Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Mister
САВОЛ: Salom. Nima dib o'ylisiz Man city gruhdan chiqa olarmikin. O'zini uyida Reali yutishi mumkin dib o'ylismi. Barussiyani bernaberuda imkoniyatlarini qanaqa boholis.

Савол берилган сана: 25.10.2012 16:30

ЖАВОБ: Cалом. Манчини имкониятни деярли фантастикага баҳолади, бунга қўшилишдан бошқа иложимиз йўқ :). Қаранг, "Боруссия" "Аякс"ни ютса очколар сони 10 бўлади. "Реал" ҳам голландларни ютиб, "Борруссия" билан дуранг ўйнаса, улардаям 10 бўлади. "Сити" 10 очко олиши учун ҳамма ўйинни ютиши керак. Кўряпсизми, "Сити" барча ўйинни ютган тақдирдаям, тақдири ўз қўлида бўлмай қолиши мумкин. Манчини айнан шу жиҳатдан имкониятни фантастика деб баҳолаган, аслида эса, турли кутилмаган ҳолатлар содир бўлиб, "Сити"да имконият пайдо бўлиш эҳтимоли ҳам бор.

Жавоб берилган сана: 25.10.2012 17:00


uzbars
САВОЛ: kevotkan Qurbon Hayiti bn!
kecigi Bunyodkor-Ulsan ucrashuvi torisida
Bunyodkor nmani xisobiga yutqazdi? tarkib? taktika?

faqat kam gol urib kop otkazvorgani yo final Paxtakorda bolishi mnligiga dmen))))))

Савол берилган сана: 25.10.2012 06:24

ЖАВОБ: “Бунёдкор” шу пайтгача, гуруҳда ҳам, плей-оффда ҳам савия борасида ўзига яқин бўлган жамоалар билан ўйнаётганди ва доим ютаётганди. Энди ютқазди. Яъни сабаблар ҳақида тўхталганда, айнан Жасур ёки Камолнинг гол ура олмагани-ю, Рафиньянинг гол ура олгани каби факторларга тўхталишга мажбурмиз. Агар хато ҳақида гапириш керак бўлса, айнан ўйиннинг ўзидан қидиринг, қандайдир тактик жиҳатлар излашдан фойда йўқ. Таркиб? Таркибнинг бориш шу-ку?

Жавоб берилган сана: 25.10.2012 16:53


Dinamachi
САВОЛ: Aka,esizdami barsani songni behuda olganligi,aslida mar him (jismonan baquvat)kk ekanligi haqida fikrimga javob bergandiz. Endi qanday fikrdasiz. Siz etgande''juda ajoyib maskerano va song aslida tayanch yar him ekanligi bilinib qolmayaptimi.barsa notöri transfer qildi bu mavsum,nima dediz.

Савол берилган сана: 25.10.2012 01:22

ЖАВОБ: “Барселона” марказий ҳимоясида Пике, Пуйол ва Маскерано ўйнаши мумкин. Бу позиция энг кам ротация қилинадиган чизиқ ҳисобланади. Демак юлдуз ҳимоячи сотиб олиш мантиқсиз, “бундайроғи” эса ўзимизда ҳам бор, деб ўйлаган бўлишлари мумкин. Сонг эса универсал футболчи ҳисобланади. Албатта, жамоа ҳимоясида муаммо бор, лекин бунинг сабаби сифатида трансфер сиёсатини эмас, Пике ва Пуйолнинг жароҳатини кўрсатиш мумкин. Сиз яхши трансфер сиёсати олиб борди, деб ўйлаётган ҳар қандай жамоанинг икки марказий ҳимоячиси жароҳат олсин, у ерда ҳам шу муаммо юзага келади, тўғрими? “Барселона” мавсумда фақат бир марта, у ҳам бўлса “Реал” билан дуранг ўйнади холос.

Жавоб берилган сана: 25.10.2012 16:48


JasurReal
САВОЛ: Salom. Endi nima bo'ladi Bunyodkor ertagi tamom bo'ldimi? Yoki koreada 3 ta go'l ura olisharmikan

Савол берилган сана: 25.10.2012 00:02

ЖАВОБ: Cалом. "Бунёдкор"га бутун вужудим билан мухлислик қилиб, ўша куни барча ишимни ташлаб, умид билан ўйинни томоша қилишимни таъкидлаган ҳолда, реал қараганда жамоанинг Кореяда учта гол уриш имконияти жуда жуда паст эканини тан оламан.

