Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


USMONOV
САВОЛ: PES ili FIFA uyinlariga qiziqasismi?masalan.....

Савол берилган сана: 02.11.2012 13:22

ЖАВОБ: PES ўйнамайман, лекин ФИФА ни 1998 йилдан бери ўйнаб мунтазам ўйнаб келаман. Ҳозир ФИФА13 ни кутяпман :)))

Жавоб берилган сана: 02.11.2012 16:24


USMONOV
САВОЛ: Salom!Nima Dep uyliysiz M united,Arsenal va Lch ni dep Kubokdan voz kechdimi?umuman siznigcha Ferguyusonning ketish vaqti kemadimi?

Савол берилган сана: 02.11.2012 13:16

ЖАВОБ: Фақат ЛЧ эмас, умуман Европа тақвими жуда зич тузилган. Ҳафта ўртасида дам олиш имконияти ҳам оз. Кузнинг узида, 6 та ҳафтада ЛЧ, 4 хафтада терма жамоалар, яна 2 хафтада Англия кубогида ўйнашлари керак. Яъни ҳар уч кунда майдонга тушишларига тўғри келади.
Нафақат "МЮ ёки "Арсенал", балки "Челси" ҳам бироз кучсизланган таркибни туширди ва ўйин давомида етакчиларни захирадан чиқарди. Клублар бу турнирдан қутулишни истамайдилар албатта, чунки кубокнинг ўзи унчалик керак бўлмаса ҳам, ҳар бир ўйин янги футболчиларни синаб кўирш имконияти. Бу мусобақага катта жамоалар шундай нуқтаи назар билан қарайдилар.

Жавоб берилган сана: 02.11.2012 16:27


golbolsin
САВОЛ: Eron bilan o'yin natijasi o'ta muhim. Odil safga qaytdi. Sanjar bilan Server juda kuchli o'ynashyapti. Gol urishda hujumchilarimizning muammolarini hisobga olsak, balki boshqacharoq o'ynash kerakdir. Kim aytdi Odil yoki Sanjar faqat yarim himoyada o'ynashlari kerak deb? Sanjar, Odil va Serverlardan birining yaqqol hujumda (Geynrix bilan birga?) o'ynatsa qanday bo'larkin? Nazarimda asosiy muammoimiz hujumda. Eronga Toshkentda qilgan hujumlarimizning (chinakam xavfli hujumlar) 3/1 ni golga aylantirganimizda ham biz kamida 2 o'rinda bo'lardik.

Савол берилган сана: 02.11.2012 11:57

ЖАВОБ: Ҳозир ўринбосар қидиришга вақт йўқ, навбатдаги ўйин Эрон билан... Таркибдаги ўйинчиларни бирданига бутунлай янги позицияда ўйнатиб бўлмайди.
Умуман ҳужумда катта "кадровий" муаммомиз бор деб ўйламайман, ҳужум бу Бақоев, ҳимоя бу Исмоилов деб тушунмаслик керак. Хужум деганда, унинг ташкил этилишида иштирок этадиган барча футболчилар, жумладан, Турсунов, Жепаров, Кападзе, ҳасанов, ҳатто Аҳмедовни ҳам тушуниш мумкин. Демак бу ерда асосий масала, мавжуд футболчилар билан самаралироқ ҳужумларни ташкил қилишга ҳаракат қилиш. Агар реализция оқсаётган бўлса, бунинг аниқ давоси йўқ, хавфли вазиятларни янада кўпайтириш керак, тамом, шунда гол уриш имконияти яна ошади.

Жавоб берилган сана: 02.11.2012 16:22


MILONA
САВОЛ: Салом!Сизга имкон буганида,Олтинтупга 5 кишига кимларга овоз берардиз?ман:1МЕССИ 2ИНИ 3Роналду 4ХАВИ 5ФАЛЬКАО (Бу БАРСА мух. Мас,бефарк)

Савол берилган сана: 02.11.2012 11:21

ЖАВОБ: Аслида Касильяс ёки Хавига берилсаям яхши бўларди, бу ҳақида айтганман - бу шунчаки шахсий истагим. Аммо холис оладиган бўлсак, Месси ва Роналду олиши керак. Тан олайлик, бошқа барча номзодларнинг ғолиб чиқиши, гуёки, "бошқаларга ҳам имкон бериб кўриш керак-да" қабилидаги фараз билан ҳам асосланади. Бу эса нохолислик. Ҳамма билади, Месси ва Роналду бошқалардан бир бош баланд экани ва шундай ўйин кўрсатаётганини, тўғрими? Қанақа Фалькао??

