка билан ўйинни эрта тарк этади. 

Голливуднинг таниқли актёрларидан бири Жейсон Стэтҳем Лондонинг “Челси” клубига муҳлислик қилса, машҳур қўшиқчилардан бири Рианна Бразилия термасига муҳлиск қилади. Тайсон билан Эминем эса “Қизил иблислар”нинг ашадий ишқибозлари ҳисобланишади. Пикенинг завчаси бўлмиш Шакира хоним эса, “Бареслона”нинг ашаддий фанаткаси ҳисобланади. 

“Эль-Классико”га ҳам бир мурожат қилсак, Мадриднинг “”Реал” ҳамда Каталониянинг “Барселона” клублари ўртасидаги энг йирик ҳисоб 1943 йилнинг 2 март куни кузатилган. Ушбу учрашувда “Қироллик клуби” биринчи бўлимда 1:0 га ютқаза туриб, иккинчи бўлимда рақиб дарвозасига 11 та гол уришга муоффақ бўлган. Учрашувдаги якуний ҳисоб 11:1. “Барса” эса “Реал”ни 1950 йилнинг 24 сентябрь куни 7:2 ҳисобда мағлуб этган. Энг йирик ҳисобдаги дурранг эса, 1943 йилнинг 10 январь куни кузатилган. Ушбу учрашув 5:5 ҳисобдаги дурранг билан ўз якунига етган. 

Ҳатто ЕЧЛ мусобақасида ҳам қизиқарли ҳолатлар бўлиб туради. 2000/ 01- йилги мавсум ЕЧЛнинг “Бавария”-“МЮ” ¼ финалида қизиқ ҳодиса бўлиб ўтган. Карл Пауэр исмли футбол муҳлиси, “МЮ” клуби делегацияси билан стадионга ташриф буюрган, ҳожатҳонада “Қизил иблислар” либосини кийиб, футболчилар билан тўғри стадионга чиқиб келган. Қизиқ томони “МЮ” футболчилари янги шерикга этибор ҳам беришмаган. Қаҳрамонимиз, футболчилар билан эсдалик учун расмга тушишга улгуриб қолмасдан, майдонданда 10 дақиқа ўйнаган ҳам. Учрашув назоратчиси, Карлни сезиб қолиб майдонда чиқариб юборган. Шу тариқа “МЮ” 12 киши бўлиб ўн дақиқа рақибга қарши ўйнаган. 

“Лидс” – “Тоттенҳэм” учрашувида Эрик Кантона АПЛ тариҳидаги дастлабки хет-трикни қайд этган бўлса, Алекс Фергюсон сыр ва нон истемол қилмайди. Аммо баъзида 15 соатлаб саққич чайнай олади. 

ЕЧЛдан энг тезкор голни “Бавария” футболчиси Роя Макаая 2007 йилда Мадириднинг “Реал” клуби дарвозасига киритган. Ушбу гол учрашув бошлангандан 10,2 сония ўтганда “Қирролик клуби” дарвозасидан жой олган. 

Англянинг “Ливерпул” клуби 1965/63 йилги мавсумда 14 киши билан АПЛ чемпиони бўлган.   

 
Киритилган сана: 26.02.2014 18:18. Ўкилди: 5587 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


AMIBJAN
Сана: 05.03.2014 03:55. AMIBJANга ёзиш
+0; -0
макола зур рахмат катта яна кутиб коламиз НАВРОЗБЕКДАН

Ушбу фикрга жавобан


SALLAH
Сана: 27.02.2014 17:51. SALLAHга ёзиш
+0; -0
Рахмат

Ушбу фикрга жавобан


BEGZOD
Сана: 26.02.2014 23:35. BEGZODга ёзиш
+0; -0
Маза килдим рахмат муаллиф давомини хам кутиб коламиз!

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 26.02.2014 21:32. ANDUZга ёзиш
+0; -0
Макола учун рахмат. Свет учиб си(q)илиб утиргандим, укиб анча чалгидим.

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.