Жавоб берилган сана: 25.10.2012 16:09


Gayratbek
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka Kelayitgan Qurbon hayiti muborak bulsin.
1. BATE ning oldingi g'alabalari tasodif shekilli nima deb uylaysiz?
2. Chelsi haqidagi maqolangizni o'qidim. Chelsi grandlar bilan to'qnashganda qiynalishi mumkin degansiz. Ammo Yuve bilan uyinda siz aytgan jihatlar bilinmagandiku?
3. Jurnalist Qahramon Aslanovdan bir so'rab ko'ringganmisiz? U kishi ham qachonlardir TVda sharhlovchilik qilishi mumkinmi? (Bu tariqa savol berganimning boisi hammaning ham o'z rejalari bo'ladi. Balki kelajakda TV da ishlash varianti to'g'ilib qolsa nima qilardingiz demoqchiydim)
4. O'tgan mavsumda muhim uyinlar tugagan zahoti uyinga atab tahliliy maqolalar yozardingiz. Iltimos shu an'anani bugun ham takrorlasangiz.

Савол берилган сана: 24.10.2012 17:26

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1) Тасодиф деган тушунчани қандай тушунишингизга боғлиқ. БАТЭ ўша иккита ўйинда 6 та гол урганди. Шунчаки, рақиб уларга қарши сал бошқача (жиддий) ўйнашни бошлаганди, БАТЭ эса энди сал бошқача (тактика) ўйнай олмасди. Шу холос.
2) Ювентус устидан Лондонда 2:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олишмади. Бу муаммо эмасми?
3) Йўқ, шарҳловчилик ҳақида ўйлаб кўрмаганман, эплай олмасам керак. ТВ да чиқиш борасида эса ўйлаб кўришга асос йўқ. Умуман олганда эса, яъни гап мен ҳақимда бормаганда, ТВ даги таҳлилий кўрсатувларга чиқиб, унинг савиясини ошириши мумкин бўлган бир қанча журналистлар, мухлислар бор. Аммо Спорт ТВ нинг фақат ўз ходимлари билан чекланаётганини тушуна олмайман. Асосий мақсад кўрсатув савиясининг ошишими ёки “энг ақллилар Спорт ТВ да ишлашади” деган мулоҳазанинг яшашими? Билмайман.
4) Яхши, лекин буни ҳар доим иложи йўқ.

Жавоб берилган сана: 25.10.2012 16:06


BigBon
САВОЛ: Охирги пайтларда сизам кўпгина саволарни жавобини билмаяпсиз.Билмадим,билмадимлар кўвайиб кетти ))Хўжайинларга савол берса мани ваколатимга кирмайди,манда буни айтишга хуқуқ йўқ деб гапни обқочишадику ))) Туғилган кунингиз билан!!!

Савол берилган сана: 23.10.2012 15:19

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Табрик учун рахмат. Билмадим, нега охирги пайтларда кўп нарсани билмаётганимни...

Жавоб берилган сана: 23.10.2012 15:48


Rahimberdi
САВОЛ: Salom akam, tug'ilgan kuningiz bilan! Savolim 2002-yilgi jchdagi Braziliya vs Turkiyani guruh baxslaridagi o'yinini qayerdan topib ko'rsam bo'ladi.?

Савол берилган сана: 23.10.2012 12:21

ЖАВОБ: Cалом, рахмат. Билмадим.

Жавоб берилган сана: 23.10.2012 13:32


FarkhodFayz
САВОЛ: Assalomu Alaykum.
1. Chempionning dastlabki sonlaridan Birida Qosimovga Gladiator kiyimini fotoshop qilib kerak bo'lsa Mirjalolga olib borib beramiz. Xalq Mirjaloldan nima kutayotganini his qilsin degandi Runiy. O'sha surat olib borib berilganmi. 2. Chempionning dastlabki 3-4ta sonini qattan topsa bo'ladi. Salomat bo'ling!

Савол берилган сана: 23.10.2012 11:49

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1) Йўқ, олиб бориб берилмаган, билишимча, Қосимов ўша газетани ўқиган бўлса керак.
2) Билмадим.

