23/11 01:00 | Хетафе | 2-0 | Вальядолид | ||
23/11 15:00 | Олимпик | 0-1 | Бунёдкор | ||
23/11 17:15 | Андижон | 3-0 | Динамо | ||
23/11 17:30 | Лестер | 1-2 | Челси | ||
23/11 18:00 | Валенсия | 4-2 | Бетис | ||
23/11 19:00 | Верона | 0-5 | Интер | ||
23/11 20:00 | Борнмут | 1-2 | Брайтон | ||
23/11 20:00 | Арсенал | 3-0 | Ноттингем Форест | ||
23/11 20:00 | Астон Вилла | 2-2 | Кристал Пэлас | ||
23/11 20:00 | Эвертон | 0-0 | Брентфорд | ||
23/11 20:00 | Фулхэм | 1-4 | Вулверхэмптон | ||
23/11 20:15 | Атлетико | 2-1 | Алавес | ||
23/11 22:00 | Милан | 0-0 | Ювентус | ||
23/11 22:30 | Манчестер Сити | 0-4 | Тоттенхэм | ||
23/11 22:30 | Лас-Пальмас | 2-3 | Мальорка | ||
23/11 22:30 | Жирона | 4-1 | Эспаньол | ||
24/11 00:45 | Парма | 1-3 | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | 2-2 | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | 1-0 | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | 2-2 | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | 2-0 | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | 2-2 | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | 2-3 | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | 1-1 | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | 0-2 | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | 1-0 | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | - | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | - | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | - | Реал Мадрид | ||
25/11 00:45 | Лацио | - | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | - | Реал Сосьедад | ||
25/11 22:30 | Эмполи | - | Удинезе |
Famous |
САВОЛ: И. Денисовнинг (Зенит) талабини кандай изохлайсиз? У хакми? Ахир у шартномага имзо чекканку. Демак, шунга рози булган. Нега энди бировнинг чунтагига хасад килиш керак? Белгиланган ризкдан ошигини топишга уриниш эмасми бу? Денисовни дубльга утказиб тугри карор килишди деб уйлайман. Маошини хам киркиш керакмиди дейман. Сиз кандай фикрдасиз? Савол берилган сана: 29.09.2012 04:47 |
ЖАВОБ: Инсоний мақсадлар, хаётий эътиқод нуқтаи назаридан, ноҳақлиги шубҳасиз. Футболчи ўйинни яхши кўиши керак. Бир ўхшатиш ёқди – яхши кўрган қизингизнинг отасига бориб, қизингизни қўлини сўрайман ва менга пул ҳам кўпроқ беринг” демайсиз-ку, ростанам қизни (футболни) севсангиз, тўғрими? Иккинчидан, бу ерда “Томь”да бўлгани каби, маошсиз ўйнаш эмас, миллионлаб ҳамюртлари тушида кўрмаган миллионлар ҳақида кетяпти. Ростанам, ўзининг нархини шундай деб ўйласа, ана, бориб кўрсин Европага. Ким ҳам чақиряпти уни? Айтайлик, унга бўлган талаб Халк ёки Витцелникидан анчагина паст, агар у ва Витцел “Реал”да ўйнашганда ҳам, бельгиялик футболчи Денисовдан кўп олиши аниқ эди. “Зенит”га меҳнаним кўп синган деб, кўп олишим керак дейиш хато, демак у ўша қизни яхши кўргандек “Зенит”ни яхши кўрмас экан))) Иккинчидан, Денисов профессионал эмаслигини ҳам исботлади. Маош масаласи кўриб чиқилиши керак бўлса, у ўйнашдан воз кечмаслиги керак эди. Роналдуга ҳам нимадир ёқмади, аммо у барибир тушиб голлар уришни давом эттирди. Тевезнинг ҳолати бироз бошқача, у пулни эмас, мураббийнинг унга ишонмаётганидан хафа бўлганди. Хуллас, уни дублга эмас, узоқроққа ҳайдаб солиш керак. Афсуски, кескин қарор клублдаги бошқа маҳаллий футболчиларга таъсир кўрсатиши ва муҳим евромавсум олдидан муаммо катталашиб кетиши мумкин. Ўйлайманки, клуб шу тарафини ҳам ўйлаяпти, агар шу ҳолат май ойида бўлганида кескинроқ қарорларни ҳам кутишимиз мумкин эди Жавоб берилган сана: 01.10.2012 14:19 |
Famous |
САВОЛ: Кипрнинг Апоел эмблемасида клуб номи кириллча харфлар билан ёзилган? У давлатда кириллча харфлар кабул килинганми? Савол берилган сана: 29.09.2012 04:36 |
ЖАВОБ: Йўқ, унақа алифбо қабул қилинмаган. Клуб номи аббр.си ҳам лотинча алифбосидаги сўзлардан тузилган, лекин нега логотипда кириллча эканини мен ҳам қидириб топа олмадим. Менга нима? :))) Жавоб берилган сана: 01.10.2012 14:26 |
Famous |
САВОЛ: Катта теннисга кизикасизми? Йил бошида Аустралиан Оупенда кайсидир уйин икки кун давом этганди. Адашмасам, 68-66 хисоби билан якунланганди. Кейин бошка турнирларда хам бир-бир шунака хисоблар кайд этилиб турди. Бу нимаси? Янгилик киритилдими? Билишимча, максимум бешта сет буларди. Охири тай-брейк билан тугарди. Саволим бемаврид ва бемазмун янграмади деб умид киламан. Савол берилган сана: 29.09.2012 04:09 |
ЖАВОБ: Йўқ, теннисга унчалик қизиқмайман. Қайсидир ўйинни кўришим мумкин, лекин таъқиб қилмайман. Жавоб берилган сана: 01.10.2012 13:59 |
Dinamachi |
САВОЛ: menimcha top20da hozirgi ish joyidan qati nazar F.Magomedov kirish kk edi. Савол берилган сана: 28.09.2012 23:17 |
ЖАВОБ: Балки. Айтдим-ку, бу субъектив таркиб деб. Сиз ҳам ўз топ-20 ни тузишингиз мумкин. Қатъий ўлчов йўкку...(Ишлаш жойига умуман эътибор қаратганим йўқ) Жавоб берилган сана: 01.10.2012 13:59 |
nasafiya |
САВОЛ: Assalomu alaykum! Bunyodkor stadionida nima buldi aka? Pahtakor va Bunyodkor futbol4ilari ijrosidagi sirkni kurdingizmi? Jaaaa owirvoriwdida tomowaniyam. Abramov aytgani rost ekan, sallani olib kel desa kalla bilan qushib olib keliwarkan bizni futbol4ilarimiz.. Савол берилган сана: 28.09.2012 20:09 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Саволга тушунмадим - шоу учрашув қанақа бўлиши керак? Жавоб берилган сана: 01.10.2012 13:57 |
Plaza |
САВОЛ: Мақола ёзасиз. Интервью олгансиз. Қайси бирига кўпроқ тайёргарчилик зарур? Қайси бири мароқлироқ экан? Савол берилган сана: 28.09.2012 15:36 |
ЖАВОБ: Билмадим. Таыыослай олмасам керак. Лекин интервью олишни унча ёытирмайман. Жавоб берилган сана: 01.10.2012 13:57 |
Beknazarov |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Қаҳрамон ака сиздан бир илтимосим бор эди: Базида олдин ёзилган мақолаларингизни хам архивдан дея блогингизга жойлаштираяпсиз. Иложи бўлса ўтган йили янги йил арафасида ёзилган "Ғанимат" деб номланган мақолангизни хам ушбу блогингизга қўйсангиз. Чунки бу мақолангиз жуда хам тасирли ва тарбиявий жихатдан хам жуда кучли ёзилган. Мақола учун олдиндан РАХМАТ! Савол берилган сана: 28.09.2012 12:15 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Эътироф учун рахмат. Хўп. Жавоб берилган сана: 28.09.2012 13:29 |
puyol |
САВОЛ: Salom savolim bor. darvozabonlar haqida. Mana misol. Totenhamda ajoyib ikki darvozabon bor. fridel va lioris. Fridel nimasi bn fransiya terma jamoasi sardoridan kuchlik qivoti nega villash qariya fridelga ishonvoti. Ularni oyini bir birida. Nimadi bn farq qiladi. Ozi umuman skautlar va murabiylar varatarni qaysi jihatlarini qadrlashadi. Siz hich kuzatganmisiz varatarlar oyini va bir biridan farqlarini. Gap topni tosish yoki otkazib yuborishda emas togrimi Савол берилган сана: 28.09.2012 11:55 |
ЖАВОБ: Cалом. "Тоттенэм"да улардан ташқари яна Карло Кудичини ҳам бор :). Нега айнан Фридел тушаётганининг сабаби оддий, у ҳозир ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Икки дарвозабон бирма бир солиштирилгани йўқ, чунки Льорис энди келиб қўшилди. дарвоза эса Фриделники эди. Энди Фриделни захирага ўтказиш учун қандайдир сабаб бўлиши керак, ҳозир бунақа сабаб йўқ, ҳатто Буффон келса ҳам, Фриделнинг хатосини кутишга мажбур бўларди. "Тоттенхэм" нега катта пулга дарвозабон сотиб олди, бу энди бошқа мавзу. Балки Фриделнинг ёши ўтиб қолгани учун мавсумни бу қадар кучли бошлай олишини таҳмин қилишмагандир. Жавоб берилган сана: 28.09.2012 13:29 |
Dinamachi |
САВОЛ: aka o'smirlani o'yini ko'rdizmi.agar ko'rgan bo'lsangiz*taxliliy maqola yozsangiz.axir ko'pchilik men ham ko'rolmadim. Савол берилган сана: 27.09.2012 19:06 |
ЖАВОБ: Мен ҳам кўра олмадим. Жавоб берилган сана: 27.09.2012 20:07 |
Gayratbek |
САВОЛ: Eshitgandirsiz Biz 9-0, 3-2 hisoblarida g'alaba qozongan Hindiston guruhdan 1-o'rinda chiqdi. Yana alam qiladigani bizniyam sudrashdi. Demak biznikilar rivojlanishda orqaga ko'proq qadam tashlashgan shekilli. Fikringizni bilmoqchiydim. Савол берилган сана: 27.09.2012 17:37 |
ЖАВОБ: Ҳиндистон гуруҳда сўнгги ўринни олди, адашмасам. Гуруҳдан ўзимиз чиқдик, биз уларни ютдик, Хитой эса енга олмади. Жавоб берилган сана: 27.09.2012 20:07 |
SOBITGERMAN |
САВОЛ: assalomu alaykum. sizningcha chet tilini bilish oliftalikka kiradimi? Савол берилган сана: 27.09.2012 13:27 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, албатта. Жавоб берилган сана: 27.09.2012 13:36 |
komilrahim |
САВОЛ: салом яхшимисиз,28 да Енги стадионда нималар булишидан хабардормизиз, билсангиз бизм м ухлислар билан уртоклашинг Савол берилган сана: 27.09.2012 12:25 |
ЖАВОБ: Cалом, йўқ, хабарим йўқ. Жавоб берилган сана: 27.09.2012 13:09 |
kechirasiz |
САВОЛ: Хакикатан бизни футболчиларнинг ракиб жарима майдончасидаги харакати кунгилдагидек эмас. Ракиб жарима майдонида футболчилар мини футбол туп оширишларини намоиш этишлари лозим деб уйлайман. Мана шу холатни максимум тезликда амалга оширишга эришилса, манимча 10вазиятдан 3 гол уриш мумкин. Жепаров, Турсунов, Гейнрих ,Галиулинда имконият юкори. Бу тактикада Химоя ва Майдон марказида тупни камрок ушлаш яъни узок паслардан фойдалиш ва уларнинг аниклигига эътиборли булиш талаб этилади. Мани карашим. Сиз хам футболга кизикасиз. Сизнинг хам миянгизда пишитган канакадир тактикаларингиз борми? Агар шуларни эълон килиб борсангиз ёш мураббийларга кулланма булар. Савол берилган сана: 27.09.2012 12:14 |
ЖАВОБ: Йўғ-е, мураббийлик бу бошқа соҳа Жавоб берилган сана: 27.09.2012 13:11 |
DiaDOR |
САВОЛ: 1-sovol. Yaqin yilla i4ida Neymar Barcelonaga, Falcao, Rooney Realga 6tiwi t6g'risidagi xabarla qan4alik haqiqatga yaqin? 2-sovol. Bu yil Oltin t6pga 5 ta asosiy davogar futbol4ila kim b6ladi dib 6ylis? 3-sovol. O.Ahmedov, A.Haydarovlar jarohati Qatar bn 6yinga4a tuzaladimi? 4-sovol. Avstraliya futbolida pasayish kuzutilvoti dib 6ylismi? 5-sovol. Qatarga Jaxon 4empionati 6tkaziw u4un imkoniyat berildi, lekn Qatarda prablemala k6p, Qahramon aka wu jaxon 4empionatini Qatardan k6ra O'zbekistonga beriwi iloji y6mikin?..))) Савол берилган сана: 27.09.2012 11:07 |
ЖАВОБ: 1) Қизиқ савол. Аниқ жавобини ўша футболчиларнинг ўзиям билмаса керак. Ўзингиз шу пайтгача қайсидир ўйинчининг у ёки бу жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақида неча хил маълумот чиққанини ва улардан қанчаси оқибатда ўз тасдиғини топганини ўйлаб кўрсангиз бўлади. 2) Иньеста, Касильяс, Роналду, Месси, Пирло 3) Билмадим. Умид қиламиз. Лекин бошқа масала: керакли спорт формасига кира оладими? Акс ҳолда уларни ўйнатишдан фойда йўқ, Аҳмедов экан деб, уни тузалиши билан майдонга ташлаш ҳақида ўйлаш нотўғри. 4) Ҳа шундай деб ўйлайман. Илгари австралиялик футболчилар услуб жиҳатидан АПЛ га жуда мос бўлишган. Умуман АПЛ ҳам кўпроқ инглиз менталитетидаги мамлакатлардан футболчи қидирган. Ҳозирда ҳақиқий бритнача футбол АПЛ да деярли йўқолиб кетди, кўпроқ техникага ҳам эътибор берилмоқда, ранг баранглик кирди. 15 йил олдинги британча футболни энди фақат Чемпионшипдан топишингиз мумкин. Ўз ўзидан австралияликларнинг АПЛ клубларидан жой олишлари қийинлашди. 5) Иложи бор, албатта. Жавоб берилган сана: 27.09.2012 13:20 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Assalomu Aleykum oka. O'ziz qiziqib tomosha qiladigan kinolardan top-10 tuzib berolismi. Савол берилган сана: 26.09.2012 18:01 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, топ-10 туза олмайман, бир вақтда ҳаммасини эслашим қийин. Лекин ҳозир шу тобда хаёлимга келган фильмларни (барчага манзур бўлган шедеврлардан ташқари) санайман ва баъзилари эсимга келмаётгоан бўлиши мумкин: “Отступники”, “Адвокат дьявола”, “Семьянин”, “Каждое воскресенье”, “Вечное сияние чистого разума”, “Шоу Трумана”, “Ванильное небо”, “Афера”, “Джонни Д”, “Магнолия”, “Симона”, “Деньги на двоих”... Жавоб берилган сана: 27.09.2012 13:35 |
Plaza |
САВОЛ: Матбуотдаги мақолалариз камайиб кетди? Ўтган ҳафталарда ФутГолда чиққанди. Ё сиз ҳам "Форвард"га ёзяпсизми (мен у газетага обунамасман)? Савол берилган сана: 26.09.2012 16:22 |
ЖАВОБ: Йўқ, матбуотда чиқмаяпман, "Форвард"га ҳам ёзганим йўқ. Жавоб берилган сана: 27.09.2012 13:37 |
MILONA |
САВОЛ: A LIV MYU CHOROYLI GALABA BILAN TABRIKLAYMAN!!!MYU GA ANGLYA CHEMPIONATIGA OMAD!!!BIR DUSTIMNI KUPINCHA TAXMNI TUGRI CHIQADI U:AGAR PLEY OFF DA MYU BARSA UYNAMASA FINALDA UYNAYDI!!!VISCA BARSA!!!OLGA!!! Савол берилган сана: 26.09.2012 14:30 |
ЖАВОБ: Финал ҳақида ҳали гапиришга эрта, менимча. Таҳмин қилишга келсак, худди шу муваффақяит билан 2015 йил ЕЧЛ финали ҳақида ҳам гаплашсак бўлади :) Жавоб берилган сана: 27.09.2012 13:38 |
MILONA |
САВОЛ: salom!qaxramon aka su sharxlovchilar xaqida yozsayiz iltimos!!yo SPORT TV rus sharxlovchilarni op kelsa yaxshi bulardi!!!no M.Tuxtamirzaev yamon mas!!Davron esa kupincha Realga yon bosadi chunki Jamoaisi real kumiri Raul da!!RAXMAT Савол берилган сана: 26.09.2012 14:27 |
ЖАВОБ: Салом. Баъзан бошқаларнинг саволларига берилган жавобларни ҳам ўқиб турсангиз яхши бўларди. Жавоб берилган сана: 27.09.2012 13:39 |
lyubitel |
САВОЛ: Ўзбекистон ТЖ ҳамда клубларимиз иштирокидаги ўйинлардан парчаларни томоша қилдим. Олдин унчалик эътибор бермаган эканман: ўйинчиларимиз жарима ичида бир-бирларига деярли умуман тўп узатишмас экан, хоҳ қулай вазиятда бўлсин, хоҳ гол уриш учун жуда ноқулай вазият бўлсада. Битта-иккита паслар бор, улар ҳам легионерларга тегишли. Бу нима дегани деб ўйлайсиз: жарима ичида маълум тактикаларнинг машғулот давомида машқ қилинмаганими ёки ўйинчиларда ўзларига нисбатан жуда юқори баҳо беришларими? Савол берилган сана: 25.09.2012 21:31 |
ЖАВОБ: Билмадим. Энг тажрибали футболчиларимиз ҳам, дарвоза қаршисида ёки жарима майдонида совуққонликни йўқотиб қўйишади. Эътибор беринг, биз яратадиган хавфли вазиятларда рақиб дарвозабонининг кучли ўйини ёки ажойиб зарбанинг тўсинга тегиши каби ҳолатлар кам, кўпинча, кўнгилдагидек зарба бера олишмайди, вазиятни охиригача етказа олишмайди. Менимча, вазият яратиш қанчалик қийин бўлса, ўша вазиятда хаяжон кучайиб кетади. Айтмоқчиманки, ҳужум сўнггидаги муаммоларнинг илдизи ҳужумни бошлаш ва ташкил қилишни билмаслигимизга бориб тақалади. Жавоб берилган сана: 26.09.2012 11:53 |
Dinamachi |
САВОЛ: aka,men bu gaplarni arsenal muhlisi bo'lganim un yozmadim. Menga baribir barsa va yuventus ustun.bu jamoalaga bugun muhlis bo'lib qolmaganman.men bar.ga muhlisliq qilganimda 10da edim.u paytla stoichkov,ronaldo,gvardiolalar davri edi. Yuvega muhlislik esa 1ta o'yinchi tufayli tug'ulgan edi.''del pero''. Bekorga yanicharlani aytmadim,usmonlila ham arsenal kabi yoshligidan xristian bolalarini olib kelib(albatta bosib olgan hududlaridan)jangchilar tayyorlagan. Савол берилган сана: 25.09.2012 18:59 |
ЖАВОБ: ОК. Жавоб берилган сана: 26.09.2012 11:48 |
‹ First < 73 74 75 76 77 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|