24/11 00:45 | Парма | 1-3 | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | 2-2 | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | 1-0 | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | 2-2 | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | 2-0 | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | 2-2 | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | 2-3 | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | 1-1 | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | 0-2 | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | 1-0 | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | 1-1 | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | 1-0 | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | 0-3 | Реал Мадрид | ||
25/11 00:45 | Лацио | - | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | - | Реал Сосьедад | ||
25/11 22:30 | Эмполи | - | Удинезе | ||
26/11 00:45 | Венеция | - | Лечче | ||
26/11 01:00 | Ньюкасл | - | Вест Хэм |
outranker |
САВОЛ: salom. Ertaga Asia-2015 Qur'asi bular ekan, shu saralashni formati qanaqa? guruhdan chiqish uchun nechinchi o`rinni olish kerak? Савол берилган сана: 08.10.2012 14:45 |
ЖАВОБ: Саралаш босқичида эса 20та жамоа иштирок этади. Жамоалар 5та гуруҳга бўлинишади ва ҳар бир гуруҳда дастлабки 2 ўринни олган жамоа финал босқичи йўлланмасини йўлга киритади. Жавоб берилган сана: 08.10.2012 16:11 |
Plaza |
САВОЛ: Дилемма-да сизга. Клуб/терма жамоада таркибдан жой оляпсиз. Мухлислар эса, "Сен бу ўрнингга лойиқ эмассан. Фалончи сендан лойиқроқ", дейишяпти. Бу борада улар қисман ё тўла ҳақ. Сиз нима қилган бўлардингиз? Спортчи, профессионал сифатида эмас, ШАХС сифатида? Савол берилган сана: 07.10.2012 16:29 |
ЖАВОБ: Лойиқ ёки лойиқмаслигимни мураббий ҳал қилади. Жавоб берилган сана: 08.10.2012 10:49 |
Plaza |
САВОЛ: Европа футбол ҳақидаги таҳлилий мақолаларингиз ғарбликларни ҳам ўзига жалб қилган бўларди. Европа нашрлари билан ҳамкорлик қили ниятингиз йўқми? Ё бор-у, биз бундан бехабармизми? Савол берилган сана: 07.10.2012 16:25 |
ЖАВОБ: Барибир биз ёзаётган мақолалар юзаки таҳлил, у ернинг ўзида чуқур таҳлил қилувчилар етарли, деб ўйлайман. Жавоб берилган сана: 08.10.2012 10:50 |
Smile |
САВОЛ: Assalomu alaykum! Uzr sal g'alatiroq savolcha)) nima dip öyles qanday tabriklash tög'ri? (könikiw qiyin bulyapti): Chempionlik bilan! Chempionliklar bilan! Савол берилган сана: 07.10.2012 00:35 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Фарқи йўқ. Насриддин Афандидан "Тобутнинг орқасида юрган яхшими ёки олдинидами?" деб сўрашганда, "Фарқи йўқ, ичида бўлмасанг бўлди" деб жавоб берган экан :)) Жавоб берилган сана: 08.10.2012 10:57 |
Excluziv |
САВОЛ: Assalomu alaykum.... Bu yil kim chempion boladi deb oylaysiz waxsiy fikringiz. Qaysi chempionatda demoqchimisiz? Albatta oliy ligamizda? Савол берилган сана: 06.10.2012 21:45 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Агар бугунги ҳолат Европанинг қайсидир чемпионати ҳақида борганида, ўйланмасдан, "Пахтакор" деб жавоб берган бўлардим. "Бунёдкор" ОЧЛ да муҳим ўйинларда майдонга тушади, Қосимов терма жамоани ҳам бошқариши керак ва ҳоказо. Лекин бизда пешқадамларга етарли шароитларни яратиб беришади - менимча, "Бунёдкор" чемпион бўлса керак. Лекин "Пахтакор"даям имконият жуда яхши. Жавоб берилган сана: 08.10.2012 10:53 |
