Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


beckTU
САВОЛ: Адашмасам, А. Мусаев аввал А. Евстафевга ёрдамчи эди. Балки эшитмай колгандирман нима учун уларни жойини алмаштириб куйишди?

Савол берилган сана: 09.11.2012 09:16

ЖАВОБ: Йўқ, бу бошқа ёшдаги терма жамоа. Ўшанда ҳам Мусаев жамоаси бор эди, ЖЧ дан сўнг Евстафеевнинг бир нечта футболчи Мусаев таркибига қўшилди ва мураббий ҳам ёрдамчи бўлиб ўтди.

Жавоб берилган сана: 12.11.2012 10:27


munis
САВОЛ: салом человек которий изменил все филмьини курдингизми Брид Пит кахрамони куллаган статистик тактикани узимизни(умуман) футболда кулласа булармикин?охири анча таьсирли фильм.

Савол берилган сана: 08.11.2012 22:13

ЖАВОБ: Йўқ, ҳали кўрмадим.

Жавоб берилган сана: 12.11.2012 10:26


Famous
САВОЛ: Bayern - Бавария
Xavi - Хави
Texas - Техас...
Аслида хамма ёкда мос равишда Байерн, Чави, Тексэс укилиб талаффуз килинади. Нега русларда, бизда бошкача укилади? Агар фарк кичкина булганда (мас, Moscow - Москау, Москва) ахамият бермаса хам буларди.

Савол берилган сана: 08.11.2012 16:10

ЖАВОБ: Бу жуда чуқур ва баҳсталаб мавзу. Фақат футболга тааллуқли эмас ҳам. Фамилия ёки атоқли отнинг келиб чиқиш тарихи қайси тилга бориб тақалса, ўшандек талаффуз қилиш керак, дейдиганлар бор, масалан Хави каталончасига Чави бўлади ва у каталон. Яна бир тоифа эса, ҳар бир мамлакат ўз тил анъаналаридан келиб чиқиб, талаффуз қилса бўлаверади, дейишади. Мисол учун, туркчада "Алтинтўп" (мисолни қаранг :)) деб талаффуз қилинади, аммо биз ўзбек тили кўпроқ "О" ҳарфига мослашган ва "Олтинтўп" талаффуз қилса бўлаверади. Айнан мана шундай баҳсли қарашлар мавжудлиги туфайли, ягона қоида қабул қилинмайди, шарҳловчи ёки нашр бир йўлни танлаб, ўз асосини келтириб тураверади. Эрон ва турк номлари кўпинча биз билан айни негизга эга экани учун қийинчилик туғдирмаслиги мумкин, лекин ғарб ёки шарққа келганда, мутахассислар меҳнатига мухтожмиз. Мисол учун корейсларда НГ товуши бор, русларда йўқ. Руслар Пак Жи Сунгни Жи Сун қилиб олишади, биз эса, аслида НГ товушига эга бўлсак-да, улардан кўчириб Жи Сун деб талаффуз қиламиз.
Шахсий фикрим: икки йўлдан ҳар бирини танлаганда ҳам, етарлича қўшимча билимларга ва ўзига хос база яратишга мухтожлик сезамиз. Ўзбек тилида мутахассислар томонидан база яратилиши керак. Юқорида айтганимдек, шу пайтгача русларга эргашдик, энди кимдир чиқиб, эргашмайлик, демоқчи бўлса, ўз варинтимизни мукаммал равишда ҳавола қилиши керак, Шарт! Йўқ, биз русчадан кўчирмаслигимиз керак, деб "Жи Сунг"га ўзгартириб, орқасидан "Пак Жи Сунг БАВАРИЯ га гол урди" деб турсак - бу нотугри. Ё ўз қоидамизни яратайлик ё бутунлай бир йўналишни танлайлик.

Жавоб берилган сана: 08.11.2012 18:19


MUSKOMANDA
САВОЛ: Assalamu alaykum Qahramon aka misol uchun 2ta MTJ IROQ BAA uyinda iroq yutdi ammo Iroqti 1ta uyichisi bundan oldingi uyinda qizil kartochka olgan 1ta uyin utkazib yuborishi kerak edi ammo Iroqlilar u uyinchini maydonga tushirishdi Endi BAAga 3achko beriladimi yoki Iroqqa texnik maglubiyat yoziladimi

Савол берилган сана: 08.11.2012 11:07

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ироққа техник мағлубият ёзилади ва БАА га уч очко берилади. Эсимда ўша дамлар...

Жавоб берилган сана: 08.11.2012 17:53


Mister
САВОЛ: Salom. Hozirda OCHda ishtirok etayotkan yoshlar terma jamoamiz BAAga ketishlaridan oldin futbolchilar ro'yxati elon qilingandi. Unda futbolchilani yoshiga ko'zim tushdi. Abbos Maxsutaliyev 1993-yil, Temur Xakimov 1993-yil, yan bir ikkita sobiq o'smirlar terma jamoamiz tarkibida harakat qilgan o'yinchilarni yili 1993-yil deb ko'rsatilganidi. Nima bu shunchaki xato yozilganmi. Yoki o'smirlar terma jamoasida 94-yil bo'b harakat qilgan Abbos, Temurla endi 93-yil bo'b qobti nima sezib qolishmasin dib yoshini sal kottalashtirishdimi

Савол берилган сана: 07.11.2012 13:30

ЖАВОБ: Барча расмий руйхатларда ушбу футболчилар "1994 йил" деб кўрсатилган. Сиз қаерда кўрдингиз?

Жавоб берилган сана: 07.11.2012 17:11


begzod
САВОЛ: oka terma kamandalar 6rtolik 6ynasa fifa reytingda ochko yoziladimi

Савол берилган сана: 07.11.2012 11:28

ЖАВОБ: Ҳа ёзилади, лекин камроқ коеффицент билан.

Жавоб берилган сана: 07.11.2012 17:11


begzod
САВОЛ: nimaga std.uz konferensiya yuritilmayapti

Савол берилган сана: 07.11.2012 07:34

ЖАВОБ: Билмадим, агар савол жўнатиб, жавобларни ололмаётган бўлсангиз, мен айтиб қўяман админларга.

Жавоб берилган сана: 07.11.2012 10:49


Abuamin
САВОЛ: салом нимани хисобига роналдуни мессидан устун куясиз месси уткан мавсумда роналдудан яхши уйнадику аксари голларини пеналтидан урди

Савол берилган сана: 07.11.2012 05:34

ЖАВОБ: Салом. Шунчаки, Премъерода "Барселона" эмас, "Реал" ғалаба қозонди, шу холос.

Жавоб берилган сана: 07.11.2012 10:48


Hamkor
САВОЛ: Ассалому алайкум. Осиё чемпионати U-19даги Иордния-Узбекистон уйини хакида фикрингиз. Киска булса хам тактик схемани тахлил килиб берсангиз.
Рахмат.

Савол берилган сана: 06.11.2012 21:49

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу ёшдаги терма жамоаларда тактик схемалар эмас, кўпроқ, ёшларимизнинг маҳорати ҳақида гаплашиш керак. Афсуски, масалан, Аббос Махситалиев 1 йил олдингидан катта фарқ қилмаяпти.

Жавоб берилган сана: 07.11.2012 10:47


maratbek
САВОЛ: Assalomu Alaykum.
Tasavvur qiling siz "France Football" gazetasida ishlaysiz)
Va sizga "Oltin to'p" uchun ovoz berish imkoniyati berildi.
"Oltin to'p" uchun Kasiles, Messi, Ronoldu variantidan qaysi birini munosib ko'rardingiz.
Iloji bo'lsa, tanlovingizni izohlab bersangiz.

Савол берилган сана: 06.11.2012 15:48

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Роналдуга. Шунчаки, Испанияда чемпион бщла олгани учун.
Касильяс даражасидаги дарвозабонларни жуда кўп кўрганимиз, лекин Месси ва Роналду ростанам бошқалардан бир калла юқори экани шубҳасиз ва асосийси буни улар 2012 йилда ҳам исботладилар. Иккинчидан, Касильясда иккита Европа чемпионлиги, битта ЖЧ голиблиги медаллари бор, анови бечораларга ҳам ҳеч бўлмаса, шахсий ютуқлар бўлсин :)))

Жавоб берилган сана: 06.11.2012 18:10


outranker
САВОЛ: Salom. SAFning diamond degan sxemasi haqida ewitganmisiz. Agar bilsayiz u qanaqa sxema?

Савол берилган сана: 05.11.2012 22:44

ЖАВОБ: Салом. "Даймонд" - бу ярим ҳимоячиларнинг ромб шаклида жойлашуви, яъни бир таянч ярим химоячиси, иккинчи марказий ярим химоячи эса икки ҳужумчининг ортида ҳаракат қилади. САФ деярли ҳеч қачон бундай услубда ҳаракат қилмаган, янги трансферлар туфайли баъзи ўйинларда қўллашга ҳаракат қиляпти, лекин у қадар муваффақяитли чиқяпти, деб айтиб бўлмайди.
"МЮ" кўпинча, 2 марказий ярим ҳимоячи ва ҳужумкор қанот ўйинчилари (4-2-2-2), учта марказий ярим химоячи (4-3-3) ёки (4-4-1-1) да ҳаракат қилган. Яъни "даймонд" МЮ учун янгилик деса ҳам бўлади.

Жавоб берилган сана: 06.11.2012 11:08


futbolvatani
САВОЛ: Salom Ibragimovich haqida fikringiz qamday man oldin uncha.etibor.bermastim.uni oyinlariga keyin korib bildimki.xaqiqiy yetakchi fuybolchi ekan unga tolangan pullar arzishiga amin boldim shu yoshida oz oyinlarini yoqotmastan oynayabti

Савол берилган сана: 05.11.2012 16:36

ЖАВОБ: Салом. Албатта Иброҳимович жуда кучли футболчи.

Жавоб берилган сана: 06.11.2012 11:11


Dinamachi
САВОЛ: Bizarda jamoalar faqat homiyla va hokimliklar hisobiga yashaydi. Agar iloji bölsa manashu holatdan ozgina chekingan,özini taminlashga harakat qilayotgan jamoalar haqida,va buni qande qilib amalga oshirayotgani haqida ma'lumot bersangiz. Yuzaki tarafdan men bunik va shörtan shunaqa jamoala deb hisobliman.

Савол берилган сана: 05.11.2012 11:17

ЖАВОБ: Ўз ўзини таъминламаса-да, мана шу йўналишда ҳаракат қилаётган ягона клуб - "Пахтакор", менимча.

Жавоб берилган сана: 05.11.2012 13:17


SPAYSBOYS
САВОЛ: 1. Kommentlarni kuzatib borasizmi?
2. Shaxsan sizga qaysi yuzerlarni fikrlari yoqadi, qaysilariniki yoqmaydi.
3. Olg'a Ro'zimboy Ahmedov deb odamlani ''quvontirayotgan'' yuzer haqida fikriz.

Савол берилган сана: 05.11.2012 00:02

ЖАВОБ: Фақат баъзида. Кўпроқ ўз блогимдаги изоҳларга эътибор қаратаман.

Жавоб берилган сана: 05.11.2012 10:36


SPAYSBOYS
САВОЛ: Assalom alaykum Qahramon aka. .
1. Savol. 1 liga haqida qanday fikrdasiz.
2. Savol. Oliy ligada nechta jamoa o'ynagani ma'qul deb o'ylaysiz?
3. Savol. Nukusda bo'lganmisiz?

Савол берилган сана: 04.11.2012 20:03

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1)Савия жуда паст. Ҳар томонлама. 2) Менимча, фарқи йўқ. Агар биринчи лига кучли бўлса ва у ерда жамоалар юқори ўринлар учун курашса, жамоалар сонининг фарқи йўқ: фақат ўйинлар сонининг етарли бўлиши ҳақида ўйлардик холос. Ҳозир эса, курашни қизитамиз деб 10 та қилиб қўйсак, 10 да олий лигага мос жамоа бўлади. 18 та қилиб қўйсак 18 та бўлади. Чунки бизда ҳозир битта лига бор холос. 3) йўқ.

Жавоб берилган сана: 05.11.2012 10:35


Dinamachi
САВОЛ: Aka,hozirgi chempionatla saviyasi,öyin uslublari,holatidan kelib chiqib bizning yetakchilar axmedov,haydarov,tursunov,denisov,shoraxmedovla qaysi chempionatda öynab keta oladi. APL,LA LIGA,A SERIANI nazarda tutayapman.menimch jeparov va kapadzega yosh halal,bersa,ismoilovga qayta trayektoriaga vaqt yetmidi,shu un ulani kiritmadim. 2.aynan funksional holati,öyin uslubi, vahozirgi öyiniga köra iguain va benzema. Qay biri kuchli yoki aynan real un foydali va kk.li.

Савол берилган сана: 04.11.2012 08:46

ЖАВОБ: 1) Шу ҳолатда эмас, потенциал бўйича А Серия ва Ла Лигада ўйнаб кетишлари мумкин, деб ўйлайман. АПЛ ва Бундеслигадаги босимга бирорта футболчимиз дош беришига ишонмайман.
2) Бенземанинг "Реал"га ўтиши хато бўлган, манимча. Доим иккинчи ролда бўлди (бу ролга Игуаин мосроқ шекилли), унга бўлажак суперюлдуз сифатида қаралганди ёшлигида.

Жавоб берилган сана: 04.11.2012 23:42


Famous
САВОЛ: МЮ билан уйинда четлатилган Торрес кандай килиб Суонсига карши майдонга тушди? Кизил карточка хисобига битта уйин утказиб юбориши керак эдику. Карточка хам бекор килинмаган, орада эса факат битта кубок уйини булди. Ёки Англияда жазо мусобака тизимига каралмай, кетма кетликка асосланиб бериладими? Тушунмадим.

Савол берилган сана: 03.11.2012 20:22

ЖАВОБ: Торрес Лига Кубоги доирасидаги яна ўша "МЮ"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Иванович ҳам. Ўзбекистондан ҳам худди шунақа, қизил карточка фақат чемпионат эмас, кейинги расмий ўйинга таъсир қилади.

Жавоб берилган сана: 04.11.2012 23:37


uzbars
САВОЛ: baribir xakamla MU ga yon bosadi
bugungi oyindayam
shubxali penalti
cleverli koratilmagan kartocka (prosto ogzaki ogohlantirish)
2-goldan oldingi offsayd (van Persida)
Wilshere ciqarvorgani...
xotya wulasizam kucligidi manceter

Савол берилган сана: 03.11.2012 19:22

ЖАВОБ: Бўлмаган гап, шунчаки, сиз ўйинни шунақа кўрибсиз.
Фақат Уилшир билан Клеверли ҳақида жавоб беришим мумкин. Иккиси ҳам параллел тарзда қизил карточка сари кетаётганди. Клеверли оғзаки огоҳлантиришидан олдин худди шундай вазият Уилширда бўлди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди. Бироз ўтиб, Клеверли айнан Уилширни чалиб йиқитди. Ҳакам яна оғзаки огоҳлантирди ва сабабини Уилширга ҳам, Клеверлига ҳам тушунтирди. Эътибор берган бўлсангиз, ҳакам Уилширга "бояги вазиятда сени кечирганим учун, рақибингниям кечиряпман" деган бўлса, Клеверлини олдига чақириб, "бояги эпизод учун, яъни Уилширни кечирганим учун сени ҳам олиб қоляпман" дегандек тушунтирди. Ҳар икки футболчи буни тушунди. Уёғи энди, бошқа мавзу, Фергюсон орадан бир дақиқа ўтмай Клеверлини майдондан олиб ташлади, Венгер эса бундай қилмади.

Жавоб берилган сана: 04.11.2012 23:35


FarkhodFayz
САВОЛ: Assalomu Aleykum. Manchester Yunaytedning himoyasi bu mavsumda umuman talabga javob bermayotganini sababi nima dp o'yliysiz. Jarohatlar diseyz, masalan hozir safdagi himoyachilar ham yuksak saviyada. O'yinlar Braziliyaliklarning 50-yillarda aytgan iboraga hos tarzda yutilmoqda. Umid qilamiz Fill Jons va Vidich qaytsa raqiblar Yunaytedga 3ta gol urishni faqat tushlarida ko'rishadi!

Савол берилган сана: 03.11.2012 16:55

ЖАВОБ: Ҳа, Рио Фердинанд кўп хатога йўл қўяпти.

Жавоб берилган сана: 04.11.2012 23:51


FarkhodFayz
САВОЛ: Man 10yoshimdan Yunaytedga muhlislik qilaman. Fergussonning pragmatik futboli hozirgi paytda talabga javob bermayapti manimcha. O'yinlar taktika hisobiga emas, hujum va yarim himoyachilarning super o'yini orqali olib chiqib ketilmoqda. Etmoqchimanki erkinlik yo'q. Ijodkorlik pasayib ketmoqda. Aynan mana shu sifatlar orqali hozir Chelsi hammani hayratlantirmoqda. Shahsiy fikriz Fergussonni davri tugadimi? Hozir Yunaytedga yangi havo, zamonaviy fikrlovchi murabbiy zarur emasmikin.

Савол берилган сана: 03.11.2012 16:51

ЖАВОБ: Эскитдан "МЮ" импровизация эмас, айнан геометрия ва ижро орқали натижа кўрсатган. Тўғри, ҳозирги ўйинларда индивидуал маҳорат ва вазиятлардан фойдадаланиш юқори даражада, шунчаки, Фергюсон жуда муҳим трансферларни амалга оширди. Кагава ва ван Персини таркибга қўшиш, улар учун идеал схема топиш осон эмас. Мана шу жиҳатдан "Челси" устунроқ кўриняпти, лекин сабаби бор - Оскар, Мата ва Азар айниқса ўйинни хис қилиш жиҳатидан бир-бирига жуда мос келиб қолишди. "МЮ"нинг янги футболчилари эса унақа эмас. Аммо "МЮ" ҳозир биринчи ўринда бормоқда, ЕЧЛ да учта ғалаба қозонди, муаммолар бор, тўғри, лекин мураббийни алмаштириш даражасида эмас.

Жавоб берилган сана: 04.11.2012 23:49

 

‹ First  < 67 68 69 70 71 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.