23/11 01:00 | Хетафе | 2-0 | Вальядолид | ||
23/11 15:00 | Олимпик | 0-1 | Бунёдкор | ||
23/11 17:15 | Андижон | 3-0 | Динамо | ||
23/11 17:30 | Лестер | 1-2 | Челси | ||
23/11 18:00 | Валенсия | 4-2 | Бетис | ||
23/11 19:00 | Верона | 0-5 | Интер | ||
23/11 20:00 | Борнмут | 1-2 | Брайтон | ||
23/11 20:00 | Арсенал | 3-0 | Ноттингем Форест | ||
23/11 20:00 | Астон Вилла | 2-2 | Кристал Пэлас | ||
23/11 20:00 | Эвертон | 0-0 | Брентфорд | ||
23/11 20:00 | Фулхэм | 1-4 | Вулверхэмптон | ||
23/11 20:15 | Атлетико | 2-1 | Алавес | ||
23/11 22:00 | Милан | 0-0 | Ювентус | ||
23/11 22:30 | Манчестер Сити | 0-4 | Тоттенхэм | ||
23/11 22:30 | Лас-Пальмас | 2-3 | Мальорка | ||
23/11 22:30 | Жирона | 4-1 | Эспаньол | ||
24/11 00:45 | Парма | 1-3 | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | 2-2 | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | 1-0 | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | 2-2 | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | 2-0 | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | 2-2 | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | - | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | - | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | - | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | - | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | - | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | - | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | - | Реал Мадрид | ||
25/11 00:45 | Лацио | - | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | - | Реал Сосьедад | ||
25/11 22:30 | Эмполи | - | Удинезе |
FarkhodFayz |
САВОЛ: salom.Inson ba'zida holatlarga, harakatlariga, voqealarga, maqsadlariga yetishish uchun u haqda hadip o'yliyvurmasdan ma'suliyat digan yukki o'zidan olib tashlab vaziyat hukmiga o'zini tashlab qo'yishi ham mumkin ekan. Ya'ni maqsadga tezda erishaman dp o'sha maqsaddan butunlay voz kechib yuborishi ham mumkin. Савол берилган сана: 18.09.2012 21:31 |
ЖАВОБ: Балки. Жавоб берилган сана: 19.09.2012 15:29 |
yigitcha |
САВОЛ: Assalomu aleykum. Aka bugun RMA- MAN SITY o'yinidan nimalani kutayapsiz? Hozirgi Qiyin vaziyatda Real g'alaba qozona oladimi? Савол берилган сана: 18.09.2012 12:14 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Осон бўлмайди, лекин ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин. Менимча, ҳисоб очилмаса керак :)) Жавоб берилган сана: 18.09.2012 15:45 |
holis |