Жавоб берилган сана: 23.10.2012 13:34


FarkhodFayz
САВОЛ: Kevotgan hayit ayyomlari bilan. Qosimovning 2008yilda Bunyodkor postini tashlab termaga bosh bo'ganini minus holat bo'lgan dep ayta olasizmi terma uchun. Menimcha o'shanda ham Qosimovda praktika bo'lishi uchun Bunyodkorni ham berib qo'yish kerak. O'zi istagan taktikalarini Bunyodkorda sinab ko'raverar edi.
2. Eron nazarimda haqiqiy murabbiy jamoasi ekanligi ko'rinib turibdi. Keyrush Abramovni ham, Koreyaliklarni ham taktik jihatdan yutti. O'yinning ohirgi 20 daqiqasini juda kuchli o'tkazmoqda.

Савол берилган сана: 22.10.2012 21:50

ЖАВОБ: Салом, рахмат, Сизга ҳам.
1) Билмадим, мураббийнинг бир вақтнинг ўзида клуб ва терма жамоада ишлашига қаршиман. Клуб таржриба майдончаси эмас-ку?
2) Рақибидан кўра кучсизроқ ўйнаб туриб, ғалаба қозонган жамоаларга нисбатан - тактик жамоа деб таъриф бериш осон. Лекин нега Ливан ва Қатарни юта олмади унда?

Жавоб берилган сана: 23.10.2012 13:26


outranker
САВОЛ: Salom.
MTJmiz Eron bilan bo`ladigan o`yindan oldin biror bir terma bilan o`rtoqlik o`yinini o`tkazadimi? Shaxsan men hech qaysi saytda o'rtoqlik o'yini haqida ma'lumotga ko'zim tushmadi. Lekin raqiblarimiz o'rtoqlik o'yini haqida habarlar qaynab toshayapti.

Савол берилган сана: 22.10.2012 18:24

ЖАВОБ: Cалом. Йўқ, ўтказмаймиз. Эрон билан ўйингача бирорта бўш ФИФА кунлари йўқ. 14.11 да ўйин бўлса, клублар 11.11 дагина футболчиларни терма жамоа ихтиёрига жўнатишлари мумкин холос. Эрон қандай қилиб 06.11га (менимча, легионерлар майдонга тушмайди) ўйин қўйди ҳайронман. Испания, Англия, Италия ва ҳоказолар ва биз ФИФА кунларидагина ўйин ўтказамиз :)))

Жавоб берилган сана: 23.10.2012 13:51


NASCAR
САВОЛ: Дел Боске шу кунларда Реалга қайтганида клуб ўйинчиларининг майдондаги хулқига таъсир кўрсата олармиди? Масалан, Роналдунинг инграйвериши, Пепенинг "қутуриб кетиши" ва ҳоказо...

Савол берилган сана: 22.10.2012 15:01

ЖАВОБ: "Реал"да бу борада муаммо бор деб ўйламайман, Роналдунинг хулқи ёмон эмас, бошқаларнинг ҳам. Пепени эса биз кеча таниганимиз йўқ, нисбатан олсак у "Реал"да анча ўзгарган - яхши томонга.

Жавоб берилган сана: 22.10.2012 15:54


NASCAR
САВОЛ: Виллаш Боаш ҳақида қандай фикрдасиз? Негадир у ҳақда гап кетганда уни мураббий дегим келмайди. Шунчаки Портуда бир ўхшаб қолди. У топ-мураббий даражасига чиққунига қадар анча-мунқа клубни расво қилса керагов...

Савол берилган сана: 22.10.2012 14:58

ЖАВОБ: "Порту" икки йил жуда кучли футбол намойиш этган, шунчаки, ўхшаб қолиши мумкин эмас. Тўғри, "Челси"да у эплай олмади, лекин бу бошқа клубларда ҳам худди шундай бўлади, дегани эмас. "Тоттенҳэм" иккита асосий футболчисидан айрилди, бир нечта янги, лекин юқори талаблар асосида ўйнамаган (Сегурдссон, Демпси, Дембеле) футболчилар келиб қўшилди - вақт керак.

Жавоб берилган сана: 22.10.2012 16:05


NASCAR
САВОЛ: Барсага қайтмаган тақдирда Гвардиола сизнингча нима қилиши керак? Мавжуд кучли ўйинчилари ҳисобига янги клубни кучайтиргани маъқулми ё янги клубида футболчиларни ўзи тарбиялаб натижа кўрсатгани?