munis |
САВОЛ: салом узтозингиз Хайрулла Хамидовнинг кайси жамоа ва уйинчи мухлиси экани сизга маълумми?ва Игорь Денисов хакида фикрингиз(биламан сиз тарозини 2 томонини обдон улчаб фикрлайсиз Савол берилган сана: 06.10.2012 19:32 |
ЖАВОБ: 1) Рауль Гонсалес. 2) Бу ҳақида пастроқда ҳам жавоб бердим. Муносабатим салбий. (Кака "Реал"да энг кўп маош оладиганлардан бири, лекин бошқалар "ўйнамаяпти-ку, биз кўпроқ олишимиз керак, дегани йўқ) Жавоб берилган сана: 08.10.2012 10:56 |
VIQOR |
САВОЛ: Iqtidoringiz va imkoniyatingizga ishongan holda shu savolni beryapman: nega futbol haqida kitob yozmaysiz yoki maqolalaringizni töplam holida nashrga bermaysiz? Bizda bunday adabiyotlar yöq hisob?.. Савол берилган сана: 06.10.2012 11:23 |
ЖАВОБ: Нафақат футбол, балки адабий ҳикояларимни ҳам тўплаб, нашр эттириш ниятим бор. Фақат ҳозир эмас. Жавоб берилган сана: 06.10.2012 15:25 |
VIQOR |
САВОЛ: Mash'al radiosidagi "Arena"ni tinglab turasizmi? Muallif Norbek Niyozovni futbolga qarashlari haqida qanday fikr bildira olasiz? Савол берилган сана: 06.10.2012 11:11 |
ЖАВОБ: йўқ, "Машъал"ни эшитмайман. Очиғи шароитим тақозо қилмайди, кундузи ишда бўламан, кечқурун қизиқроқ вариантлар ҳам бор. Жавоб берилган сана: 06.10.2012 15:24 |
VIQOR |
САВОЛ: Assalomu alaykum! Javob uchun katta raxmat! Balki haqdirsiz, bunaqa öyinlarni faqat körish va his qilish lozimdir...Ammo siz ijodkorsiz bunday öyinlardan zavq olishingiz va özingizga xos bölgan fikrlar paydo bölishi tabiy... Buni biz bilan birga baham körasiz deb kutgandim. Mayli, bugun final. Balki örtoqlashib ham qolarsiz, RAXMAT! Савол берилган сана: 06.10.2012 11:06 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Насиб қилса, албатта Жавоб берилган сана: 06.10.2012 15:25 |
Plaza |
САВОЛ: Зденек Земан ҳақида нима деб ўйлайсиз? Назаримда, унинг тактикаси ва ўйин услуби жуда эскирган. Замонавий футболда уже қарилик қилмайдими у? Савол берилган сана: 06.10.2012 10:14 |
ЖАВОБ: Земандан натижа кутиш қийин, "Палермо" ёки "Женоа" каби ўртамиёналарни бошқарса, ҳужумкор ўйин балки мухлисларга ёқар, лекин "Рома"дан яқинда ҳайдалса керак. Рим яна барқарорликни кутмоқда, Энрикенинг кетиши ҳам шундан эди. Нега Земанни олиб келишди, тушунмадим. Жавоб берилган сана: 06.10.2012 15:23 |
Famous |
САВОЛ: Бир нарса сурамокчи эдим. Охирги пайтлар ижтимоий тармокларда бир нарса тез-тез кузатиляпти. Яъни, кайсидир матн, изохларда бирон бир сузнинг кайсидир харфи катта босма билан ёзиляпти. Масалан, "бошламоКда, кЕлтиРди, эканлиГини, сТановитСя" ва хоказо. Тушунтириб беролмайсизми, бу нимани англатади? Уша харфга алохида ургу берилиб, овоз тонини узгартиришмокчи деб, солиштирсам хеч нарса ухшамади )) Савол берилган сана: 06.10.2012 03:34 |