САВОЛ: Assalomu alaykum. Tanqidchi jurnalistsiz, o'z hohshiz bn tanqidchi bo'ganmisiz, qaysi o'yindan kegin Uzb m,t,jni tanqid qimagansiz. Савол берилган сана: 17.09.2012 00:46 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Ўзимни танқидчи журналист деб ҳисобламайман. Танқидчи журналист жамиятнинг ёки маълум соҳанинг фақат салбий қирраларини олиб чиқиш орқали муаммони ечишга ҳаракат қилади ва бу нормал жараён. Бу услуб воқеъликдан мустақил тарзда амалга оширилади. Мисол учун, терма жамоамиз муҳим ўйинда майдонга тушган бўлиши мумкин, танқидчи эса 1-лигадаги қандайдир ҳолат ҳақида танқидий материал тайёрлайди. Тушуняпсизми, танқидчи оммавий, ҳамма гапираётган мавзу орқасидан чопиши керак эмас. Сабаби оммавий мавзулар доим ҳам салбий бўлавермайди. “Мен энди танқидчи эканман, танқид қилишим шарт” деб, ўша ҳамма гапираётган мавзуларга салбий ёндошишга ҳаракат қилиш нотўғри, бу ерда холислик йўқолиши мумкин. Қисқа қилиб айтганда, танқидчи пайдо бўлган ҳар қандай мавзуга танқидий ёндошадиган эмас, ҳар доим танқид билан ёндошиладиган мавзуларни кўтариб чиқадиган журналистдир. Мен эса кўпроқ пайдо бўлган оммавий мавзу ҳақида ўз муносабатимни билдириш билан шуғулланаман холос. Бу ерда “танқидчи” ёки “мақтовчи” бўлиш умуман мумкин эмас. Жавоб берилган сана: 17.09.2012 11:28 |
abduholiq |
САВОЛ: Assalomy alaykum, Qahramonjon. mani savolim quyidagicha, Xamma soha jurnalistlari tilimiz sofligini saqlashga xarakat qiladi, Lekin sizlar ko'proq ingliz atamalaridan foydalanishga xarakat qilasizlar. masalan forward, penalti,aytsayder, intriga,foll, traektoria,referi,pas,favorit, shy atamalar ko'z o'ngimizda yaqindagina tyg'ildi. Bilsangiz odamlar iste'moldagi so'zlarga odatlanishadi. masalan qo'l to'pi desa hamma odatiy qabul qiladi. nega ilmli , o'qimishli' zukko yigitlar bunday nomaqbul ishni qilyapsizlar hayronman,fikringiz? Савол берилган сана: 16.09.2012 20:35 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Футболнинг аксарият терминлари инглизчадан кириб келганлиги табиий. Лекин саволни яхши тушунмадим, сиз санаб ўтган терминларни турли тоифага ажратиш мумкин. Масалан, “траектория”, “пас”, “форвард” каби сўзларнинг ишлатилишига мен ҳам қаршиман. Аммо “ўн бир метрли жарима зарбаси”нинг ўрнига “пенальти” ишлатилиши тўғри. Жавоб берилган сана: 17.09.2012 11:16 |
MANUTDBARSA |
САВОЛ: САЛОМ АКА ЧИРОЙЛИ ВА ЙИРИК ГАЛАБА БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН!АКА СИЗНИНГЧА ФУТБОЛ ПРОФЕССОРИ(САФ)ЯНА ЯНГИ КАШФИЁТЛАР ОЧДИМИ?БЮТТНЕР ВА ПАУЭЛЛ ЛАР СИЗНИНГ ФИКРИНГИЗЧА МАВСУМ ДАВОМИДА КАНДАЙ ОЧИЛИБ КЕТАРКИН.АЛБАТТА ДАСТЛАБКИ ХАРАКАТЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИКИБ УЗ ТАСАВВУРИНГИЗНИ БИЛМОКЧИ ЭДИМ. Савол берилган сана: 16.09.2012 12:31 |
ЖАВОБ: Бир ўйин билан хулоса чиқаришга эрта. Ўзимизнинг "эски" Скоулз ҳисобни очмагунча, ҳаммасиям кўнгилдагидек эмасди. Бюттнер эса ёқди, Эврадан кўра серқирра эканини сезиш қийин эмас. Жавоб берилган сана: 17.09.2012 11:18 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Misrda o'tgan yoshlar o'rtasidagi jahon chempionatidan so'ng "Muvafaqqiyat kaliti" degan maqola yozgandingiz. O'sha maqolada Ronaldu va Kuarejmani solishtira turib Ronaldu boy xonadondan chiqqan degandingiz. Bu xato ma'lumotni qayerdan olgandingiz agar sir bo'lmasa.)) Савол берилган сана: 14.09.2012 16:05 |