Савол берилган сана: 22.10.2012 14:27

ЖАВОБ: Бу афсуски Гвардиоланинг истагига боғлиқ эмас. "Мен ўзим тарбиялаб, кейин кучайтираман" дея олмайди. Қайси клубни ва қайси ҳолатда қабул қилиб олишига боғлиқ, одатда топ жамоаларда биринчи талаб иккинчисига ҳалақит бермаслиги керак.

Жавоб берилган сана: 22.10.2012 16:08


NASCAR
САВОЛ: Иқтисод фанидан маълумки АҚШ иқтисодиётидаги пасайиш, бутун дунёга ҳам салбий таъсир қилади.

Барселонанинг футболдаги ўрнини шунга қиёсласа бўладими? Барса ўйин сифатининг пасайишидан футбол ютқазиши мумкинми (Ла Лига эмас)?

Савол берилган сана: 22.10.2012 14:24

ЖАВОБ: Ундай деб ўйламайман. Аввало, футбол сиз учун нима, асосийси шунда. Кимдир айёвсиз курашни, хатолар билан бўлса-да, ҳақиқий томошани кўргиси келади. Бошқа биров қайсидир жамоа ижросидаги футбол спетаклига ишқибоз. “Барселона” жаҳон футболи тарихидаги ўзига хос давр, унинг мавжудлиги бошқа клубларни (масалан “Реал”) янада мукаммалликка ундади, тактик жиҳатдан жуда кўп клубларга (Рома, Суонси, Ўзбекистон...) андоза бўлди. Пасайиши эса ўша тахт учун курашни янада қизитади. Хуллас “Барселона”ни АҚШга тенглаштириш тўғримас, АҚШ моддий база бўлса, “Барселона” – ғоя, Ғоянинг мавжудлигининг ўзи фойда, унинг пайдо бўлишиям, кўтарилишиям, пасайиши ҳам.

Жавоб берилган сана: 22.10.2012 15:22


safarbek
САВОЛ: Qahramon Aka qalaysiz sog'ligingiz yaxshimi?

Savol: Eron - Uzbekiston o'yinidan qanday natija kutayapsiz Jurnalist sifatida? Shaxsan men Juda xavotirdaman Eron O'z uyida Juda Qudratli ko'rinarkan Buni Kareya Bilan O'yinda ko'rsatdi.

Савол берилган сана: 20.10.2012 09:08

ЖАВОБ: Cалом рахмат. Албатта ғалабага умид қиламиз, лекин бу осон бўлмайди.

Жавоб берилган сана: 22.10.2012 11:56


Gayratbek
САВОЛ: 1. std.uz va championat.uz(http://championat.uz/uz/news-8/22364.html) saytlari Sanjar Tursunovning ketma ket gollari to'g'risida yangi bahs boshlashibdi. Sizning fikringizni bilmoqchiydim.
2. O'zi umuman bunaqa bahslar bizga kerakmi?
Esingizda bulsa bir yigit Ispaniyaning qaysidir akademiyasiga kirgani haqida hamn talo-to'p bulgandi. Lekin mana uchdi qoldi.

Савол берилган сана: 19.10.2012 11:19

ЖАВОБ: 1. Икковиям ўз ҳолича ҳақ. чм.уз бир рекорд ҳақида, стд.уз бошқа рекорд ҳақида ёзган-ку
2, Керак.

Жавоб берилган сана: 22.10.2012 12:05


NASCAR
САВОЛ: Бир саволга жавоб бераётиб: "Қосимов жамоалари ғалаба зарур бўлган дамларда ютишга қийналишади", дегандингиз. Кечаги ўйиндан кейин фикриз ўзгардими? Менимча, айнан кечаги ўйинда Қосимов керакли "частота"ни тутиб олди. Бундан буёғига фақат ғалаба қозонади демоқчимасман, шунчаки камида нимани қўллашни билади...

Савол берилган сана: 17.10.2012 18:27

ЖАВОБ: Бир нечта ўйиндан сўнг ҳосил бўлган фикр бир ўйин билан ўзгармайди. Ўзбекистон Қатарда жуда ақлли ўйин намойиш этди, иложи борича тўпни ўзида сақлаб туришга ҳаракат қилди, ноаниқ ва узоқ масофага узатмаларни камайтирди - ўйин темпининг паст бўлгани шундан, бу жуда тўғри, сабаби иқлим ҳам ноқулай эди. Тезкор гол эса жуда қўл келди, уёғига, биз шунчаки вақт ўтишига чидаб туришимиз қолганди. Бундай вазифани эса, ўша фикр, Қосимов жуда яхши уддалайди. Бу ерда нафақат Қосимов, умуман терма жамоамиз сафидаги футболчиларнинг ҳам анча тажрибали ва қачон, қандай ўйнаш кераклигини билишини таъкидламоқчиман, айниқса, ярим ҳимояда...