Жавоб берилган сана: 02.11.2012 16:36


MUSKOMANDA
САВОЛ: Salom Qaxramon aka siz qaysi kulubga muxlislik qilasiz

Савол берилган сана: 02.11.2012 11:01

ЖАВОБ: "Манчестер Юнайтед"га

Жавоб берилган сана: 02.11.2012 16:36


Dinamachi
САВОЛ: Aka,odilni öyinini kördizmi,fikriz

Савол берилган сана: 01.11.2012 12:57

ЖАВОБ: Одил Аҳмедовнинг ўйинини бир неча йилдан бери кўриб келяпмиз. Эрон билан ўйингача эса, ўйин сайин яна яхшиланиб бориши шубҳасиз.
Тернма жамоа манфаатидан келиб чиқсак, Одил Аҳмедовнинг 2 ой дам олгани балки яхшиликкадир :)) Албатта жароҳатдан яхшилик қидириш бироз қўпол, лекин "Анжи" деярли бир таркибда зич мавсумни ўтказяпти, учта фронтда қатнашяпти. Жамоа ўйинчиларида чарчоқ аломатлари пайдо бўла бошлаши мумкин, Одил эса, яна курашга, ўйнашга чанқоқ ҳолда муҳим ўйинга кириб келмоқда, деб ўйлайман.

Жавоб берилган сана: 02.11.2012 00:31


adgjm
САВОЛ: Salom. Va nihoyat konferensiyadaman. Bu debyut savolim: Qahramon aka, realistligingizga tan beraman. Lekin aqlan emas, yurakdan aytingchi, terma jamoamiz Jch-2014ga borishiga nechog'lik ishonasiz?

Савол берилган сана: 30.10.2012 13:30

ЖАВОБ: Cалом. Очиғи, бундай саволларни яхши тушунмайман, қандай - ишончни градусникда ўлчаб ёки фоизини чиқарса бўладими? ҳаммаси ўз қўлимизда, Эронни ютсак имкониятмиз жуда ошади - ўз ўзидан ишонч қатъийлашади. Эронни юта оламизми, бу энди бошқа мавзу, албатта ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин, майдонда ҳал бўлади.
Сиз саволда балки қандайдир хиссиёт, интуицияни назарда тутгандирсиз, у эса ўзгариб туради, кайфиятга қараб инсон гоҳ оптимист, гоҳ пессимит бўлиши мумкин. Демак ҳозир бунга жавоб беришдан фойда йўқ, чунки саволни ўқиб турганингизда, балки "ишончим" яна ўзгарган бўлар...)))

Жавоб берилган сана: 30.10.2012 14:23


futbolvatani
САВОЛ: Salom Xozirgi kunda aplni.eng kuchli 5 xujumchisini sanab berolasizmi :)

Савол берилган сана: 30.10.2012 03:38

ЖАВОБ: Cалом. Айнан бугунги ҳолатда: Робин ван Перси, Суарес, Дефо, Тевез, Елавич

Жавоб берилган сана: 30.10.2012 11:00


MILONA
САВОЛ: Salom!eshtisimcha keyinga yil,yana 16j. Uynar ekan oliy ligada(qanidi nomiga yarashsaydi)wunday ekan 14 i 13 uynagan jamoa keyingi yil 13 -3 14 -5 ochko bilan uynasa menimcha adolatli buladi,sizningacha chi?