ЖАВОБ: Ўқимаганман, қандайдир шарҳларнинг бирида эшитгандим. Кейин адашганимни билганман. Жавоб берилган сана: 14.09.2012 16:39 |
lyubitel |
САВОЛ: Терма Жамоада тажрибали ўйинчилар(асосий демайман)сиз яхшироқ ўйнаши гўёки бошқа ўйинчиларга қўшимча мотивация ёки масъулият юклаяпти. Тажрибали ўйинчиларсиз ўйналган ўйинларда яхлит жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, улар (тажрибали ўйинчилар) билан эса кўпроқ индивидуал маҳоратларига таяниш оқибатида бошқа ўйинчилар орқа планда қолиб, бор кучларини сарфламаётгандирлар балки, фикрингиз. Савол тариқасидаги фикримни тушундингиз деб ўйлайман. Узр, бошқача жўнроқ формулировать қила олмадим. Савол берилган сана: 14.09.2012 14:08 |
ЖАВОБ: Фикрингизга қўшиламан, мисол учун, Фозил Мусаев каби футболчилар ОТЖ да ёки клубда анча дадил ҳаракат қила оладилар, ташаббусни ўз қўлига олишдан қўрқмайдилар, терма жамоада эса унақа эмас. Айниқса, Кападзе, Жепаров, Гейнрихлар билан бирга ўйнаганларида... Бу бизнинг вазиятимизда табиий ҳол, бугунги терма жамоамиз асоси ўн йилга яқин жуда кўп ўйинларда бирга майдонга тушишган, бирга улғайишган, яъни ўзига хос яъши маънодаги "шайка" ҳосил бўлган. Улар ҳозир ҳам савияли ўйнашда давом этмоқдалар, шунинг учун бизда авлодлар алмашвини амалга ошириши жуда қийинчилик туғдиради. (худди шунга ўхшаш ҳолат масалан, "Челси"да кузатилди, яхшиям жамоа ЕЧЛ ни ютди ва баъзи футболчилар маънан эскирдилар) Бу таркибга кириб олиш учун масалан, Одил Аҳмедов каби тезда "порлаб чиқиш" ва юлдуз статусида такрибда ўйнай бошлаши керак бўлади. Жавоб берилган сана: 14.09.2012 16:03 |
Gayratbek |
САВОЛ: Termamizni JCH 98 ga bulgan intilishidan beri kuzatib kelaman. Yamanga Numon Hasanov urgan (penaltidan:)) gol hozir ham ko'z o'ngimda Yoki Ummondan kutilmagan mag'lubiyat. (Biz kursdoshlar bilan paxtada edik lekin ushbu uyinni kurgandim ilojini topib) ochg'i Qahramon aka bizga har doim nimadir xalal bergan. Shu narsa nima deb uylatsiz? Савол берилган сана: 14.09.2012 03:01 |
ЖАВОБ: Cаралашларда доимо беш жамоа қатнашган ва кўпинча, тўртинчи ўринни олганмиз. Яъни гуёки ЖЧ га озгина қолгандек тасаввурда бўлмаслигимиз керак, масалан агар статистика керак бўлса - Биз айни ўша йили жЧ га чиққан жамоаларнинг бирортасини юта олмаганмиз. Бир марта вазифани муддатидан олдин уддалаб, иккинчи таркиб билан келган Хитойни ютганмиз холос. ЖЧ-98 да Япония, Корея, ЖЧ-06 да Корея, Саудия, ЖЧ-10 да Австралия, Япония терма жамоалари масалани ҳал қилганлар биз ўша пайтда шу жамоаларни ҳатто Тошкентда ҳам юта олмаганмиз. Яъниким, биз ЖЧ учун аёвсиз курашганмиз ва нимадир етишмаган, демаган бўлардим. шунчаки, рақиблардан кучсиз эканимиз учун қолиб кетганмиз. Жавоб берилган сана: 14.09.2012 10:41 |
