24/11 00:45 | Парма | 1-3 | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | 2-2 | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | 1-0 | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | 2-2 | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | 2-0 | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | 2-2 | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | 2-3 | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | 1-1 | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | 0-2 | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | 1-0 | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | 1-1 | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | 1-0 | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | 0-3 | Реал Мадрид | ||
25/11 00:45 | Лацио | 3-0 | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | 1-0 | Реал Сосьедад | ||
25/11 22:30 | Эмполи | - | Удинезе | ||
26/11 00:45 | Венеция | - | Лечче | ||
26/11 01:00 | Ньюкасл | - | Вест Хэм |
sarqurgon |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Кахрамон калайсиз. Ишлариз яхшими? Сизга саволим: ёзган асарларизни туплами борми? Бор булса каердан топсам булади? Савол берилган сана: 17.11.2012 20:37 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Рахмат. Ундай тўплам йўқ. Жавоб берилган сана: 20.11.2012 10:32 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: 14 ochko bilan JChga boramiz digan gaplar yoqmayaptidey oka. O'sha 6ochkoni 3-0-3 tarzida olamiz. Eronga plyus tarafi ohirgi turda barcha narsani hal qilib qo'ygan Koreyaga boradi. Agar ungacha Qatar va Livanni yengsa, 2 -o'rinni qo'ldan chiqaramiz. To'g'ri bu tahmin Eronni o'rnida Qatar ham bo'lishi mumkin. Shu haqida maqola yozseyz ajoyib ish bo'lardi oka. Савол берилган сана: 17.11.2012 19:22 |
ЖАВОБ: Бу ҳақида Олимхўжа Юўронов ўз блогида мақола ёзди. Жавоб берилган сана: 20.11.2012 10:31 |
Krishzeven |
САВОЛ: Salom/ Sizga savolim? ilgari Abramovni kuklarga kutarib? Qosimovga ishonmagandingiz? endi Qosimovni maqtapsiz/ ikki hil fikr bildirgani uyalmadizmi? Савол берилган сана: 17.11.2012 11:34 |
ЖАВОБ: Салом. Биз "ишониш ёки ишонмаслик" учун "худо" танлаганимиз йўқ. Мен асос қидираман, вақт ўтяпти - турли воқеалар, турли ўйинларни кўряпмиз, янги асослар пайдо бўляпти. "Вахий бўлмаган фикр"да собит бўлиш ва ҳеч қачон уни ўзгартирмаслик - аҳмоқларнинг иши. Мисол учун сиз ҳам бир пайтлар қорбобони бор, деб ўйлардингиз-ку, тўғрими? Жавоб берилган сана: 17.11.2012 13:07 |
Dinamachi |
САВОЛ: Biz un aynan keyingi tur köpt narsani hal qiladi,DEMAK boshladik;1.biz livni yutdik(iloji bölsa yirikroq)qat-kor öyinida bizaga eng zaruri durang chunki biz 11,kor va qat8,eron7,liv4 böladi. Bu holda keyingi turda qat- eron,liv-kor öynaydi.Endi asosi gap agar eron yo qatar yutsa ham kor albatda yutadi biz 1da qolamiz va barchasi öz qölimizda qoladi.shu turda ollox qöllab qat-eron durang öynasa ISHONING biz JCH-2014damiz. Agarda kelasi turda kor qatarni yengsa bizarga 2ta -böladi 1.kor.dan ochka olishga majburmiz 2.eroni ochko yöqotishini kutamiz. Савол берилган сана: 17.11.2012 01:51 |
ЖАВОБ: Савол қани? Жавоб берилган сана: 17.11.2012 13:01 |
FANATFUTBOLA |
САВОЛ: Салом! Пахтакор матбуот котиби хозирда ким? Савол берилган сана: 16.11.2012 19:50 |