Савол берилган сана: 29.10.2012 21:59

ЖАВОБ: Менимча, 13 -5, 14 -7 очко билан ўйнаса адолатли бўлади :)) Қизиқ экан-ку, бу адолат деганлари :)))

Жавоб берилган сана: 29.10.2012 22:31


JasurReal
САВОЛ: Salom. Bunyodkorning finalga chiqish imkonyati bormi? 0 - 3 Yoki 1 - 4 xisoblarida yutishiga ishonasizmi

Савол берилган сана: 29.10.2012 19:30

ЖАВОБ: Салом. Бу саволга жавоб бердим, шекилли

Жавоб берилган сана: 29.10.2012 22:32


futbolvatani
САВОЛ: Suarez super oyinchi koplar uni koralmedi sizningcha suarez qanday oyinchi

Савол берилган сана: 29.10.2012 15:32

ЖАВОБ: Суарес - яхши ҳужумчи. Унга қаратилган эътирозлар адашмасам, ўйини билан умуман боғлиқ эмас.

Жавоб берилган сана: 29.10.2012 22:33


Famous
САВОЛ: Д. Файзиев неча ёш? Нега бунака детский шархлайди. Футболни факат болакайлар эмас, катталар хам курадику. Унинг шархини мана бундай диалогга ухшатса булади. " - Ву-у-уй Комол, ануни кара, к-о-о-отта динозавр бор экан". " - Вой кани? Ха-а-а, кара Дилшод, тишлари хам бор экан. Куркинчли-и-и". " - Болалар, кочинглар, макетга тегманглар". " - Хоп устоз, бу динозавр олов пуркайдими?". " - Болалар, бу динозавр эмас, бу тегирмон". " - Ха-а-а"...
Сиз кандай бахо берасиз? Агар Давроннинг сизга якин жойи булса узр. Мани унга маслахатим, К. Генич, Ю. Розанов, М. Поленовларни купрок тингласин.

Савол берилган сана: 29.10.2012 13:24

ЖАВОБ: Очиғи, мана шу ерда ҳам жуда кўп шу каби саволларга жавоб берганман, аниқроғи, жавоб бермаганман.

Жавоб берилган сана: 29.10.2012 22:32


futbolvatani
САВОЛ: Salom nima deb oylaysiz myu ni oyiniga xakamlar.juda kotta yordam.bervormayabtimi kopgina oyinlarda furgyuson ketar chogida nima.qib bosayam chempionlikni qolga kiritmoqchimi yoki

Савол берилган сана: 28.10.2012 23:18

ЖАВОБ: Ҳамма кетаётганларни чемпионлик билан кузатиб, совринлар кабинетларда тақсимланадиган чемпионатни нега бир неча юз миллион одам кўради?

Жавоб берилган сана: 29.10.2012 02:38


Hamkor
САВОЛ: 20 йилдан бери олий лигамиз ривожланмаётган экан хеч нима килмагандан кура бирор ислохот утказилгани яхшимасмикан?
Клублар сонини 10тага тушириб 4 даврали ёки чемпионлик учун алохида плей офф. Биринчи лигада хам 10-12 та клуб катнашса етарли. Менимча хозирги 1-лига формати расво.

Савол берилган сана: 28.10.2012 19:34

ЖАВОБ: Билмадим, формат шунақа нарсаки, фойдалими ёки йўқми, амалда синаб кўрмагунча аниқ фикр айтиш қийин...

Жавоб берилган сана: 29.10.2012 02:39


puyol
САВОЛ: Salom. Aka liverpul everton oyini bovotti hozir. Hisob 2-1 liverpul foydasiga. Korsyotgan bosez, suarezning 1chi golni nishonlash holati juda surbetlarcha chiqdi. Erkak kishi bunaqa yol tutishi keremas. Futbol bu bir oyinku. Gol urib yugurib borin david moyes ning oyogini tegiga tashadi huddi baliqdek. Shu haqida fikriz. Unga boshqacharo jazo berish keremasmikin. Esingizda bolsa gol nishonlash boyicha oldin sovol berudim)

Савол берилган сана: 28.10.2012 18:58

ЖАВОБ: Салом.
Девид Мойеснинг ўзи учрашувдан олдин Суареснинг симулянтлиги ҳақида (эсингизда бўлса, ўтган йилги дербида айнан унга ишлатилган қўполлик туфайли "Эвертон" қизил карточка олганди) фикр билдирди. Суарес шунга жавобан гол урди ва симулянт эмас. гол урадиган ҳужумчи эканини кўрсатмоқчи бўлди.
Бу оддий инсоний хиссиётлар, сал нарсага жарима, дисквалификация қилавериб, уларни роботларга айлантириб қўйишса, футбол ўладику. Марадона, Стоичков, Кантона, Гаскойн каби шахсиятларнинг ўша пайтдаги баъзи қилиқлари ҳозирги куракларда турмаса-да, қисман ўшаларнинг хиссаси футбол ривожида беқиёс.