ЖАВОБ: Билмадим. Кўпинча урғуни беришда ишлатишади. Унчалик эътибор бермайман. Жавоб берилган сана: 06.10.2012 15:21 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom ruslardi jamolari nima dib oylaysiz ch/ligasida oyinlari xaqida bir qarashda tarkib kuchlidek masalan spartak togrisi ruslardi jamosidan nima kutishtiyam bilib bomedi kutilmaganda yaxshi.oynab xar qanday.raqibti.yutishga qodir kutilmaganda oddiy jamolardan maglub boladi bunga sabab nima oyinchilar yaxshi mablag bor Савол берилган сана: 06.10.2012 02:10 |
ЖАВОБ: "Спартак"нинг таркиби кучли эмас. "Зенит" эса бундай гуруҳдан чиқиши шарт эди, янги трансферлар билан боғлиқ можаролар бироз чалғитди. Жавоб берилган сана: 06.10.2012 15:22 |
VIQOR |
САВОЛ: Assalomu alaykum! Xormang!.. Bunyodkor va ösmirlarimizni ajoyib, hissiyotga boy öyinlaridan keyin sizdan ham munosib maqola kutgandim... Negadir jimsiz?.. Савол берилган сана: 05.10.2012 17:57 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Очиғи, иш вақти бўлгани учун ўсмирларимизнинг ўйинини кўра олмадим, "Бунёдкор"ни фақат қўшимча вақтдан бошлаб кўрдим - бу биринчи сабаб. Иккинчи сабаб, менимча, қандайдир эҳтиросли мақола кутгансиз: ҳолатим бошқа мухлислардан фарқ қилмасди, буни мақола қилиб ёзиш шарт эмас, деб ҳисобладим :)) Жавоб берилган сана: 05.10.2012 20:02 |
outranker |
САВОЛ: salom, O'zingizni IQ ingizni nechchi ekanligini bilasizmi? yoki hech IQ test topshirib ko'rganmisiz? Савол берилган сана: 05.10.2012 17:56 |
ЖАВОБ: Йўқ. Фикримча, бу умуман фойдасиз нарса. Ақлни ўлчаш учун асосий мезонлар бошқа. Жавоб берилган сана: 05.10.2012 20:01 |
Krishzeven |
САВОЛ: kataloniyanin komentiga nima dis? ilgari Bobomurod Abdullaniyam ustozim dgandiz. lekin ustozlarim degan maqolezda tilga olmadiz Савол берилган сана: 05.10.2012 13:31 |
ЖАВОБ: Мақола намунали шахсларнинг турли ижобий хислатлари ҳақида сўз борган. Бобомурод Абдулланинг тўғри сўзлиги, ичи билан таши бир хил экани учун хурмат қилардим, умуман бу жуда камёб ва хурматга лойиқ сифат. Лекин кейинчалик унда бунақа хислат йўқлигига амин бўлдим, шу холос. Мисол учун илгари жуда кўп мақолаларимни телефонда ёки нетдаги суҳбатларда мақтаган, ҳатто "блогимга мақола қўйдим, сиз ҳам бирор нима ёзинг шу мавзуда" деб таклиф қилган пайтлари бўлган. Фейсбукдаги битта гапим "тегиб кетиши" билан эса, унинг наздида аввалдан бир тийинга қиммат, гапида мантиқ йўқ, журналистикадан анча узоқ бўлган шахс эканлигим маълум бўлди. Хўп, мен ҳақимда шунақа фикрда экан, нега илгари мақтаган - 1) ё ўшанда аслида ёқмасаям "ёқди" деб мақтаган 2) кейинги ёзилган танқид қасд олиш ниятида бўртирилган - иккала вариант ҳам олдинги тасаввурларимнинг йўқолишига асос бўла олади. Жавоб берилган сана: 05.10.2012 20:17 |
SOBITGERMAN |
САВОЛ: assalomu alaykum. sizningcha nega yuz yillik tantanalari o'tkazilmadi? N.niyozov ham bilmasligini aytdi. Савол берилган сана: 05.10.2012 12:08 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Пастроқда шунга ўхшаш саволга жавоб бергандим. Жавоб берилган сана: 05.10.2012 20:03 |
Dinamachi |