SHahrixon |
САВОЛ: Диккат! Федерацияга очик хат. Федерацияга бир таклифим бор. Супер ва 1лига жамоалари уртасида кубок мусобакасини уйиштирса ажойиб буларди.иккала лигада хам камандаси борлар 1лигадаги камандасини сотиа юборишларини олдини олган булардик ва 1лигани савияси анча ошарди.ва кейинги мавсумда супер лигада 20жамоа катнашса охирги 3та урин сохиблари лигани лигани тарк этади.уларни урни эса 1лигада 1-2уринни олган жамолар катнашади .3йулланма сохиби кубок эгаси булади агар у 1лига жамоаси булса еки супер лигани охирги 3уриндагиларни бири булса. Шу фикримни федерация хамда оммага етказас деган умиддаман. Савол берилган сана: 13.09.2012 20:48 |
ЖАВОБ: Тушунмадим. Жавоб берилган сана: 14.09.2012 10:42 |
MessiBEST |
САВОЛ: Assalmu aleykum! Qahramon aka nima deb o'ylaysiz Qatarga qarshi o'yinga xujum chizig'ida asosiy tarkibda kimni tushurgan samaraliroq? Савол берилган сана: 13.09.2012 15:55 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мураббий яхшироқ билади, шахсий фикрим эса Александр Гейнрих билан бирга (!) ё Нагаев ёки Бақоев туширилса, анча қизиқарлироқ бўларди, деб ўйлайман. Жавоб берилган сана: 13.09.2012 16:13 |
ilmdor |
САВОЛ: Артур Геворкян саволларига комментлар ёгиляпти котасиз тугриси. Олдин УФФ.УЗ сайтида онлайн конференция буларди. Эсимда биринчи конференция битта журналист билан буганди. Шунака учрашувларни яна ташкил килса буладими. Ёки режада йукми. Савол берилган сана: 13.09.2012 15:23 |
ЖАВОБ: Менимча. саволлар барибир, "Тошойна"никидан кўра яхшироқ :) Ҳозир нет анча ривожланган, мухлисларнинг журналист ёки бошқа мутахассилар билан мулоқаот қилишалри учун турли хил йўналишлар бор. Лекин қисман таклифнигиз ўринли, журналистларни эмас-у, навбати билан мутасаддиларни чақириб, ўша соҳа бўйича онлайн конференциялар уюштирса бўлади. Жавоб берилган сана: 13.09.2012 15:39 |
BigBon |
САВОЛ: Ака нозик савол бореди.Геворкян хорижий клубларидан қайси бирига мухлислик қилади? :)) Савол берилган сана: 13.09.2012 14:59 |
ЖАВОБ: "Манчестер Юнайтед"га. :) Жавоб берилган сана: 13.09.2012 15:36 |
holis |
САВОЛ: Assalomu alaykum. Nasib qilib J,chga chiqsak futbolimiz orqaga ketmasmikin, masalan SH_korea, Hitoy, Saudiya, BAAga o'hsab biza bn shu takrorlanmasmikin. Савол берилган сана: 13.09.2012 09:37 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. ЖЧ бошлангунча футбол оммавийлиги ошишига шубҳа йўқ, уёғи, ўша турнирда қай даражада қатнашишимизга боғлиқ. Жавоб берилган сана: 13.09.2012 15:40 |
Gayratbek |
САВОЛ: bir narsa esimdan chiqibdi Statistikaga qarasam oxirgi uch uyindan beri koreyslar darvozasiga 2 ta gol urayotgan ekanmiz demak kecha himoya yomon uynagan Sababi ular gol urolmaganda yoki bitta urishganida biz g'alaba qozonarmidik :))) Koreyslargayam qoyilman ikkitaga ruxsat qolganini biz hal qilamiz deyishgan shekilli??? Савол берилган сана: 12.09.2012 23:28 |