Жавоб берилган сана: 29.10.2012 02:42


MEDIASTAR
САВОЛ: Салом. Мен Бунедкор мухлисиман. Фараз килинг 31 октябрь куни ОЧЛ ярим финали жавоб учрашувида Бунедкор Улсан Хендэни 1:4 га ютди (маъзур тутасиз орзуга айб йук !) ва финалга йул олди. Сизнинг тахмининггиз Бунедкор ниманинг эвазига ютди ва кайси уйинчиларимиз кайси минутларда гол урди ? Хуллас уйин сизнингча тахминан кандай кечганини айтиб беринг. Энди бир узимни хурсанд килгим келди. Агар саволим екмаган булса жавоб бермасанггиз хам майли.

Савол берилган сана: 28.10.2012 00:48

ЖАВОБ: Минутларини билмайман, агар "Бунёдкор" Кореяда ғалаба қозонадиган бўлса, демак Камолиддин Мурзоев хет трик қилиши керак камида. Охирги голни эса Ҳасанов пенальтидан урган :))

Жавоб берилган сана: 28.10.2012 12:34


Hamkor
САВОЛ: Ассалому алайкум. Олий лига уйинлари хам охирлаб боряпти, бугун Андижон олий лигани тарк этиши аник булди. Миш-мишларга караганда кейинги йили олий лига клублар сони купайтирилар экан. Сизнингча лигада клублар сони узгартирилиши фойдами ёки зарар?
Рахмат.

Савол берилган сана: 27.10.2012 22:06

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Бу жуда катта мавзу. Биласизми, олий лигадаги жамоалар сони унинг савиясига тўғридан тўғри таъсир кўрсатмайди, аслида. Бу ерда асосий талаб шуки: Олий лигага даъвогарлар, яъни ушбу лигада ўйнашга лойиқ жамоалар сони у ерда қатнашаётган жамоалар сонидан кўпроқ бўлса, шунинг ўзи кифоя. 18 та лойиқ жамоа бўлса, демак лигада кўпи билан 12-14 та жамоа бўлиши керак ва ҳоказо. Хўш, биз олий лигамизни 16 тагача кўпайтирамиз, аслида 20 та жамоа борми шу турнирда қатнашишга лойиқ? Йўқ! Энг ёмони биз ушбу қоидага биноан Олий лига жамоалари сонини 10 тагача қисқартира олмаймиз, биз ҳозир лойиқ деб ҳисоблаб турган 3-4 жамоа ҳозирги даражасини 1-лигада ушлаб тура олмайди. Демак бизнинг футболимизда биттагина лига бор холос, барча муаммоларимизнинг замири мана шу ердан тарқалмоқда.
Одатий тарзда ғарбдан мисол келтириб, кўр кўрона солиштириш ниятим йўқ, шунчаки, нега АПЛ барча чемпионатлардан кўра қизиқроқ ва ривожланиб кетаётганини сабабини айтаман: Қизиқиш учун Чемпионшип жамоаларига эътибор бердим, 24 жамоадан камида 15 таси сўнгги 10 йилларда АПЛ да бир мавсум бўлса-да, ўйнаган клублар экан. Тасаввур қиляпсизми?

Жавоб берилган сана: 28.10.2012 12:41


MANUTDBARSA
САВОЛ: АКА ЯНА БИР САВОЛ."Барселона" клуби собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг агенти Франсуа Галлардо мижозининг Каталония клубидан нима сабабдан кетганлини айтиб ўтди.

"Гвардиола Росель олдига тўртта шарт қўйганди: агар шуларни бажарсагина "Барселона" билан шартномани чўзишини айтганди.

У футболчилар Алвеш, Пике, Фабрегас ва Вильяларни сўзсиз сотиб юбориш кераклиги сўраган. Росель ушбу футболчилар сотилмаслигини айтганди. Чунки у ишқибозлар футболчиларнинг сотилишини тушинишмайди, деб ҳисоблаган", - дейди Галлардо.
КАХРАМОН АКА АГАР ХАБАР ЧИН ДЕБ ХИСОБЛАГАН ТАКДИРИМИЗДА ПЕП КАЙСИ РЕЖАЛАРНИ КУЗДА ТУТГАН БУЛИШИ МУМКИН.

Савол берилган сана: 27.10.2012 19:56

ЖАВОБ: Агар рост бўлса... Ҳаммаси очиқ ойдин ёзилганку, ўша хабарда. Гвардиола уларни "Барселона"га етарлича содиқ деб ҳисобламаган, Фабрегасдан кутганларини ололмаган ва ҳоказо. Лекин бу умуман сабаб бўлмагани, шунчаки, Пепнинг кетиши фақат чарчоқ эмаслиги, жумладан, бошқа клубда ишлаш варианти яна пайдо бўлгани ҳақида ўзига хос "намёк" бўлиши ҳам мумкин.

Жавоб берилган сана: 28.10.2012 12:45


MILONA
САВОЛ: 1.menimcha yo JUVE ili CHELSI gruxda qoladi!!!2.MC uje aniq!!!3.keyin menimcha Real 2 urin bilan chiqsa kerak!!!4MENIMCHA BUYIL FINAGA YANA MYU:BARSA uynasa kerak(pley off da uynamasa albatta)sizni fikirlariz??!

Савол берилган сана: 27.10.2012 11:27

ЖАВОБ: Финалда ким ўйнашини ҳатто ярим финалнинг жавоб учрашувидан олдинам аниқ айтиш қийин.

Жавоб берилган сана: 28.10.2012 12:45


MANUTDBARSA
САВОЛ: САЛОМ КАХРАМОН АКА КУРБОН ХАЙИТ АЙЁМИНГИЗ КУТЛУГ БОЛСИН.СИЗГА КУЙИДАГИ 2ТА САВОЛНИ ЙУЛЛАЯПМАН.МЕНИМЧА КОНИКАРЛИ ЖАВОБ ОЛАМАН.
1)БУНЁДКОР УЛСАН БН УЙИНИ ЦЕНАРИЙСИДА КОСИМОВ КАТАР-УЗБЕКИСТОН ЦЕНАРИЙСИДАН КАНЧАЛИК ФОЙДАЛАНМОКЧИ ЭДИ(ТЕЗКОР ГОЛ УРИБ,КЕЙИН УЙИН НАЗОРАТИНИ КУЛГА ОЛИШИ)?
2) КЕРРИК ВА БУСКЕСТС БУЛАРНИ КАЙСИ БИРИ КУЧЛИ?

Савол берилган сана: 26.10.2012 18:34

ЖАВОБ: 1) Ўйинни қайсидир қисмида активроқ ҳаракат қилиш, тажовузкорлик билан ўйинни бошлаш каби режалар бўлиши мумкин, аммо "тезкор гол уриш" деган сценарий бўлмайди мураббийда. Кейин бу ўйинлар умуман бир бирига ўхшамайди. Қатарда бизни фақат ғалаба қониқтирарди, шу билан бирга вақт ўтган сари иқлим таъсир қилиши ва жамоа чарчаб қолиши мумкин эди. "Ульсан" билан эса плей-офф ўйини, айниқса ўз майдонимиздаги ўйинда гол ўтказмаслик энг муҳими, ҳаттоки, 0:0 ҳисоби ҳам руҳий тарафдан бизга устунлик бериши мумкин. Умуман бу ўйинларни солиштириш нотўғри.
2) Ҳар иккиси ҳам ўз жамоаси учун фойдалироқ, менимча. Бускестда испанларга хос техника юқори, Кэррикда эса узун паслар яхшироқ чиқади. Умуман солиштирганда эса Кэррик бироз секинроқ...

Жавоб берилган сана: 28.10.2012 12:51

 

‹ First  < 68 69 70 71 72 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.