Кириш Регистрация
13/10 18:00 Қозоғистон 0-2 Бельгия
13/10 21:00 Беларусь 1-2 Голландия
13/10 21:00 Венгрия 1-0 Озарбойжон
13/10 21:00 Кипр 0-5 Россия
13/10 21:00 Шотландия 6-0 Сан-Марино
13/10 23:45 Эстония 0-3 Германия
13/10 23:45 Уэльс 1-1 Хорватия
13/10 23:45 Словения 0-1 Австрия
13/10 23:45 Польша 2-0 Македония
15/10 10:30 Гуам - Сурия
15/10 13:00 Мўғулистон - Қирғизистон
15/10 13:30 КХДР - Жанубий Корея
15/10 16:10 Хитой Тайпейи - Австралия
15/10 16:30 Камбожа - Ироқ
15/10 16:30 Филиппин - Хитой
15/10 16:45 Сингапур - Ўзбекистон
15/10 17:00 Тожикистон - Япония
15/10 17:00 Таиланд - БАА
15/10 17:30 Индонезия - Вьетнам
15/10 18:30 Ҳиндистон - Бангладеш
15/10 19:00 Фаластин - Саудия Арабистони
15/10 19:00 Шри Ланка - Ливан
15/10 21:00 Иордания - Непал
15/10 21:30 Баҳрайн - Эрон
15/10 21:30 Қатар - Уммон

Блог

Наврўзбек Шодмонқулов

Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар...

«САНТЬЯГО БЕРНАБЕУ»

Баҳо:
+0; -0

"САНТЬЯГО БЕРНАБЕУ"

Қурилган йили: 1947 йил

Стадионинг очилиш маросими: 1947 йил 14 декабрь

Стадион қурилишига сарфланган маблағ: 288 342 653 песса (1 732 943 млн, евро)

Бош меъморлар: Муньос Монастерио, Алеман Солер

Муҳлислар сиғими: 85 354

Стадион ҳақида қисқача маълумот

("Сантьяго Бернабеу"�стадионинг ғарбий трибунадан кўриниши)

Испания пойтахти Мадридда жойлашган "Сантьяго Бернабеу" стадионида Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Испания терма жамоалари ўзининг ўй учрашувларини ўтказиши учун 1947 йилда қуриб битказилган. Дастлаб, ушбу стадионга "Nuevo Chamartn" ( “Янги Чамартин” стадиони дея ном берилган). 1955 йилнинг 4 январь куни стадион номи клуб президенти номига "Сантьяго Бернабеу" (“Estadio Santiago Bernabu” ) деб ўзгартирилган.

"Сантьяго Бернабеу" ўз бағрига 85 354 томашабинни сиғдира олади. Ушбу кўрсатгич бўйича, "Сантьяго Бернабеу" фақатгина Испанияда "Камп Ноу" дан ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни банд этган. "Сантьяго Бернабеу" 1982 йилда Испанияда ўтказилган Жаҳон Чемпионати финали ва куплаб УЕФА финалларини узида қабул қилган.

"Сантьяго Бернабеу" нинг қурилиш тариҳи

1940 йилларга келиб, “Реал”нинг эски стадиони "Чамартин"га муҳлислар сиғмай қолиши оқибатида янги стадионга талаб орта бошлайди. 1944 йилнинг 22 июнь кунида "Сантьяго Бернабеу" қурилиши учун банк маблағ ажратади. Молиявий ва бошқа масалалар ҳал қилинганидан сўнг, ўша йилнинг 27 октбярь куни Мануэль Монастерио ва Луис Солер бошчилигида, ўша даврдаги Европаниянинг энг катта стадиони қурила бошлайди.

(1947 йил,"Сантьяго Бернабеу" стадионинг қурилиш бошланмоқда)�

(1947 йил,"Сантьяго Бернабеу" нинг юқоридан кўриниши) �

"Сантьяго Бернабеу" нинг очилиш маъросими

(1947-йил, 14 декабрь."Сантьяго Бернабеу" нинг очилиш маъросими)

Янги стадион 1947 йилда қуриб битказилади. "Сантьяго Бернабеу" нинг очилиш маросими эса 1947 йилнинг 14 декабрь куни бўлиб ўтади. Очилиш маросимига, ўша вақтларнинг энг кучли клубларидан бири Португалиянинг “Белененсиша” клуби таклиф этилади. Қизиқарли кечган баҳсда “Қироллик клуби” 3:1 ҳисобда ғалаба қозонади. "Сантьяго Бернабеу" даги дастлабки гол муаллифига айланган Сабино Баринага ўйин қаҳрамонига айланади. Ушбу учрашувни стадиондан бевосита 75145 муҳлис томоша қилиб боради. Шуларнинг 27,5 мингтаси уйинни тикка турган ҳолда кузатишга мажбур булади. Чунки стадиондаги ўриндиқлар сони 47,5 минг кишига мўлжалланган эди.�

"Сантьяго Бернабеу" стадионинг қайта таъмирланиши�

"Сантьяго Бернабеу" ҳозирги кўринишига келгунча, бир неча марота қайта қурилишдарни бошидан ўтказган. Дастлабки қурилиш, 1954 йилнинг 19 июнь куни амалга оширилган. Ўшанда, стадионнинг иккинчи ва учунчи каватлари кад кўтарган ва натижада, "Сантьяго Бернабеу" нинг сиғими 120000 кишига кенгайтирилган.

(1954-йил, таъмирдан чиққан "Сантьяго Бернабеу")

Иккинчи қурилиш эса, 1982 йилдаги Испанияда ўтган ЖЧ арафасида бўлиб ўтган. Стадионни таъмирлашга 704 млн песса сарфланган, маблағнинг тенг яримини ФИФА тўлаб берган. ФИФАнинг талаби кўра, стадионинг 3/2 қисми эмас, балки барча муҳлислар ўйинни ўтирган ҳолда кузатиб бориш ҳақидаги қонунидан сўнг, 120 000 минг кишилик ўрин, 90 800 тага камайган. Шу билан бирга стадионга иккита янги электрон табло ўрнатилади.

1992 йилда "Сантьяго Бернабеу" яна қайта тамирланади. Стадионинг баландлиги 22 метрда 45 метрга узайтирилади. Муҳлисларнинг сиғими эса 110 000 тага етади. 1998 йил Лоренцо Санса президенлиги даврида эса 75 328 тага кискартилади.�

2000 йилда “Қироллик клуби” га Флорентино Перес президенлик этиб тайинланади. Жаноб Перес биринчи галдаёқ стадионинг таъмирлашга 127 млн евро маблағ ажратади. Ушбу пулларга Перес, стадионинг шарқий қисмидан “Реал”нинг янги офиси, VIP-ложа, ресторан, клуб музейларини ташкил қилдиради. Шимолий трибуна кенгайтирилганидан сунг, муҳлислар сиғими 85 454тага кўпаяди.

2007 йилнинг 27 октябрь куни "Сантьяго Бернабеу" УЕФАнинг беш юлдузли стадиони деган унвонга эга бўлади.

("Сантьяго Бернабеу" да жойлашган "Реал" клуби музейи)

("Сантьяго Бернабеу" да жойлашган "Реал" клуби дўкони)

("Сантьяго Бернабеу" да жойлашган "Реал" клуби ресторани)

"Сантьяго Бернабеу" нинг келажаги

(2017йил "Сантьяго Бернабеу" нинг юқоридан кўриниши)

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес "Сантьяго Бернабеу" нинг тамирланишини GMP Architekten и L35 Ribas қулишикорхонасига топширди.

"Реконструкция учун 300-400 миллион евро пул кетади. Молиялаштиришни кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширамиз. Аммо бунинг мухлисларга ҳеч қандай таъсир бўлмайди. Абонементлар баҳоси аввалгидек қолаверади”, дейди “Қироллик клуби” президенти жаноб Перес.

Реконструкцияга 400 миллион евро сарфланиши кузда тутилмоқда. Ушбу ҳаражатлар: "Бернабеу"нинг устини тулик 15 минут ёпилишига, ресторан, савдо мажмуаъси ва янги музей қурилишига сарфланади. Лойиҳа 2017 йилгача битказилиши кутилмоқда.

"Сантьяго Бернабеу" қабул қилган йирик мусобақалар

1957 — Европа Чемпионлари Кубоги финали ("Реал" — "Фиорентина" — 2:0)

1964 — Европа Чемпионати финали (Испания — СССР — 2:1)

1969 — Европа Чемпионлари Кубоги финали ("Милан" — "Аякс" — 4:1)

1980 — Европа Чемпионлари Кубоги финали ("Ноттингем Форест" — "Ҳамбург" — 1:0)

1982 — Жаҳон Чемпионати финали (Италия — ГФР — 3:1)

1985 — УЕФА Кубоги финали ("Реал" — "Видеотон" — 1:0)

1986 — УЕФА Кубоги финали ("Реал" — "Кёльн" — 5:1)

2010 — УЕФА чемпионлари кубоги финали ("Бавария" — "Интер" — 0:2)

Киритилган сана: 08.02.2014 17:49. Ўкилди: 4742 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SNAYPERS
Сана: 13.02.2014 16:26. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
real mening sevimli jamoam

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.