Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Блог

Фурқат Қурбонов

Саёз фикрлар...

Ўзбекистон - Фаластин. Фурқат Қурбоновдан 3 мулоҳаза

Баҳо:
+0; -0

White Wolves vs Palestine! Fight!
Бугун БИЗга ғалаба керак эди!

Бугун 3 очкони ҳалоллаб олдик. Ҳакам ёрдами ёки омад туфайли ғалабага эришмадик! Ғалаба айрим футболчиларимизни индивидуал маҳорати ва жамоани қаттиқ тер тўкишлари ҳисобига олинди!

Фаластин жамоавий прессинг, индивидуал техника ва жисмоний тайёргарлик бўйича яхши мақомда эканлигини гувоҳи бўлдингиз, мен эса буни бугун учинчи марта гувоҳи бўлдим!

Олдинги Рамаллоҳдаги учрашув (бизни ҳалол енгишганди), ўтган турда Яманга қарши учрашув (деярли тенг кечган учрашувда, марказий ҳимоячини “детский” хатоси туфайли минимал ҳисобдаги мағлубият) ва бугунги ўйин (қаттиқ меҳнат ва индивидуал маҳорат).

Фикримча, жазоирлик мураббий Нуриддин Улд Али, жанговор, минимал имкониятлардан жазолай оладиган яхши, мустаҳкам ҳимоя чизиғига эга жамоа тузган ва ҳали жамоани янада руҳлантириб, Саудия, Яман ва Сингапурга қарши ўйинларда сюрпризлар тайёрлаш учун потенциали борлигини кўрсатди.

3 очко ҳаводек зарур бўлган ўйинда, деярли кўпчилигимиз, олдинги “Саудия эндшпилини” айбини ювиш ва Рамаллоҳдаги мағлубиятга, йирикроқ ҳисоб билан жавоб қайтарилишини кутгандик! Бироқ ғалаба, биз кутганчалик осон ва 90 дақиқалик чиройли ўйинда эришилмади!

Ярим ҳимоядаги тенг тўқнашувда (!), айрим футболчиларимизни техник маҳоратини ишга солиб, берган чиройлари паслари ва якунловчи моҳирона зарбалари эвазига 3 очкони эгасига айландик!

Элдор 5 та имкониятни 2 тасини голга айлантирган бўлса, Ҳожиакбар Алижоновни 2 та супер зарбасини, Жалол Машариповни ерлатиб яқин бурчакга тепган кучли зарбасини ва Достон Ҳамдамовни “а-ля Зидан”услубида тўп билан жойида бир айланишда рақибни доғда қолдириб, дарвозага йўналтирилган зарбаларини барчасини – фаластинлик кипер Рами Ҳамада қайтарди ва гол бўлиш эҳтимолини йўққа чиқарди.

Яхши реакцияга эга бўлган дарвозабон экан, бўлмасам, Ҳожиакбар Алижоновни 2 марта яқин масофадаги ўнг бурчакдан тепган ўта кучли зарбаларини тўлиқ ва қисман бартараф қилишга улгурмасди (Дима ака Иванков, к сведению). Ўзи, Фаластин ҳам, аслида кўпчилик ўйлаганидек очко берувчи "лузер" жамоа эмаслигини кўрсата олди. Ярим ҳимояда, Фаластин биз билан тенг ўйнади!

Фаластинда ички чемпионат ҳаминқадар , тузук табиий майсали майдон йўқ, футбол билан шуғулланиш учун тинчлик деган неъмат йўқ, лекин яхши жамоа бор! Фаластин ички чемпионати ва Чили, Швейцария, Миср, Малайзия, Испанияни турли дивизионларида тўп сурувчи футболчиларидан ташкил топган яхши жамоа шаклланган.

Ютуқ ўзимизники, келинглар, бизни жамоамизни субъектив кўзга ташланган камчиликларини объектив тарзда ёндошган ҳолда кўриб чиқамиз:

1. Қуш бир қанотда уча олмайди ёки нега чап қанот ишламайди?!

Фаластинга қарши бутун ўйин давомида, ўйинни кўтаринки руҳда ўтказган Ҳожиакбар Алижоновни хавфли паслари, узатмалари оқибатида 1 та гол урдик, яна бир неча бор шундай яхши имкониятлардан фойдалана олмадик. Бу яхши ва ўнг қанотда Даврон Ҳошимов эраси тугаганидан шахсан хурсандман! Ҳожиакбар Алижонов сиз бизнинг келажакдаги “Дани Алвеш”имиз! Чап қанотда қачон “Хорди Альба”мизга эга бўламиз?!