ЖАВОБ: Ҳа, агар улар гол уришмаганда ва биз яна иккита гол урганимизда, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонардик. Жавоб берилган сана: 13.09.2012 00:44 |
Gayratbek |
САВОЛ: Yaxshimisiz. Kecha majlis bor edi uyinni kurolmadim ammo dustim tahlil qilib berdi va men qayta kurdim uyinni lekin hayajonsiz kurilsa xato yutuq hammasi kurinarkan Dustimning aytishicha biz juda kuchli uynaganmiz Ammo uzim kurdimki Koreya agar imkoniyat yarimta bulsa ham gol ura oladi e'tibor qildingizmi ular tupni uzida saqlab turib qachonki ikki nafar futbolchimiz yaqimnlashgandan sunggina pas berdi ta'ni kuproq uyinchini ochilishiga imkoniyat yaratishdi. Qisqa pas deymizmi devor uslubi deymizmi lekin baribir mayda pasda chiroyli uynashdi. Biznikilar ham yaxshi uynashdi to'g'risi 1. Qahramon aka menimcha ushbu uyinga bulgan vazifa uddalandi deb uylayman. Sababi buiz qur'a tashlangan vaqtdayoq Eron va Livan ustidan g'alaba va Koreya bilan durang buladi degamdik. To'g'rimasmi??? 2. To'g'ri bizda ikkinchi darajali uyinchi yo'q hamma asosiy tarkibda uynay oladi ammo birinchi darajali futbolchi ham yo'qda :)) Kecha Qosimov mavjud imkoniyatdan unumli foydalana oldi, ya'ni zahiradan ham uyinni kuchaytira oladigan uyinchilar tushishidi anchadan beri mana shu holatni kuzatmagandik to'g'rimasmi gapim??? 3. Oktyabrda Qatar 2011 da bulgan hodisa qaytarilarmikan nima deb uylaysiz? Lekin ushanda ham ikkala gol aniq hujumdan emas raqib xatosiyu Ahmedovning individual mahorati tufayli kiritilgan edi. 4. Shatskix endi kelmasa kerak. Nasimov nostabil uyinchi, Shadrin ortiqcha vazn tuplagan, Soliyev qaridi, Krasnitskiy ulib ketdi, Messi argentinalik, Baqoyev va Geynrixdan boshqa variant qolmayapdi hujumda. Murzoyev, Nagayev, T.Hakimov kabi yoshlarga tavakkal qilib bulsa ham imkoniyat berish kerakdir. (Temur ba'zi uyinchilarday klub emas termada yaxshi uynasa kerak(Bulikin,Yunus Mahmud, Bartez va hattoki Zidan)? Савол берилган сана: 12.09.2012 23:23 |
ЖАВОБ: 1) Ливан билан Эронни юта олмадик-ку? Кеча эса уч очко ўйналди. 2) Бўлмаган гап, Эрон билан ўйиндаям, Япония билан сафардаги ўйиндаям тўлиқмас таркиб ўйнаган ва яхши ўйин кўрсата олганмиз. 3) Индивидуал маҳоратдан гол уриш учун ҳам аввал бир нечта ҳужумлар уюштирилиши ва дарвоза дахлсизлиги сақланиши керак. Мисол учун кеча бир голни улар ўз дарвозасига урди, яъни хато қилишди-ку, тўғрими? хато қилишга мажбур қилиш ҳам, футбол. 4) Терма жамоада таваккал қилинмайди, олдин клубларда жамоага ва жамоа олдига қўйган мақсадга мос эканликларини исботлашлари керак. Зиданни МТЖ да биз танимасимиздан олдин Италия чемпиони бўлганди. Жавоб берилган сана: 13.09.2012 00:42 |
Dreams |
САВОЛ: Ассалому Алайкум,Шацких ни сунгги интервью си хакида нима дейсиз?терма уйинига 200% тайер булиши керак деган(тем более)Ж Корея мен уни фикрига кушиламан(гапи ростми еки йок бу бошка масала)тайер бумасаям ватан учун деб уйнаб кетавериш керак дейиш нотугри сизни фикриз канака? ps агент оркали билиб олсам хам буларди бошкаларга ям нафи бордур бу савол жавобни дедим Савол берилган сана: 12.09.2012 22:47 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Агар унга мухтож бўлиб, чақиришса, ҳар қандай ҳолатда ёрдамга келиш керак. Унинг ўйинга қай даражада тайёрлигини эса бош мураббий ҳал қилади, футболчининг ўзи эмас. Футболчи 70 фоиз тайёр ҳолатда ҳам, баъзи бошқа футболчилардан кўра фойдалироқ бўлиши мумкин. Жавоб берилган сана: 12.09.2012 23:16 |
raulstar |
САВОЛ: Энги кизиги охирида мухлислар чапак чалиб кузатиб куйишди. Байрамми бу? Мен эса нерв булдим. Японияни юта олмаганда хамма сукиниб чикдику стадиондан(ушанда хам нерв бугандим). Лекин мураббийларга бошкача муносабат. Мухлисларни "угай она"га ухшатдим. Угай она уз фарзандини аяб, угай фарзандига кун бермайдику ушанакаде. Косимов узбек булгани у.н шармандали дурангга чапак чалиш, худди шундай дуранг у.н Абрамовни хакоратлаб сукиш инсофданми? Манимча бизда халиям шахсга сигинишадими дейман. Афсус Ливан ва Кореяни ютганимизда 1-чи уринда булардик... Савол берилган сана: 12.09.2012 20:59 |
ЖАВОБ: Ҳа, шунақароқ. 2009 йилда ҳам Тошкентда ҳал қилувчи баҳсда Японияга ютқазиб қўйганимизда ҳам бир журналист Қосимовга "Чиройли ўйин учун рахмат" деганди. Кечаям кимдир "Ғалабага тенг дуранг билан табриклайман" дебди. Табриклайверишсин, ҳар ким ниятига яраша олади. Абрамов аслида ҳакамнинг хатоси билан, ҳақиқий голни ҳисобламанмасдан, Эрондан ютқазганида сазойи бўлиб кетганди. Энди бўлса, энг танқидчи журналистларимиз ҳам "ҳар ҳолда ҳужумларимиз зарба билан якунланяпти-ку" деб қаноат ҳосил қилишяпти. Демак, энди шунгаям шукр қиларканмиз, табриклайман сизни ҳам. Жавоб берилган сана: 12.09.2012 23:14 |
BigBon |
САВОЛ: (Ўзбек)Футболдан "эээ борее" деб қўл силтаб кетган пайтларим кўп пўлган,лекин на илож ...Сиздаям ушбу ҳолат кузатилганми.Биттаси айтган экан сигарет чекишни ташлашдан осон нарса йўқ, мани ўзим чекишни 2145 маротаба ташаганман деган экан)) Савол берилган сана: 12.09.2012 19:02 |
ЖАВОБ: Йўқ, адашаяпсиз. :) Қизиқишнинг сўниши, бир пайтда, "эй борее" дейиш билан бўлмайди. Бундай дейдиганларнинг гапи ёлғон, кейинги ўйиндан бошлаб кўришни давом эттиришади. Қизиқишнинг сўниши аста секинлик билан, конкрет воқеага боғланмаган ҳолда, таббий тарзда бўлади. Яъни илгари мухлис бўлиб, ҳозир қизиқмай қўган ўртоқларингиздан сўранг, айнан қайси воқеадан кейин қўл силтаганликларини айтиб бера олишмайди. "Безиш" - бирданига бўладиган ҳолатмас, менимча. Ўхшатиш лозим бўлса, бу оиланинг дарз кетишига ўхшайди, гуёки сабаби маълум ва аниқдек, лекин аслида тарихи узун... :)) Жавоб берилган сана: 12.09.2012 20:34 |
Famous |
САВОЛ: Ахир бизнинг боримиз шу-ку. Козонда бори чумичга чикади. Сув ва картошка солиб, кайнатилса-ю, пишгандан кейин огзимизга ёкмай, куй гушти ва ёгили кайнатма шурвага ухшамапти деб нолисак тугри буладими? Савол берилган сана: 12.09.2012 15:41 |
ЖАВОБ: Хўп розиман, демак "қушман" деяпсиз :), бемалол, лекин ундай бўлса, мундиалга чиқиш ҳақида гапириш ҳам нотўғри, тўғрими? Биз кучсиз таркиб билан Японияни сафарда ютганмиз. Мен ўша пайтларда кучли эдик, демокчи эмасман, агар ўша таркиб билан яна қанча ўйнасак, ўанча Япониядан ютқазамиз. Лекин бир марта ютдик, тўғрими? Яъни маълум ўйинга талаб қўяётганда, умумий мақсадимизга ҳамоҳанг тарзда бўлиши керак. Бизга кеча ғалаба зарур эди, рақибнинг кимлиги бошқа масала. Вазифа уддаланмади. Боримиз шу эди, ҳар нарса бўлиши мукин, тўғри тушунамиз, лекин хурсанд бўлишга сабаб кўрмаяпман. Жавоб берилган сана: 12.09.2012 15:45 |
Famous |
САВОЛ: Сизга савол. Факат илтимос, теория ва практика бошка-бошка нарсалар, деб чекланманг. Фараз килайлик, кечаги уйинда корейсларнинг биринчи голида бош бн берилган зарба дарвоза тусини устидан утиб кетди. Колган хамма холат жойида колди. Нестеровнинг хатоси хам, уйинчиларнинг жойлашуви хам. Умуман хаммаси, иккала таймдаги харакатлар. Ва бизнинг термамиз 2-1 га ютди. Шунда хам шу фикрларни берармидингиз? Биз жуда ёмон уйнадик, ракибнинг буш уйини ва омад туфайлигина ютдик дермидингиз? Кунглингизга келмасину, лекин иккала маколангиздан сунг, назаримда, сиз уйиндан аввал термамизнинг галабасининг урнига дуранг ёки маглубият кутгандек булиб чикяпсиз. Савол берилган сана: 12.09.2012 15:30 |
ЖАВОБ: Футбол томоша қилишдан олдин мақсадни бегилаб оласиз - ҳар қандай усулда ғалаба бизни кеча қониқтирарди. Натижа учун ҳаракат қилинганда ва бунга эришилганда хулоса бевосита ўша натижага боғлиқ бўлиб қолади. Ғалаба қозонганимизни эътироф этган ҳолда, келажак учун баъзи хатоларни тилга олардим, албатта. (Нотўғри ўйламанг, мен Қатарда Қатарни енгган оқшомимиздан кейин ҳам жамоани танқид қилганман ва бу кетишда охири шарманда бўлишмиз мумкинлигини таҳмин қилиб ёзганман. Топиб ўқисангиз бўлади.) Натижа кўнгилдагидек бўлмагандан кейин, танқид янада кучайиши табиий ҳол. Сабаби энди вазифамиз янада мушкуллашди, Кореяни ютганимизда Қатарда дуранг учун ҳам ўйнашимиз мумкин эди, энди эса ғалаба қозонишмиз шарт, тўғрими? Демак ТЖ нинг ўйинига бўлган талаб ошади, Қатарда ғалаба қозонишимиз шарт деган ўлчов билан МТЖ ни таҳлил қиламиз ва салбий жиҳатлар топиш осонроқ бўлади. Менимча, термамиз Қатарда бемалол дурангга эриша олади, лекин ғалаба қозониш бирмунча қйинроқ. Мана шу кичкина сабаб туфайли, кечаги ўйинни ёқтирмаслигим мумкин. Тушунтира олдим, деб ўйлайман. Жавоб берилган сана: 12.09.2012 15:52 |
‹ First < 75 76 77 78 79 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|