Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Фурқат Қурбонов

Саёз фикрлар...

Ўзбекистон U23 Осиё чемпионатига тайёр эмасми?

Баҳо:
+1; -0

Дангал гапираман, агар шу йигитлар яна шу тактикада (аслида, мен ҳеч қанақа тактика кўрмадим) ўйнадиган бўлса, кўпи билан 4-ўринни оламиз! Арвидерчи Токио-2020!

"Кўп танқид қилмайлик, болаларни руҳиятига таъсир қилади! Бунинг ўрнига йигитларни руҳан қўллаб қувватлайлик!" – дегувчи инсонларга жавобим:

1. Сиз бир соҳа билан камида ҳар куни 10 йил (!!!) шуғуллансангиз, машҳур бўлсангиз, инсонлар нигоҳида бўлсангиз, сизни лойиқ топишиб ТВларда ролик қилиб ёшларга ўрнак сифатида кўрсатишса, қонингиз гупирлаб уриб турган ёшда бўлсангиз, еганингиз олдинда емаганингиз орқада бўлса ва ... шу соҳангизни энг юқори чўққиларига йўл очувчи синов пайти, сиз умуман танимаган, лекин сизни қўллаб-қувватлаб келган миллионлаб инсонлар кўз ўнгида ҳаёжондан оёқларингиз қалтираб, ўз соҳангизга доир ишни кулгили бажарсангиз, сизни бундан кейин қўллаб қувватлаб келишлари керакми?! Хўп, маҳоратингиз камроқ ва жисмонан кучингиз камдир, лекин иштиёқ кўринмаяптида, оғалар...

2. Сиз шундай ёшдасизки (23 ёш!), айнан жисмонан чарчоқ нималигини бошқалардан кўра, айнан сизда энг охирида пайқашимиз керак. Сиз шунча йиллар (камида 10 йил), нима билан шуғулландингиз?! Агар БААга қарши яна шундай ланж ва қўрқиб ўйнайдиган бўлсангизлар, касб танлашда адашибсизлар, укалар!

3. Хўп, Друлович тажрибасиз экан, сизларни айримларингиз, бундан 2 ой олдинги Ўзбекистон миллий жамоасида Қирғизистонга қарши ўйинда туппа-тузук эдингизларку?! Икки ойда бор куч ва маҳоратларингни 2019 йилга ташлаб келдиларингми?!

Мужик, ҳозир сенинг тақдирингда жаҳон футболи тарихига кириш имконияти ва эшиклари ланг очилиб турибди, ҳозир шу эшикни ёнида турган рақибларни суриб, эшикни тепиб кирадиган паллада, шовласифат ланж ҳаракатлар билан омадни кутяпсанми?! Омад келмайди, у белида белбоғи борларга кулади!

Мен шу жамоамизни Эрон, Мисрга қарши кечган ўртоқлик ўйинларини кўриб, “агар шу йигитларимизни, жисмоний ҳолатларини январда пик формага чиқара олишса, камида финалда ўйнашади” деган фикрга келувдим!

Мен чемпионлик учун фаворитлар қаторига киритган японларни бу турнирда қовун туширишларини, эронликларни аксинча кучайишини билмай шу фикрга келгандим..

Эронлик, ироқлик йигитларга ачиндим... Бири 4 очко ва яна бири 3 та дуранг билан қолиб кетишди! Асосийси, уларда иштиёқ бор эди ва 95-дақиқагача курашишди.

“Эээ, профессионал футболчи бўлмаган одам, футболчининг муаммо ва дардини қаердан билади?!” — деган фикр пайдо бўлса, жавобим:

Нима деб ўйлайсиз, Ироқ, Иордания, Таиланд ички чемпионати, бизнинг чемпионатдан кучлими?! Уруш туфайли умуман ички чемпионати йўқ Сурия йигитларини қонларини ранги кўк рангдами ёки улар допинг ишлатишяптиларми?!

Хуллас, тушунганим:

1. Жамоа на функционал, на жисмонан, на тактик жабҳада бу турнирга тайёр бўлиб келган. Хўп, йигитларимиз ўз клубларида ва Олимпия жамоасида кўп ўйин ўтказишган бўлса, буни назорат қиладиган ва жамоанинг жисмоний ҳолатига жавоб берадиган мураббийлар штаби нега бунинг олдини олмади, агар олдини олишни билмаса ёки шу вазиятга ечим топмаса, уларнинг нима кераги бор?! Нима, сизнингча ҳозирги турнирда, яхши формада келишган бошқа кучлироқ чемпионатларда ўйнайдиган йигитлар (карислар, эронликлар, австралияликлар, саудлар) бирор яширин стереоидлар қабул қилишадиларми?! Агар, улар ҳар куни махсус витаминли соклар ичиб, организмларидаги ҳар қандай ўзгаришларни компьютер, роботлар ёрдамида назорат қилиб туришади демоқчи бўлсангиз, бу гапни бизни ўзбек боксчиларимизни мураббийларига айтганингиз маъқул!  Ўлимдан бошқа ҳар қандай муаммога ечим бор, айниқса ҳозирги интернет туфайли ахборотларга тўла оламда!

2. Инсон — ўз кучига ишонмасагина ҳаяжонланади! Бу руҳий кечинмалар билан боғлиқ! Мураббий — худди ижобий маънода машҳур, буюк инсонларнинг орқасида турган устозлар, рафиқаларга ўхшайди! Оптимист ва тажрибали устоз, рафиқалар ёрдамида эркаклар ўз соҳаларида катта ютуқларга эришадилар, эрлар катта мавқеиларни забт этишадилар! Сабаби, уларни қийин вазиятларда руҳан ва маънан қўллаб-қувватлаб турадиган елкадошлар бор! Профессионал психолог! Бу бизнинг футбол бўйича ҳар қандай ёшдаги жамоаларимизда “халта” мавзу! Инсоннинг ўзига бўлган ишончни янада кучайтириш, ёлғондан бўлса ҳам чўққини забт этиш аслида рўё ишлигини профессионал психолог уддалайди! Сабаби, у сиз билан битта тилда гаплашади, сиздаги муаммони аниқлайди ва айнан шу муаммо бўйича керакли маслаҳатни аввал сизга кўрсатиб, ишонтириб кейин беради! Чунки у профессионал! Ана, мен таниган шахсий ва жамоавий психолог Бобоёр ака Тўраевни таклиф қилишсин, керак бўлса 1 сум олмай, жамоани руҳий муаммосини аниқлаб, кейин жамоавий тренинглар қилиб, жамоани 1 та организмга айлатириш учун натижа кўрсатади.

3. Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Абдулла Абдуллаев — руҳан бу турнирга умуман тайёр эмаслар!!

Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Бобур Абдухолиқов жисмонан чарчоқ ҳолатда турнирга келишган! Друловични штабидагилар жисмоний ҳолатга ЖАВОБГАР мураббийларга саволлар бор бўлса, кўриб қолсангиз берарсизлар...

Машҳуржон Муҳаммаджонов, Низомитдин Зиёвутдинов, Дилшод Саитов, Шароф Муҳиддинов, Шерзод Насруллаев, Аброрбек Исмоилов, Ойбек Рустамов, Ислом Кенжабоев, Достон Ибрагимов – бу футболчилар Таиландга нима учун олиб келинди?! - бу энди "Жон Ф. Кеннедининг асл қотили ким?" туркумидаги саволлар сирасига киради.

Жасурбек Яхшибоев – молодец, қўлидан келадими йўқми, хитой бўладими, карисми, эронликми – финти чиқса-чиқмаса 2-3 тасини алдайман дейди! Дух потолокгача! Яшавор! Тўғри, шу дриблинглари туфайли жамоа зарар кўриши мумкин, лекин Жасур бироз совуққонроқ ўйнаса, 2-3 рақибни ўзига жалб қилиб, шундай ювелир пас бера оладики, бу пасдан 15 ёшли болакай ҳам гол ура олади!

Санжар Қодирқулов – боринга шукр жигар!! Агар ярим жамоа сендай югуриб, тиришиб ҳаракат қилганида, гуруҳни ўзида камида 7 очко олган бўлардик!

Ойбек Бозоров – шу турнирда шу жамоада, мен учун кашфиёт! Ойбек қамчини босавер! Сени эслаб қолишади скаутлар!

Илҳом Алижонов, Ҳусниддин Алиқулов – жамоада, ўйиндан ўйинга ўсган йигитлар! Бўшашманглар!

Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов – бу йигитлар ҳақида фақат “қўрқмай ўйнанглар, йигитсизлар, омад йигитларни яхши кўради!” дейман холос!

Биламан, кўп ва ҳўп ёзиб юбордим..

Пииип (ёмон сўз) шу турнирни камида 2 йил кутасан, йигитларни турнир олди ўйинларини кўриб қувонасан ва турнир бошланиши билан яна пииип...

Хуллас, Друловичга ва уни штабига ишончим йўқ.

Айтар сўзим:

Йигитлар, ўзларингни ўзларинг енга олсаларингиз, Токиога борасизлар!! Агар хоҳиш қолган ёки бор бўлса, албатта!

Қолганларга ва ўзимга эса – бу бир ўйин, холос! Бу ўйинлар туфайли Ватанимни ёмон кўриб қолмайман, аксинча, бу ўйинлардан ҳам муҳим тушунча ва қадриятлар бор деб қоламан!

Ўзимиз ва яқинларимиз учун Омон бўлайлик!

p.s. Verbosity is a burden for a donkey! – Беданага сув бериш, эсдан чиқмасин! ))

Фурқат Қурбонов

Киритилган сана: 18.01.2020 09:57. Ўкилди: 3179 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.