Фаррух Сайфиев ҳозирча энг яхши вариант ва уни кўплаб узатмалари орқали рақиб марказидан Элдор голлар урган. Лекин, Фаррух ўйнамагани учун, бугун чап қанот ишламади. Сеньор Купер (нимагадир уни Мистер деб чақиришарди. Адашмасам, инглиз тилида фақат шарифсиз “Мистер”деб мурожаат қилишда, худди бизнинг “Ҳожиака” деб чақиришимизга яқин бўлган муносабат бордай) ҳам, Жаноб Абрамов ҳам шу чап қанотга Олешка Зотеевни афзал кўришади. Олег “Локомотив”да шу чизиқда муносиб ўйин кўрсатади, лекин МТЖда бу чизиқда, шахсан мен учун, ички чемпионатда ҳам ундан кучли бўлган камида 3 та футболчилар бор.

Ота ўғил Виталий Денисовни ҳам эсдан чиқармайлик, ҳозир уни ишлари юришмаяпти, афсус. Балким МТЖ йиғинларига бир келиб, она Ватанда бир ҳаво алмаштириб кетса, ишлари юришиб кетармиди, Маминов каби. Унинг борини бериб ўйнаши учун ҳам ардоқлаймизда, Вадим Карленович!

Одил чап қанотдан ҳужум бошлаш учун тўпни Олешкага узатади, Олешка эса, фаластинлик бир (!) рақибини яккама якка жангда алдай олмаслигини билади ва тўпни яна орқага Одилга қайтаради ва шу каби эффекти пас ҳаракатлар ва фикрлар мажмуаси...

Жалол Машариповда дриблинг ва техника яхши, лекин шу чиройли дриблинг ва техникани голга олиб келадиган ўз вақтида ерлатиб узатилган ақлли, аниқ паслари кам..

Шу сабаб ҳам, Фаррух Сайфиев ўйнаган пайтда, Жалолни ушбу чиройли дриблинг юришларини Фаррух яккунлаб қўяди ва бу “Пахтакорни” чап қанот артилерясини мевасидир.

Шу ўйинда эса, “Пахтакорни” ўнг қанот артилерясидаги Ҳ.Алижонов-Д.Ҳамдамов тандемини ҳаракатлари эвазига гол кўрдик ва яна бир неча яхши имкониятларни қўлдан чиқардик. Натижа ва ҳаракат бор, ўнг қанот жойида!

2. Мистер Йелич, аҳволларингиз яхшими?!

Кўпчилик сезди, ўйинни 70-дақиқаларидан кейин йигитлар чарчаб қолишди. Биласизми нега?! Жисмоний таёргарлик паст деган фикр келди.

Куни кеча ЎФФда Президентимиз маслаҳатчиси ва Ватанамиз футбол экспертлари ўртасида ўтказилган учрашувда, МТЖ ўйинчиларимизни жисмоний кўрсаткичлари, жаҳон стандартининг бор-йўғини 45 фоизини ташкил этишини қайд қилингани, бунга қисман мисол бўла олади.

Олимпия терма жамоамизда бу кўрсаткич 65%ни ташкил қилар экан. Нима қиламиз, боридан максимум ишлаш йўлини қидирамизда!

Лекин бу кўрсаткич ва факт, жамоани жисмоний ҳолатини ўстирилишига баҳона бўлмаслиги керак.

21 асрдаги ахборот ва технология даврида, бу муаммони, конкрет 1 та ўйинга ёки қисқа циклга бартараф қилиш йўлини бошқа топ мутахассисларни методикасидан ўргансак бўлади, изланса имконияти бор, нима дейсиз шу фикрига Мистер Йелич?!

Ана, яқинда термага чақирилган ва 90 дақиқа ичида тиним билмайдиган Санжар Қодирқуловни андоза сифатида ўрганиб чиқинг! Бу ярими ҳазил, ярими чин гап аслида... Лекин, келинглар вазиятга реал қараймиз!

Осиёда камида 9 та жамоа биздан ҳозир жисмонан кучли: Корея, Япония, Австралия, Эрон, Ироқ, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Вьетнам. Лекин, улар бизни шунинг эвазига мағлуб эта олади, деган фикрдан йироқман!

Кучни ақл билан ишлатиш орқали керакли ҳисобга эришиш мумкин ва Фаластинга қарши 75 дақиқадан кейин шундай қилинди! Саудия дарси яхши намуна бўлди!

Японлар ва карислар билан 75 дақиқагача ҳисобда олдинга бориб ёки дуранг ўйнаб турган пайтимизда, 70-дақиқадан ҳимояга “квадрат” ўйнашни бошласак, улар жазолаб кетиш эҳтимоли юқори. Ечимни фақат чарчаб қолган чизиқларни ўз вақтидаги альтернатив алмаштиришларда кўряпман! Умуман, аниқ методик қўлланмаларга таяниб, ақл билан таёргарлик кўрилса, эффект албатта бўлади!

Ҳа айтганча, кеча японлар ўз майдонида Венесуэладан 4 та еди, карислар ҳам Бразилиядан 3 та! Излаган, метин қўрғондан ҳам тешик топади!

3. Элдордан ташқари, яна кимдир гол уриши мумкинми?!

Элдор жиян, Голдор Шомуродов, “Голеадор 14” – бу бизни сеҳрли қуролимиз! Худди ДАН ходими “сеҳрли таёқчасисиз” каби ишлай олмаганидек, ҳозирда биз ҳам Элдорсиз ҳужумни қандай якунлаш мумкинлигини тасаввур қила олмаймиз. Лекин футбол контактли спорт тури ва МТЖда ҳеч ким жароҳат олиш ва ўз вақтида тўлиқ тикланишдан суғурталанмаган.

Шу сабаб, ҳужум чизиғимизда Элдорга муносиб вариантларни шакллантириб бораверишимиз зарур! Кечаги ўйинда, Элдор 70-дақиқаларда чарчаб қолгани кўринди ва унинг ўрнига чиққан Темурхўжа, деярли бирор каромати билан кўзга ташланмади. Тўғри, унга паслар оширилмади ва асосан ҳисобни сақлашга ҳаракат қилинди.

Лекин шу орада қилган бир икки ҳужумдаги узатмаларда ҳам, Темурхўжа тўпни бир уринишда ўзига тўғирлаб дарвоза томон зарба беришга имкон топа олмади ва ўзига узатилган тўпни бошқа жамоадошига бериб юбориб, қандайдир омад, рикошет туфайли, тўпни бўш дарвозага киритиш мумкин бўлган вазиятни кутди.

МТЖда ҳеч бўлмаса, ҳар қандай ҳужумни дарвоза томон зарба билан якунлайдиган ёки ботинан доимо дарвоза томон зарба беришга тайёр ҳужумчилар захирада бўлиши зарур! Ҳужумчига узатмалар келганда, тўпни қабул қилишда имкониятни рақибига бой берадиган, рақибни чалғитиб дарвоза томон зарба бериш ўрнига тўпни яна орқадаги шеригига узатадиган ёки фақат бўш дарвозага гол урадиган ҳужумчилар билан Фаластин каби жамоалар билан ҳам ўз уйимизда дуранг ўйнаб қўйиш эхтимоли жуда юқори.

Ўзи МТЖдаги ярим ҳимоячиларимизни деярли ҳаммалари яхши зарбага эга, лекин секундлар ичида дарвоза томон кутилмаган зарба беришлар, афсус, кам.

Фаластин билан бўлган ўйинда Жалол Машарипов ва Достон Ҳамдамов томонидан кутилмаганда берилган зарбалар дарвозабонга қандай қийинчилик туғдирганини кўрдик!

Хулоса:

Баҳоргача вақт бор, баҳоргача Вадим Карленовичда жамоани пухтароқ шакллантиришда имконият бор. Шахсан мен мураббийимиз шу вақт ичида, жамоани янада кучайтиришига ишонаман!

Сабаби, Жаноб Абрамовда гап кўп!
Фақат, у буни билдирмайди!

Ҳозир эса, баҳоргача 1-ўрин муборак бўлсин ватандошлар! Балким, ёқиб қолса, “Оқ бўрилар” ушбу босқични мазкур ўринда тугатишар?!

“Бўри"ларимизни қорни ҳали ғалабалардан тўйгани йўқ деган ишончдамиз ва уларни кейинги шов-шувли ғалабалардан сўнг “увиллаб юборишларига” тилакдошмиз!

Ўша гап,
5Х5=25! Пакс!!

Киритилган сана: 18.01.2020 09:55. Ўкилди: 1842 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.