Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Dinamachi
САВОЛ: aka,o'z tarbiyalanuvchilari dunyoda barsadan so'ng arsenal bunga shubha yo'q. Qo'polroq etsak barsani yoshlani seleksiya qilish va tarbiyalash siyosati go'yo usmonlilani yanicharla tarbiyasiga o'xshaydi. 2.sizningcha fergurson va venger qaysi biri ustun,yani jamoani boshqarish va yoshlani tarbiyalash,hamda maydondagi o'yini tashkil etish va taktit tarafdan.

Савол берилган сана: 25.09.2012 15:42

ЖАВОБ:
Гапни футбол мактабларидан бошладик, сўнгги ўн йилда “Арсенал” мактабидан етишиб чиққан ва юқори савияда ўйнаётган футболчилардан фақат Эшли Коул холос. Яна Пеннант, Бентли каби футболчилар бор, эслашга арзимайди. Қайси фактларга асосланиб, “Арсенал” футбол мактаби ҳақида бу қадар юқори хулоса беряпсиз? Бу биринчидан.
Тўғри, “Арсенал”га тайёр юлдуз бўлмасдан келиб, шу ерда сайқалланган ва юлдузга айланган футболчилар кўп, бунинг биз тилга олаётган футбол мактабига алоқаси йўқ. Бу футболчилар асосий таркибга - Венгернинг қўл остига келишган. Бунақа ўлчовда Криштиануни бемалол МЮ тарбияланувчиси дея оламиз, тўғрими?
Василий Уткин уни Моуриньо билан қиёслаб, “Венгер гул ўстиради, Моуриньо эса чиройли букет ясайди” деб чиройли таъриф берганди. Лекин, Венгерда истеъдодни пайқаб, уни юлдузга айлантира оладиган ноёб, ҳечя кимда йўқ хислат бор, деган фаразга қўшилмайман - Арсен Венгернинг ёшларга кўпроқ эътибор бериши ва уларни жалб қилиб бориши унинг ютуғи эмас, услуби деб биламан Бу борада яққол устунлигини ҳам кўрмаганман – ҳамма бечора “Арсенал” юлдузларни кашф қилиши ҳақида тўлқинланиб гапиради-ю, аммо сўнгги уч йилда клуб икки нафар Франция чемпионати тўпурарини сотиб олгани ҳақида жим бўлишади.
Яъни жамоанинг омадсиз трансферлари ҳам етарлича бўлган, ёшларни ўйнатишда сон ва сифат жиҳатидан “Юнайтед”дан яққол орқада, трансферларга “Юнайтед”дан кўпроқ пул сарфлашади, лекин совринларга келгандачи?

Биласизми, мен бунақа солиштирмалар билан бирини иккинчисидан афзал кўришни истамайман. Мухлислик соврин билан ўлчанмайди. Қаердандир қанақадир симпатия пайдо бўлади, тамом бўлганингиз шу – энди буйруқ бериб ҳам бундай қутула олмайсиз. Яъни “Арсенал”га мухлис бўлиш учун, унинг “МЮ” дан ёки “Барселона”дан устун жиҳатларини қидириб ўтиришга мажбур эмассиз – ёқтирасиз тамом! Мухлисларнинг ўз жамоаларини устун жиҳатларини санаб, бошқалар билан тортишишларига тушуна олмайман, жамоаларни солиштириб, мухлисларни белгилаб берадиган алоҳида критерия йўқ. Венгернинг ўрнида Фергюсон бўлганида “Арсенал” кўпроқ соврин ютармиди? Балки. Аммо бу биз билган ва ёқтирадиган эмас, бутунлай бошқа “Арсенал” бўларди. Айнан бугунги “Арсенал”га шайдо бўлган мухлислар эса, бугун шартли “Ньюкасл”га, айнан ҳозирги Арсеналдаги хислатлар учун мухлислик қилаётган бўлардилар.

Жавоб берилган сана: 25.09.2012 16:36


kechirasiz
САВОЛ: Мю,ливерпул муаммолари пл ташвиши. Биздаги муаммоларни ечишда маълум % журналистларни хам улушига тугри келади. Саволим Толибжонов уз вазифасини бажара оляптими,олаётган булса кайси жабхада буни куриш мумкин,олмаётган булса нималарда бу куриниб коляпти? Иккисидан кайси бири тош босади? Сиз биз мухлисларга нисбатан теранрок фикрлайсиз. Фикрингиз. Хакикатни нисбатан аниклаштиролган булсангиз кескин танкид килинг,хар холда эътибордаги инсонсиз.

Савол берилган сана: 25.09.2012 13:19

ЖАВОБ: Хўп, ҳаракат қиламан.

Жавоб берилган сана: 25.09.2012 16:08


Plaza
САВОЛ: Фикримча, Йерро Реалга ҳали-бери қайтмаса керак (камида Перес бошқаруви остига). Пеп Барсага яна қайтади деб ўйлайсизми? МЮ илиб кетмасмикан уни?

Гап мураббийликка бурилди. Биздаям узоқни кўзлаб, тактика, схемалар режалаштира оладиган мураббийлар бормикан? Кучли бешликдаги бирор учрашувни кўриб бўлиб, сразу миллий чемпионатимиз ўйинларидан бирини ҳеч кўриб бўлмайди.

Мураббийларимизнинг мавсум бошида ўйинчиларнинг, умуман таркибнинг янгилиги, вақт кераклигини айтиб турибам, биринчи давра тугамасдан айрим ўйинчилар билан хайрлашиб қўя қолишади.

Савол берилган сана: 25.09.2012 11:11

ЖАВОБ: 1) Балки. Лекин Йерро яхши номзод, Испания терма жамоасини бир неча йилдан бери спорт директори сифатида бошқари келмоқда. Асосийси - ҳақиқий мадридлик. Бу муҳим.
Негадир Пеп қайтса керак, деган таҳминим ҳам бор. Четдан мураббий келтирилмади, демак исталган пайтда Гвардиола учун эшиклар очиқдек. Балки клуб раҳбарлари айнан мана шу факторни ҳам эътиборга олгандирлар.
2) Аниқ айтиш қийин. Бу борада мураббийларимизни танқид қилиш, гуёки, идишни ҳали синдирмасдан туриб, тарсаки тортишга ўхшайди. Аввало, мураббийлар учун бир неча йиллик режа асосида ишлаш шароитини тақдим қилиш керак. Ана ўшанда мураббий бу ҳақида бош қотириб кўради, изланади. Футболимизда ғалабалар ва бир жойда узоқ ишлаш умуман бошқа факторлар эвазига ҳосил бўлгандан кейин...

Жавоб берилган сана: 25.09.2012 11:26


Beknazarov
САВОЛ: Қахрамон ака МЮ мухлиси эканлигингизни биламиз ва буни сизга хеч ким тақиқлай олмайди. Лекин, нима учун оддийгина хақиқатни тан олгингиз келамйди. Ўша куни хакам очиқчасига МЮга босганини хаммамиз кўрдикку. Хўп у хам одам, у хам хато қилиши мукин дейлик. Лекин сиз бир жамоа мухлиси бўлсангиз хам сиз журналист сифатида бутун ўзбекистонлик мухлислар олдида жавоб берачпсизку ахир. Мухлис сиздан Ливерпулни кўкларга кўтаришингизни сўрамаяпти. Шунчаки ўйинни МЮ учун пилус томонларини кўкларга кўтариб минус томонларига "тил текизмай" ўтиб кетганингизга жахли чиқаяпти холос. Тағинам ўзингиз биласиз...

Савол берилган сана: 24.09.2012 18:06

ЖАВОБ: "Ҳакам ён босди" деган иддаоларни фақат "Ливерпуль"га тегишли форумларда ишлатишингиз мумкин, бу ерда эмас. Мен максимум "ҳакам МЮ фойдасига хато қилди" дейишим мумкин холос. Сиз олтинчи повторда кўриб баҳолаган вазиятда хато қилгани учун ҳакамни айблабгина қолмасдан, унинг сабабини - яъни атайлаб ён босганини айтиб, бунинг устига буни "оддий ҳақиқат"лигига даъво қиляпсиз. Мени эса ҳақиқатни тан олмайдиган "фанат"га чиқаряпсиз. Менинг кимга мухлислигим кейинги даражали масала, сиз журналистик фаолиятимдаги, мақола бўладими, конференциями, исталган нуқта ва мавзуни титиб кўринг, мен ҳеч қачон бир жамоага ён босиб, рақибни ва ҳакамларни очиқчасига нохолисликда айблашдан тийилганман. "Пенальти бермаганда бунақа бўларди", "қизил бермаганда ўйин мана бунақа бўларди" мазмунидаги гаплардан тийилганман. Бу ерда кимга мухлислигимнинг умуман аҳамияти йўқ. Ҳисоб 1:1 лигида, тескари пенальти берганида ҳам ҳакамни тинч қўйган бўлардим, ишонаверинг. Агар АПЛ да бунақа ишлар кўпчилик бўрттираётгандек ҳолатда бўлганида, лига бу даражада кучайиб кетмаган бўларди. Менга "МЮ ёқишини ўзим, яширмай айтганман ёки сиз қанақадир мақола ёки хулосаларимдан сезиб қолганмисиз?

Жавоб берилган сана: 24.09.2012 22:46


Plaza
САВОЛ: Клубларимиз футболчиларга бераётган "подъёмнийлар" начисление қилинадими?

П.С. Қуйидаги саволимда асосан Йеррони назарда тутгандим Раулдан кўра.

Савол берилган сана: 24.09.2012 17:14

ЖАВОБ: Қилиниши керак, аслида.
Мен Фернандо Йеррони "Реал" бош мураббийи бўлишини ва Гвардиола билан беллашишини орзу қиламан. Ажойиб қарақама қаршилик бўларди.

Жавоб берилган сана: 24.09.2012 22:48


futbolvatani
САВОЛ: man sizi majburlaganim yoq fikrizga qarshi fikr bildirdim

Савол берилган сана: 24.09.2012 16:32

ЖАВОБ: Бемалол. Сиз нега бунақа фикрдасиз, деб сизни айблаб, ҳайрон бўлмаяпман-ку, сиз ҳам шундай қилинг.

Жавоб берилган сана: 24.09.2012 22:46


futbolvatani
САВОЛ: salom siz oyindi kordim diyabsiz qanaqa yuqori saviya xaqida gapiryabsiz xamma kordiku myuni saviyasini xatto myu muxlislariyam tan olyabti bu galabamas dib otgan turdayam uelbek simulatsiya ishlatudi liverpool bilan valensia xam shunga oxshash simulatsiya ishlati myuni saviya shu ekanda demak yana kop qarorlar liverpoolga qarshi chiqarildi qisqasi myu bu oyinda yutgani bilan liverpooldi xurmati yana oshdi myuga tanqidlar kopaydi

Савол берилган сана: 24.09.2012 13:32

ЖАВОБ: Мен щз фикримни билдирдим. "МЮ" ни истаганингизча танқид қилиб, "Ливерпуль"ни хоҳлаганингизча кўкларга кўтараверинг, бемалол. Лекин нега мени ҳам бунга мажбурлаяпсиз?

Жавоб берилган сана: 24.09.2012 14:02


Dinamachi
САВОЛ: Aka,liv-man yu. Öyinini kördizmi. M.YU öyinida tartibsizlik,jozibasiz holatka kelib qolibdi.keyin tan olaylik skoulz,giggiz hali ham eskirmas murivatga aylanib qolgani bu m.yu maktabi öldi deganimi. Yo fikriz.

Савол берилган сана: 23.09.2012 20:00

ЖАВОБ: Ўйинни кўрдим. Ростан ҳам, "МЮ"нинг ўйини яхши чиқмади. Лекин ҳар бир ўйинчи яхши ўйнолмай туриб ҳам, "Ливерпуль" майдонида ғалаба қозониш, қандайдир юқори савиядан далолат, тўғрими?
2) МЮ мактаби ўлгани йўқ, таркибида ўз тарбияланувчилариниг сони бўйича "МЮ" Европада фақат "Барселона"дан кейинги ўринда турибди.

Жавоб берилган сана: 23.09.2012 22:21


Plaza
САВОЛ: Футболда одамгарчилик қандай сарҳадда бўлиши керак? Масалан: бир клубга йиллаб садоқат кўрсатиб келган футболчини, вақти келиб спорт формаси туфайли қадрдон клубидан кетишга мажбур қилишни қандай баҳолайсиз?
Бу профессионализмми ёки "қариган садоқатли итини ҳайдаб юборадиган инсофсиз хўжайин" ҳақидаги эртакнинг спортдаги кўринишими? Ахир у борини ўз клуби ва мухлисларига бергангу...

Савол берилган сана: 23.09.2012 19:05

ЖАВОБ: Жозе Моуриньога конкрет вазифа қўйилган: совринларни ютиш. Шу билан биргаликда, "мана бу ўйинчилар ўйнаши шарт" деб белгилаб бериш ҳам нотўғри бўларди, тўғрими? Моуриньо Раулга очиқ айтди: "Истасанг қол, лекин сен менга унчалик керак эмассан, майдонга кам тушишга қаноатланишга мажбурсан". Раул буни истамади ва кетди. :))
Бошқа воқеа, Дель Пьеро "Ювентус" билан қўйи лигаларда ҳам ўйнади, кетиб қолмади. Конте эса, ушбу мавсум бошида, очиқдан очиқ бўлмаса ҳам, айнан Моуриньонинг гапларини шаъма қилди. Ҳатто, Дель Пьеро кам ўйнашга рози бўлган, Контенинг нияти "ечиниш хонаси"даги назоратни ҳам ўзида бўлишини истади.
Бундай воқеалар кўп, ҳар бири маълум қоидага тушмайдиган хос ҳолатлар. Бу ҳаракатлар остида соврин ютиш, жамоани яхшироқ бошқариш каби профессионал мақсадлар ўтган бўлса, демак профессионализмнинг бир бўлаги. Айтмоқчиманки, ҳар ким футболга ўзига хос тарзда муносабатда бўлади. Сиз футболни эркаклар ўртасидаги мусобақа, касб, кураш деб билсангиз, йиқилганни суяш, садоқат каби тушунчаларни майда нарсалар деб биласиз. Бошқаси футбол бу хаёт, миллионларни жалб қилган ижтимоий соҳа, садоқат, дўстлик, энг яхши фазилатлар тараннум этилиши керак, деб билсангиз, Конте ёки Моуриниони бемалол айблашингиз мумкин. Ҳамма гап ўлчовда.
Яхшиси, садоқат учун ажойиб тарзда миннатдорчилик билдира оладиган инсонларни улуғлайлик, мақтайлик, профессионализмни юқори қўядиганларни эса ёмонламайлик.

Жавоб берилган сана: 23.09.2012 22:39


Germaniya
САВОЛ: Salom.real va barsa özoro töplar farki qanaqa bilasimi

Савол берилган сана: 23.09.2012 17:34

ЖАВОБ: Билмайман.

Жавоб берилган сана: 23.09.2012 22:22


begzod
САВОЛ: Ассалому алайкум Кахрамон ака мен мухлислик киладиган Челси клубини кучини нимада деб уйлес ким таркибда ортикча,кимни таркибга кушиш кере бу йил хам собринларни юта оладими жамоага нима етишмаяпти?

Савол берилган сана: 23.09.2012 14:46

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ҳозирги "Челси"нинг кучи таркибида бир қатор юқори савияга чиқишга иштиёқманд бўлган ёшларнинг борлигидир. Мозес, Азар, Мата, Оскар, Марин каби футболчилар билан "Челси" янги йўналишга тушаётгани шубҳасиз, аммо Роберто Ди Маттео тугул, анча тажрибали мураббий бўлганидан ҳам бир йилдаёқ бундай ўзгаришлар билан барқарор бўлиш қийин. Сўнгги тўрт ўйинда жамоа жиддий қаршиликка учради ва натижани кўриб турибсиз. Иккита дуранг, йирик мағлубият ва "Сток" билан ўйинда сўнгги дақиқалардаги ғалаба...
АПЛ да "МЮ" ва "Манчестер Сити"нинг имкониятлари юқорироқ деб биламан. Ҳар ҳолда бу жамоалар таркибида АПЛ тажрибаси бўлган футболчилар кўпроқ. бу жамоалар ёмон ўйнаб туриб ҳам очко олишни уддалай оладилар.

Жавоб берилган сана: 23.09.2012 22:27


FarkhodFayz
САВОЛ: Assalomu Aleykum. Bu safar savol sal boshqacharoq))2ta variantdan 1tasini tanlaseyz shikarniy bo'lardi)) 1. Real vs Barca 2. Beckham vs Rivaldo 3. Falkao vs Rooney 4. Utkin vs Hamidov 5. Utkin vs Genich 6. Otstupniki vs Nachalo 7. Fergusson vs Labanovskiy 8. Jeparov vs Ahmedov 9. Di Caprio vs Mett Demon 10. Messi vs Ahmedov(Ro'zim) ))) salomat bo'linG

Савол берилган сана: 23.09.2012 12:33

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1) Барселона 2) Бекхэм 3) Руни 4) Уткин 5) Уткин 6) Отступники 7) Фергюсон 8) Жепаров 9) Ди Каприо 10) Месси

Жавоб берилган сана: 23.09.2012 22:19


Dinamachi
САВОЛ: Aka,mtj.da öynagan köplab öyinchilarimiz keyingi faoliyati haqida söramoqchidim. 1.marifaliyev, 2baxtiyor qambaraliyev. 3.rav bozorov. 4aka uka dörmonovlar. 5nazarovlar

Савол берилган сана: 21.09.2012 15:11

ЖАВОБ: Билмайман

Жавоб берилган сана: 23.09.2012 22:27


futbolvatani
САВОЛ: salom Liverpool bilan Myu ortasidegi boladigon oyinda nimalar kutyansiz Liverpool omadsizliklardan qutilib keta olaishiga koziz yetadimi bu mavsum
P.s man liverpool fanatiman ;)

Савол берилган сана: 21.09.2012 03:47

ЖАВОБ: Афсус, бу саволга кеч қолдим ) Узр.

Жавоб берилган сана: 23.09.2012 22:27


MILONA
САВОЛ: Сизнигча Бунедкор ярим финалдами?шахсан мен шундай деп уйлайман!

Савол берилган сана: 20.09.2012 11:36

ЖАВОБ: Ярим финалга чиқиш учун яна бир учрашув бор. Лекин шахсий фикримча, Миржалол Қосимов жамоалари кўпинча, фақат ғалаба қониқтирадиган ўйинларда муаммоларга дуч келишади. Австралиядаги ҳисоб эса жуда қулай.

Жавоб берилган сана: 20.09.2012 15:12


MILONA
САВОЛ: М.Сити:Арсенал
Лив:Мю
хакида фикриз?

Савол берилган сана: 20.09.2012 11:35

ЖАВОБ: Жамоалар ушбу мавсумнинг ўзида турлича таассурот қолдиришди. Ушбу ўйинлар менга кўпроқ майдон ташқарисидаги интригаси билан қизиқ туюлмоқда. “Сити”нинг баъзи футболчиларига нисбатан “Арсенал” мухлисларининг муносабати сир эмас. “Ливерпуль” ва “Юнайтед” фанатлари ўртасида эса жуда қалтис вазият юзага келди. Хидлсборо фожеасига тааллуқли янги фактлар юзага чиққач, “МЮ” фанатлари “Ливерпуль” ҳақида провакацион қўшиқ куйлашди. “Марсисайдликлар” эса Мюнхен фожеасига аталган эски қўшиқларини ёдга олмоқдалар. Хуллас, “Энфилд” да жуда “қайноқ” бўлади...

Жавоб берилган сана: 20.09.2012 15:16


MILONA
САВОЛ: Салом!!!Шархловчилар хакида!Нтв дан БАРСА:Спартак уйини курдим,лекин, Спордан Челси:Юве одамларга кизикрок эди...шу уйини ни Дилшодга беришларни тушинмадим?шуям шархловчими 10мин. Куриб шархловчими бу ё хаваскор журналист? Дилшод:Туп Джо Кол да :dумман Д.Файзиев,М.Тухтамирзаев,М.Ризаев яхши шархловчилар!Игар иложи буса этинг илтимос бошкалар шархламасин!Уммуман шахрловчилар хакида фикриз?!

Савол берилган сана: 20.09.2012 11:32

ЖАВОБ: Ҳар икки ўйин ҳам жуда қизиқарли ўтди.

Жавоб берилган сана: 20.09.2012 15:21


MANUTDBARSA
САВОЛ: КАХРАМОН АКА (СЕР) ЮРЕКС САРКИССОН ХАКИДА ХАМ МАКОЛА УКИСАК БОЛАДИМИ?МЕНИМЧА УЗБЕКИСТОНДАГИ САФ АЙНАН ЮРИЙ САРКИСЯН.ИСМ УХШАТИШНИ СИЗЧАЛИК ЭПЛАЙ ОЛМАГАН БОЛИШИМ МУМКИН.САРКИСЯН УЧУН МАКОЛА ЁЗИШ УЧУН НИМА ТУРТКИ БОЛИШИНИЯМ БИЛМИМАН.ЛЕКИН ШУ ХАКИДА МАКОЛА БОЛСА ЯХШИ БОЛАРДИ

Савол берилган сана: 19.09.2012 23:19

ЖАВОБ: Қачондир қандайдир туртки (конференциядаги "заказ" эмас, албатта :)) бўлади.

Жавоб берилган сана: 20.09.2012 15:22


Neftchi
САВОЛ: Assalomu alaykum. Oxirgi maqolangizda ximoyaviy futbolni "qo'rqoqlik" deb aytibsiz shuning uchun Qosimovni uncha yoqtirmaysizmi? Lekin Italiya terma jamoasiga muxlislik qilasiza ?

Савол берилган сана: 19.09.2012 14:33

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қосимовни ёқтираман, мураббий ўз жамоаси ва рақиб имкониятидан келиб чиқиб, учрашувга режа ва тактика тайинлаши тўғри деб ҳисоблайман. Айнан боши ва охири бўлган режа, ҳимояда ётиб, имконият пайдо бўлишини кутиш эмас.
"Сити"га келсак, сўнгги беш йилда 500 миллиондан ортиқ пул сарфлаб, қўлидан фақат "Реал" майдонида ҳимояга ётиб, имкон кутишгина келганида, жуда хунук иш бўларди. Мана бу қўрқоқ тактика - ўз шогирдларига ишонмаслик ва мағлубиятдан қўрқиш.

Жавоб берилган сана: 19.09.2012 15:26


NIHON
САВОЛ: Assalomu aleykum, Qahramon aka. Sizga savolim>Livanni mehmonda yutolmadikku. Endi Qatar va Eronni yutolamiz deb o'ylaysizmi? Agar yutsak nimaning hisobiga yutolamiz. Koreya bn yaxshi o'ynadik Qatarni endi yutamiz deyish noto'g'ri emasmi?

Савол берилган сана: 18.09.2012 22:40

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Қатар, Эрон ва Ўзбекистон бугунги кунда тенг кучли жамоалар деб ҳисоблайман. Табиийки рақибларда имконият кўпроқ, чунки 2 очко кўп жамғаришган. Бу жамоалар бир бирини ҳар сафарда ҳам, уйда ҳам ютиши мумкин. Ниманинг ҳисобига? Албатта, кўпроқ киритилган гол ҳисобига...

Жавоб берилган сана: 19.09.2012 15:28

 

‹ First  < 74 75 76 77 78 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.