Жавоб берилган сана: 18.10.2012 10:49


Dinamachi
САВОЛ: tan olelik mtj.da bugun aynan qati reja asosidagi hujumni kormadik(goldagi vaziyatdan tashqari).qandedir o'yinda tug'uladigan vaziyatlani kutib o'ynagande ko'rindi.2jasurni o'yini haqida fikriz.

Савол берилган сана: 17.10.2012 12:04

ЖАВОБ: Кечаги ўйинда нима қилиб бўлса ҳам, НАТИЖА керак эди. Эътибор беринг, натижа омад ёки рақибнинг вазиятлардан фойдалана олмагани туфайли эмас, айнан ўйиннинг тўғри ташкил қилиниши эвазига бўлди. Демак, танқид қилишга асос йўқ, вазифа бор эди, вазифани бажариш учун режа белгиланди ва бу хатосиз амалга оширилди. Тамом. Буюртма бўйича ғалаба қозониш жуда қийин ва ушбу ғалаба учун уларга рахмат.

Жавоб берилган сана: 18.10.2012 10:54


Gayratbek
САВОЛ: Qayerdadir aynan sizning yozishmalaringizda o'qigandim taym aut futbolni uldiradi deb.
1. Kechagi uyindagi taym autlar bizning hisobimizga uynadi shekilli. Qatar uziga uzi qildi deb uylayman.
2. Taym aut(lar) bulmaganida voqealar rivoji qanday davom etardi deb uylaysiz?
3. Kechagi uyinlardan biri GER-SWEDEN uyinini sport tv orqali tomosha qildim. O'yin boshlanishida to'g'risi qaysi jamoalar uynayotganini bilolmay qoldim. Jamoa ko'k sportivkada edi. Ammo qator turgan uyinchilarni navbatma navbat ko'rsatishayotganda IBRAni ko'rib qoldim va Shvetsiya termasi ekanligini bildim. Bizning termamizning ham shu darajada bo'lmasa ham yuzi hisoblangan uyinchini kim deb uylaysiz?

Савол берилган сана: 17.10.2012 09:05

ЖАВОБ: 1-2) Биринчидан кечаги тайм аутлар умуман бошқа мақсадда, ноқулай иқлим туфайли амалга оширилди. Ҳар доим ҳам бўлавермайди. Иккинчидан, танаффуслар ўйинни ўзгартирмади, у ёки бу жамоа фойдасига ишлади, дея олмайман, деярли бутун ўйин бизнинг режамиз бўйича кечди.
3) Таркибимизда Ибра даражасида шерикларидан бир калла баланд футболчи бор деб ўйламайман. Осиё миқёсида менимча, Жепаров ва Гейнрихни кўпроқ танишса керак.
Умуман Осиёда терма жамоамизни ажратиш осон, ё қисиқ кўзлилар билан ёки араблар билан ўйнаймиз-ку.
Бир лифтда иккита японнинг ёнига бир нечта рус йигитлари чиқишибди. Биринчи япон иккинчисига дермиш:
- Булар бир бирларини қандай ажратишар экан-а? )))

Жавоб берилган сана: 17.10.2012 10:46


futbolvatani
САВОЛ: yana bir narsa eron j koreani yuti balki bu yaxshilikadur 1orin uchun bizga imkoniyat yaratilgandur safarda eron ustidan galaba qilsak qisqasi xatto qatar livandaham imkoniyat borakan 1-orin uchun

Савол берилган сана: 17.10.2012 01:27

ЖАВОБ: Балки. Лекин менинг фикримча, Эроннинг ғалабаси имкониятимизни пасайтирди. Жанубий Корея энг қулай тақвимга эга, учта ўйинни ўз майдонида ўтказади ва фақат Ливанга сафар қилади.

Жавоб берилган сана: 17.10.2012 10:47

 

‹ First  < 69 70 71 72 73 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.