Фурқат Қурбоновдан Ўзбекистон U23 - Эрон U23 ўйини таҳлили
Баҳо: |
+0; -0
|
Ёхуд этик ечиб...
Пролог:
Ҳамид Эстилий: "Бу гуруҳдан ўрин олган барча 4та жамоа кейинги босқичга чиқиш учун имкониятга эга. Биз Ўзбекистонни яхши биламиз. Уларнинг яхши мураббийи ва яхши футболчилари бор. Профессионал лигамиздан энг яхши эронлик футболчиларни йиғишга муваффақ бўлдик. Биз — Эронмиз! Нима қилишни биламиз!
Бизда бу мусобақага тайёргарлик жараёнида кўп ўзгаришлар бўлди. Тошкентдаги ўртоқлик учрашувларида асосан тактик жиҳатларга эътибор қаратган эдик. Таркибдаги ўзгаришлар сабаб биз бошқача ўйин қила олдик".
Любинко Друлович: "Осиё чемпионатида ғалаба қозониш қийин. Шу чемпионликни ҳимоя қилиш ундан ҳам мураккаб. Биз шу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз…".
Бу икки мураббийнинг кечаги ўйиндан олдин ва кейин бўлган руҳий ҳолатлари ва шундан келиб чиқиб билдирган фикрлари.
Сюжет:
Ўйинни кўрдик, ўйин вақти ва ўйиндан кейин барчани (камида 10 000 000 ўзбекистонлик ишқибозларни) ҳамма фикрларига қўшиламан ва қўшимча қиламан:
1. Ўйин бошидан эронликлар тўпга эгалик қилиш учун максимал прессинг билан ўйнашди ва марказни эгаллаб олишди. Ярим ҳимоямиз ишдан чиқди ва синиб қолди. Ҳамид Эстилий билгич экан. Абдулла Абдуллаев (№4), Азиз Ғаниев (№6), Нурилло Тўхтасинов (№8) майдонда қилиш керак бўлган ишларни (ҳужум ташкил қилиш ва рақиб ҳужумини марказда бартараф қилиш) бажаришига эронликлар томонидан йўл қўйилмади ва шу сабаб, бу ўйиндаги уларни Фойдали Ҳаракатлар Коэффиценти (КПД) 5 баллик тизимда 2 баллга тенг бўлди.
Мураббий Друлович шу вазиятда на тактик, на ротацион ўзгариш қилди. У кутди. Кимни ёки нимани, фақат ўзига маълум. Аксинча, Эрон мураббийи Ҳамид Эстилий ёнида, ўйиндаги вазиятларга қараб, дам-бадам тинмай унга кўрсатмалари билан ёнида юрган 4 нафар (!) ёрдамчини кўрдим. Друлович эса шу дамда, Эльба оролидаги танҳо қолган Наполеон қиёфасида, майдон четида ўйинни тик туриб кузатарди... Айтмоқчи, Равшан ака Ҳайдаров қаердалар?!
2. Эронликларга якка курашларда ютқазиб, тўпсиз қолган футболчиларимизнинг хатоларини, орқа ва қанотлардаги бошқа футболчилар тўғирлаш ўрнига, ўз зоналарида қолиб вазият қандай тугашини томоша қилиб туришди. Жамоавий онг жуда бўш. Олимпиадага бормоқчи бўлган яхлит жамоага ўхшамади. Фикри ожизимча, бу жамоа ичида руҳий иноқлик зўр эмаслигидан далолат! “Афсона 17” фильмида жамоавий руҳ қандай бўлиш кераклиги ҳақида, мураббий томонидан кўрсатилган кичик мастер класс эпизод бор. Руҳан зўр жамоа намунаси Қатарга 0:2 да ютқазиб, дурангга эришган Сурия, Австралиядан биринчи гол қўйиб юбориб ҳисобни 1:1 қилган Ироқ, Японияни 2:1га енгган Саудия!
3. Тактик хато! Ўзбекистон МТЖда марказ ва таянч ярим ҳимоясида энг эффектив натижа берган ўйинчини, Олимпиячилар сафида чап қанот ярим ҳимоясида ўйнатиш, кечирасиз, абсурд қарордек кўринди ва якунда ўз тасдиғини топди! Санжар Қодирқулов марказ ва таян ярим зонасида, ўйин давомида пиёда юрган Абдулла Абдуллаев (№4) ва ҳужум ташкил қилишга жавобгар Нурилло Тўхтасинов (№8)дан кўра кўпроқ эффект берарди. Санжар эса чап қанотда, худди Фераррига солярка қўйилган вазиятдек кўринди.
Кульминацион ечим:
1. Марказни сонга солиш зарур! Азиз Ғаниев (майдонда борлиги кўринмаган бўлса ҳам, имкониятини билганимиз учун ишонамиз, агар руҳан ва жисмонан ўзини тиклаб олишга улгурмаса, Аброрбек Исмоилов (№14) — муқобил вариант) ёнига Санжар Қодирқулов қўйилиб, Нурилло Тўхтасинов ўрнига “италиялик” Миржаҳон Мираҳмадов қўйилиб, чап қанотга ярим ҳимоясига “бумер” Ислом Кенжабоевни синаб кўриш мумкин.
2. Чап қанот ҳимоясига Шароф Муҳиддинов (№7)ни қайтариш зарур. Эрон асосий ҳужумларни айнан чап қанотимиздан қайта ва қайта уюштирди, сабаби Илҳом Алижонов (№19) ҳали бўш (эронлик “Мессича” Меҳди Қоидий (№11)дан салом!) ва янги позицияда ўйнашга қийналган С.Қодирқулов бу қанотни тўлиқ ёпа олишмади.