ЖАВОБ: Салом. Бехзод Назаров Жавоб берилган сана: 17.11.2012 12:59 |
fathquqon |
САВОЛ: Ассалому алайкум. U17 U19 ва умуман футболтмиздаги олдинга булаетган силжишни болалар футболига булган эътибор ва сарфланаетган пулларда деб биламан.Нима деб уйлайсиз,шу эътибор .маблагни сусайтирмаган холатда футбол мактаблару ва хар хил термаларимизга хориждан малакали мураббийларни таклиф килиш вакти келмадимикин. Савол берилган сана: 16.11.2012 17:52 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. У17 нинг муваффақиятининг сабаби У17 га берилган эътибор, У19 нинг муваффақятининг сабаби У19 га берилган эътибор деб биламан. Жавоб берилган сана: 17.11.2012 13:01 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Ronalduni Messidan ko'ra buyukroq ekanligini barchaga ko'rsatishi uchun, manimcha Braziliyada g'alaba qozonishi kerak. Boshqa iloji qomagan. Савол берилган сана: 16.11.2012 09:53 |
ЖАВОБ: Билмадим, вақт ўтиб, ҳаммасини билиб оламиз. Умуман бу таққос аслида бизга зарур ҳам эмас, кимга қанақа... Жавоб берилган сана: 16.11.2012 14:08 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Assalomu Aleykum oka! Rikardo Kuarejma haqida fikrdasiz. Ronalduga qiyoslanardi bir paytlar. Iqtidorini to'la namoyon qilmiy tez so'ngganini sababi 2003 yil Manchesterga qarshi o'zini ko'rsatmaganikin, bir futbolchidan farqli o'laroq. Soniyalar hal qilishi mumkin shekilli oldindagi butun hayotimizni. Савол берилган сана: 16.11.2012 09:49 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Кварежма ва яна бир нечта Марадонага тенглаштирилган футболчиларнинг тақдири чинакам муваффаққият учун иқтидорнинг ўзи етарли эмаслигидан далолат. Жавоб берилган сана: 16.11.2012 14:09 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Sababi nimada Inter yoki Ekspressdigi sharoitlar qoniqtirmayaptimi ili delo v printsipe??)) Савол берилган сана: 16.11.2012 09:44 |
ЖАВОБ: Шароит деганда нимани назарда тутганингизни билмадим. Ҳар қандай маънода ҳам, мен ушбу нашрлардаги молиявий ёки ижодий муҳитдан хабарим йўқ, айниқса, бу соҳада пул мени умуман қизиқтирмайди. Очиғини, айтсам, "Чемпион"ни яна чиқа бошлашини кутяпман. Жавоб берилган сана: 16.11.2012 13:45 |
ilmdor |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Согликлариз яхшими? Айёмлар билан. Эътибор киган бусез, олдин биз нолидиган омадни келмаслиги бу йил жужа куп маротаба бизни ёнимизни олябди. Усмирларни чемпион булиши, (адашмасам улар 2 та уйинни пеналтилар сериясида ютиб олишди), Ёшларни жахон чемпионатига чикиши, Бунёдкор нисбатан кучсиз таркиб билан анча узокка бориши ва нихоят МТЖ. Яна омад кучлиларга кулиб бокади деган гап борлигини хисобга олсак- демак биз хам кучли буляпмиз эканда. Манимча Футбол М. Косимов куп такрорледиган гапи - эпизодлардан иборат. Кандайдир тактикалар унчалик ахамиятсизмас нарсалар. Савол берилган сана: 16.11.2012 09:16 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Албатта, ўйин тақдирини эпизодлар ҳал қилади, лекин эпизодларни аввало, яратиш керак. Бу эса тактикага боғлиқ. Жавоб берилган сана: 16.11.2012 13:43 |
nasafiya |
САВОЛ: Assalomu alaykum! Eron va Uzbekiston uyinida jamoamiz galaba qozonib barchani hursand qildi. Lekin shu bilan bir qatorda kamchiliklar ham kuzga tashlandi.. Meni uylashimcha raqib kuchli bosim bilan hujum qilganda pas bilan himoyadan chiqib ketishda hatolar buldi. Aslida savolim boshqa edi. Ushbu uyinda sizningcha kim eng yaxshi uyinlaridan birini kursatdi.? Man masalan Denisovni eng yaxshi uyinini kurdim shu kuni. Mubologa bulsayam mirovoy klassdagi (uzr uzbekcha manosini topolmadim) qanot himoyachisini uyinini kursatdi. Keyingi urinda Djeparov. Har doimgidek motor. Gadoev esa hali.ishlashi kerak ekan shekilli. F.Musaevni oldindan bilardim. U t.j. uchun tayyor bulgan. Савол берилган сана: 16.11.2012 08:47 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Таркибдаги муаммолар ва майдоннинг ҳолати ҳар бир ҳужумга жавоб беришни тақозо қилмасди. Биз пайт пойладик, стандарт вазиятларга кўпроқ урғу берилди ва бу стратегия ўзини оқлади. Денисов ва Турсунов энг фаол, Жепаров энг ақлли ўйин кўрсатди, менимча. Жавоб берилган сана: 16.11.2012 13:42 |
Lexus |
САВОЛ: Акахон Кукон томонга йулим тушса, вакт ажрата олсангиз сиз билан бир чуким ош есак буладими? Агар малол келмаса, телефон номерингиз ва ушбу саволга жавобни почтамга ташлаб юборинг. Савол берилган сана: 15.11.2012 23:25 |
ЖАВОБ: Албатта. herolion@mail.ru - менинг почтам. Бояги саволингизни ҳам яхши тушунмадим. Жавоб берилган сана: 16.11.2012 12:26 |
Lexus |
САВОЛ: Ассалому Алайкум! Кахрамон ака, бу сайтда футбол тугрисида шунча куп савол-жавоб буладики, бундан футбол тугрисидаги билимларимиз ошяпти, бунинг учун сизларга катта рахмат. Лекин куйидаги саволларга хам жавоб бериб утсангиз хурсанд булардим: 1) Айтингчи бирор-бир футбол уйини сизни кузда ёш билан томоша килишга мажбур этганми (кувонч ёки кайгу ёшлари билан)? Агар сир булмаса кайси уйин? 2)Айтиб утганингиздек У.Хошимов, Ш.Холмирзаев, Тохир Малик домлаларни асарлари хар бир узбек укувчисининг калбидан жой олишига шубха йук. Уларнинг каторига С.Ахмад, У.Умарбеков, О.Ёкубов, Т.Мурод ва бошкаларни киритса булади. Лекин нахотки, Э.Хемингуэй, Мопассан,Маркес, Достоевский ёки Булгаковларнинг ижодлари сизни кизикиб укишга ундамайди? Менимча. Булгаковнинг "Уста ва Маргарита", Достоевскийнинг "Телба" ёки Маркеснинг "Танхоликнинг юз йили" асарлари жахон дурдоналаридан деб хисобласа булади, уйлайманки узининг аклий ва рухий бойлигини оширмокчи булган хар бир инсон ушбу китобларни укиши керак. 3)Бир хафтада бадиий асар укиш учун неча соат вактингизни ажратасиз? Китоб хакикатдан хам инсоннинг хар кандай огир ёки кайгули кунида дуст эканига ишонасизми? P.S. У.Хошимовнинг "Янга" хикояси менга хам жуда ёкади, бу томондан дидимиз ухшаш экан. Яна С.Ахмаднинг "Киприкда колган тонг" киссасини укимаган булсангиз укишни маслахат бераман. Саволларим купайиб кетган булса узр, шунчаки билимли инсон билан фикр алмашишни яхши кураман. Савол берилган сана: 15.11.2012 23:07 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1) Йўқ, унақаси бўлмаган. 2) Уларни ўқимамайман, тан олмайман деганим йўқ. Улар ростанам дурдона асарлар, фақат мен шахсий таъбимга кўра айтдим ва асосим бор. Биласизми, ўзининг хайвон ёки дарахтдан фарқ қилишини фахмлай олган ҳар қандай инсон умрининг қанчадир қисмини "инсон ва хаётни" англашга сарфлашга ҳаракат қилади. Ушбу асарлар фақат аиший эмас, айнан шу мавзуда, ўзликни англаш, хаёт ҳақида тушунчага эга бўлишда ёрдамчи бўлади, шунинг учун ҳам ғарбда жуда катта эътиборга қозонган. Ғарбда ўзликни англашда жуда катта ғоявий бўшлиқ бор - шарқни чалғитувчи моддиётга аллақачон эга чиққан, дин етарлича қониқтирмаяпти ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам бу асарлар айнан ғарбда каттароқ резонанс келтириб чиқаради. У асарлардаги маишийлик ва сюжет мен учун бегона, ғоя эса... Масалан, оддий "Шайтанат"да учрайдиган муаллиф фикрлари ўша ғоялардан анча кучли, фойдали деб биламан. 3) Кўп ва давомли эмас. Кейин кўпинча илгари ўқиган асарларни ўқияпман. Жавоб берилган сана: 16.11.2012 12:24 |
Abuamin |
САВОЛ: Салом Бобурод Абдулла тинчми билсангиз хабар беринг илтимос араз уч кун Савол берилган сана: 15.11.2012 22:39 |
ЖАВОБ: Салом. Тинч. Нега сайтга кирмаётганини билмайман. Жавоб берилган сана: 16.11.2012 12:11 |
Hamkor |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Миллий терма жамоа уйинчиларидаги карточкалар Осиё кубоги-2015 саралашидаги уйинларга таъсири йукми? Савол берилган сана: 15.11.2012 21:09 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, таъсир қилмайди. Жавоб берилган сана: 16.11.2012 12:10 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Hozir qaysi gazetada faoliyat yuritvos ili maqolalariz qaysi gazetalarda chiqmoqda Савол берилган сана: 15.11.2012 15:07 |
ЖАВОБ: Ҳозир ҳеч қайси газетада ишлаганим йўқ. Фақат шу сайт учун ёзяпман. Жавоб берилган сана: 15.11.2012 20:47 |
Abuamin |
САВОЛ: Салом Косимовга энди ишонарсиз абрамовни тарапини олардиз абрамов тренер булганда олимпиячиларни олиб чикарди тайёр галабани бервиорди Савол берилган сана: 15.11.2012 07:56 |
ЖАВОБ: Салом. Жавоб берилган сана: 15.11.2012 20:48 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Assalomu Aleykum. G'alaba bilan oka. Abramov hozir termadami, Baa bilan o'rtoqlik o'yinini tashkillashtirgani rostmi. Termada ishlavotgan bo'sa qaysi lavozimda. Iltimos ma'lumot berseyiz judayam ko'p muhlislar V.A ning ham g'alabalarimizda o'z hissasi borligini bilishardi Савол берилган сана: 15.11.2012 01:40 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Терма жамоалар марказига қабул қилингани ҳақида хабарлар 1-2 ой олдин чиққанди. Ироқ рад этгач, қисқа вақтда БАА билан келишув унинг ёрдами билан бўлганини ҳам Санжар Ризаевдан эшитгандим. Жавоб берилган сана: 15.11.2012 02:19 |
Dinamachi |
САВОЛ: Aka,men shuni bu tun böynimga olaman:men kim kim bir jaydari muhlisman. M.Q bu buyuk murabbiy va buyuk taktik. Akajon Tabrikleman bu buyuk g'alaba bn. Öyini yig'lab kördim. Савол берилган сана: 15.11.2012 01:11 |
ЖАВОБ: Агар ўйиндан олдинги танқидий муносабатингизни назарда тутаётган бўлсангиз, бу табиий. Албатта ҳаммамиз ғалабани истаймиз, ҳар ким турлича фикр билан ўйинни кутади, таҳлил қилади, фикрлайди - жараён эса бизни, фикрларимиз ва хулосаларимизни ўзгартириб боради. Ижобий фикрлар кўпаяётгани ғалабаларнинг самараси. Сизниям табриклайман. Жавоб берилган сана: 15.11.2012 02:17 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. G`alaba muborak. G`alabadan keyin qanday hissiyotlarni tuydingiz? Shaxsan rosa baqirdim o`ziyam. G`alaba qozonishimizga qanday omillar tasir qildi? Савол берилган сана: 14.11.2012 23:43 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу ҳақида мақола ёздим Жавоб берилган сана: 15.11.2012 02:14 |
‹ First < 65 66 67 68 69 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|