САВОЛ: Aka siz murabbiylar ham qandaydir ampulalardagi öyinchini kashf etishga ixtisoslashgan degan fikrga qanday qaraysiz.masalan 1qosimov köproq özbek futboliga yar.him va markaziy him.la kashf etib beradi. Töxtaxöjayev,gadoyev,shoraxmedov, va .... Ammo hujumchilar emas. 2.fergusson esa yar him va hujumchi orti zargarlarini kashf etadi. Lekin doim M.YU hujumchi va mar him.lani kata pulga harid qilishadi. 3.venger esa aynan hujumchila va himoyachilar yaratuvchisi. Anelka,anri,.....jirviniyo va..... Савол берилган сана: 05.10.2012 11:29 |
ЖАВОБ: Фикрингизга қўшилмайман. Бош мураббий жамоанинг бутун ўйинига жавобгар, "ҳимоячиларни яхши танлай олади", "ҳужумчилар билан ишлашга уста" деган таърифлар мувозанатнинг йўқлигини ифодалайди. Юқорида мисол келтирган мураббийлар ҳақида унақа ўйламайман. Сиз келтирган фикрингизга мисолларни қидиряпсиз холос... Жавоб берилган сана: 05.10.2012 20:06 |
Dinamachi |
САВОЛ: Bitta aniq savol: nima un qosimov faqat "boboy" hujumchilarga etibor qaratib qoldi.bu safar endi Taran ekan.axir temurxöja,mirzoyev kabi yoshlarimiz ham uladan yaxshi öynashsa öynayabdi,yomonmasu. Keyin hech bölmasa örtoqlik öyinlada mtj bosimiga örgatish kerakmasmi. Савол берилган сана: 05.10.2012 11:14 |
ЖАВОБ: Демак ўша ҳужумчиларнинг ўйинидан Қосимов қониқмаяпти. Жавоб берилган сана: 05.10.2012 20:10 |
Famous |
САВОЛ: Янги стадион очилиши маросимидаги катта ок матода факат УЕФАнинг эмас, ФИФА ва ОФКларнинг хам логотиплари бор эди. Факат улар матонинг юкори кисмида, концерт ижрочи, раккослари босиб тургани учун яхши куринмади холос. Моуриньонинг уйинга тайм-аут киритиш таклифи хакида нима дейсиз? Савол берилган сана: 05.10.2012 00:02 |
ЖАВОБ: Униям кўрдим, лекин нега CAF ёки CONCACAF ларнинг эмблемалари йўқ? Қўшилмайман. Тўғри, Моёриньо мураббийлар нуқтаи назаридан айтяпти, биз эса томошабин манфаатларидан келиб чиқамиз. Волейбол ёки баскетбелда ўйин юқори темпда кечади, футболда доим унақа бўлавермайди, чунки гол уриш учун кетадиган вақт ва масофа каттароқ. Тайм аут балки мураббийларга ёрдам берар, лекин томошабоплигини йўқотади. Биринчидан кичик танаффуслар, иккинчидан ўйин темпини тушириш учун ҳам тактик тайм аутлар кўпайиб кетади. Жавоб берилган сана: 05.10.2012 11:05 |
uzbars |
САВОЛ: Assalomu alaykum Bunyodokor Adelaida oyini torisia fikriz? manimca bunaqa ximoya bn uzoqqa borib bomidi. xakamliyam noxolisromi? Qosimov yoshlani kashf qilishga qattu berilgan shekilli Gadoev, Shoraxmedov endi Alibobo.. Soliev, Karimov, Gofurlani pensiyaga xaydash payti kemadimikin? faqat oyinni buzish bn ovora bolishdi manimca futboldayam time-out joriy qilish keremi? bizani jamoalaga bosayam. kecigi oyinayam Alibobo "prosto podavat qvurma ..." korsatmasidan keyin yaxshiro oynab ketdi))))) Савол берилган сана: 04.10.2012 22:11 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бундан узоқроқ яна қаерга бориш мумкин? ) Жамоа ёпиқ футболни яхши ўйнайди, қачонки ярим ҳимоя ҳам ҳимоядаги вазифаларни бажарганда... Кеча "качельный" футбол бўлди, бу ҳолда ҳимоячиларга катта босим тушади, Хатолар табиий. ҳайриятки, улар кўпроқ хато қилишди. Жавоб берилган сана: 04.10.2012 22:33 |
‹ First < 71 72 73 74 75 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|