3. Ўйин пайтида жамоанинг руҳан лидерлари Жасурбек Яхшибоев (№9) ва Бобур Абдихолиқов (№10) имкони борича эркин ва индивидуал ҳаракат қилиб, дарвоза томон зарба бераверишлари зарур! Улар техник томондан яхши етилишган ва бу ҳаракатлар рақибларни хато қилишга олиб келиши имкони мавжуд. Бўлмасам, гол ура олмаймиз.
Сюжет ечими:
Каминанинг таркиби
Ўзбекистон U-23:
1.Абдувоҳид Неъматов (тўпга ҳаводан чиқишда браклар камайтириши ва ўз зонасида уй эгасидек дадилроқ ҳаракат қилиши лозим),
2.Ислом Қобилов (жамоа сардорига хос йигитларни ишончли ҳаракати орқали ҳар қандай ҳолатда олдинга етаклаши зарур),
3.Ҳожиакбар Алижонов (ўз зонасида концентрацияни ушлаб, рақиб провокацияларига учмаслиги зарур)
22.Санжар Қодирқулов (марказдаги тешикларни ёпа олса бўлди, қолганини ўзи яхши билади),
6.Азиз Ғаниев (ҳеч бўлмаса 1 бўлим ўзини реал кучини кўрсатиши шарт),
7.Шароф Муҳиддинов (дриблинг ва ҳужумга қўшилиш имконияти кенг, фақат ҳимояни унутмаса бўлди),
11.Миржаҳон Мираҳмадов (қўлидан кўп нарса келади, фақат ўзининг вазиятларида совуққонлик зарур)
9.Жасурбек Яхшибоев (билган ишини қилсин, фақат дриблинга берилиб камроқ тўпни олдириб қўйсин)
10.Бобур Абдихолиқов (“қаршилик Пеле”нинг қўлидан кўп иш келади, ўзи вазият яратиши керак, қулай вазиятни кутмасин),
17.Ислом Кенжабоев (тезлик ва техникси зўр, ўзини кўрсата олса ютамиз),
20.Ҳусниддин Алиқулов (фақат стандартларда ҳужумга қўшилиши шарт, қолган вақт ўзини зонасини цементлаб турса кифоя).
Хитой жисмонан ва тактик жиҳатдан, камида Эронга тенг жамоа. Хитойда дарвозабон, 4 ҳимоячи, соч турмаги Чо Юн Фатга ўхшаш жамоа сардори ва ўнг қанотдаги 13-рақамли футболчилари жуда яхши формадалар ва уларни енгиш учун, жамоа ўз ўйинини хитойликларга ўтказа олиши керак. Корея 90 дақиқа давомида шу иш билан овора бўлди ва уддалай олмади (қўшимча вақтда заргарона пас ва индивидуал ҳаракат эвазига 3 очкони юлиб олиб кетишди).
Демак, фақат кутилмаган қарорларни қабул қилиб, дарвоза томон ўхшаса ўхшамаса зарбалар берилиши зарур, стандартларда бўйи узун ҳимоячилар ҳужумга қўшилиши ва ҳужум пайтида ярим ҳимоячилар томошабин бўлмай, ҳужумчиларга ақл билан ёрдам бериб туришлари керак.
Эпилог:
Хуллас, этикни олдин ечиб юборибман, оёқларим совқотди...
Агар мураббийлар штаби йигитларни руҳини кўтариб, тактик схемаларда керакли ўзгаришларни қилиб, жон бериб жон олиб Хитойни енга олсак, Корея билан бўладиган ўйин “Супер Батл” мақомида бўлади. Яна фикри ожизимча, Эрон Кореядан 2-турда очко тортиб олади ва Корея биз билан охирги ўйинда борини бериб ўйнайди!
Металдан бўлган асабларни талаб этадиган 2 та зўр ўйинлар бизни кутмоқда!
Зеро, бу ёшдаги футболчилардан стабил бир хил ўйин кутиш қийин ва шу сабаб, 3 та турда 1 та жамоа 3 хил ўйин кўрсатиши мумкин!
Менга энг ёққан томони, бирорта гуруҳда яққол аутсайдер йўқ, жамоалар шундай ёшдаки, фақат кулгули хатолар туфайли чиройли голлар киритилмоқда, ҳали 5 та гол ўтказиб юборган Баҳрайн ҳам, кичик сюрприз кўрсатиш эхтимоли катта!
Шу сабаб, Олға Оқ Бўрилар!
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Кейинги сафар ютармиз, ахир Лапорта қайтдику?!
- Омон қолишни истасанг...
- Битта ўйиннинг нархи қанча?!
- Ўзбекистон U23 Осиё чемпионатига тайёр эмасми?
- Фурқат Қурбоновдан Ўзбекистон U23 - Эрон U23 ўйини таҳлили
- «Олтин тўп» муборак бўлсин, буюк ва камтар Лео!
- Ўзбекистон - Фаластин. Фурқат Қурбоновдан 3 мулоҳаза
- Ўзбекистон-С.Арабистони ўйини таҳлили: «Месье Ренар, маъзур тутасиз, фикрингизга қўшилмайман!»
- Жаноб Абрамов ўйинидаги ҳозирги 5та «плюс» ва 5та «минус»
- Терма жамоага беш маслаҳат
- Элдор жиян, қандайсан?!
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги