24/11 00:45 | Парма | 1-3 | Аталанта | ||
24/11 01:00 | Сельта | 2-2 | Барселона | ||
24/11 15:00 | Металлург | 1-0 | Сурхон | ||
24/11 16:30 | Женоа | 2-2 | Кальяри | ||
24/11 17:15 | Сўғдиёна | 2-0 | Локомотив | ||
24/11 18:00 | Осасуна | 2-2 | Вильярреал | ||
24/11 19:00 | Саутгемптон | 2-3 | Ливерпуль | ||
24/11 19:00 | Торино | 1-1 | Монца | ||
24/11 19:00 | Комо | 0-2 | Фиорентина | ||
24/11 20:15 | Севилья | 1-0 | Райо Вальекано | ||
24/11 21:30 | Ипсвич | 1-1 | Ман. Юнайтед | ||
24/11 22:00 | Наполи | 1-0 | Рома | ||
24/11 22:30 | Леганес | 0-3 | Реал Мадрид | ||
25/11 00:45 | Лацио | 3-0 | Болонья | ||
25/11 01:00 | Атлетик Бильбао | 1-0 | Реал Сосьедад | ||
25/11 22:30 | Эмполи | - | Удинезе | ||
26/11 00:45 | Венеция | - | Лечче | ||
26/11 01:00 | Ньюкасл | - | Вест Хэм |
SHARQ |
САВОЛ: Шу кунларда бир нарса укиб колдим ва уйланиб колдим - Футбол — это зеркало психического состояния нации Характер и психическое состояние нации проявляются в футболе.Николай Сванидзе. Баъзида дарвозага якинлашганда гол уруш паллаларида футболчиларнинг бир-бирларига "пас" беришга киришиб кетишларини жамиятда масъул вазиятларда карор чикаришда у килсин бу килсин жавобини хам узи берсин каби холатга ухшатаман балки адашаётгандурман... Савол берилган сана: 14.11.2012 16:36 |
ЖАВОБ: Балки. Албатта миллий характер, умумийлик бўлади ва бу қаердадир ўзини акс эттиради. Менимча, ўйин услубида эмас, у ёки бу вазиятда қарор бериш ва ўзини тутишда намоён бўлса керак. Қизиққонлик, совуққонлик, индивидуаллик, тартиб ва ҳоказо. Ўйин услуби эса, масалан Италиядек қизиққон халқ, бунақа хотиржам ўйин услубига эга бўлиши парадокс... Жавоб берилган сана: 15.11.2012 02:13 |
sokinlik |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Мен Янга хикоясини сиз айтган охирги жумласини сурамокчи эдим.Имкон булса тулик ёзсангиз. Савол берилган сана: 14.11.2012 12:35 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, алоҳида қандайдир кучли афоризм эмас. :) Шунчаки, ҳикояни ўқисангиз, жуда таъсирланасиз. Жавоб берилган сана: 14.11.2012 13:16 |
ManchesYu |
САВОЛ: Салом Кахрамон ака! Ахмад Убайдуллаев МТЖ дан сунг Раберд Гайни МТЖ бор эди. Улар тошкентда ОЧ ЖЧга чиколмаганди, ундан сунг Естафев(хозирги А. Мусаев) МТЖ чикди ва Д. Нуралиев МТЖ бор. Уша Р. Гай бошкарган авлод нима булди? Савол берилган сана: 14.11.2012 01:53 |
ЖАВОБ: Салом. У жамоа 1992 йилдан кейин туғилганлардан тузилганди. бу жуда ноқулай ёш тоифаси, чунки олимпиада ҳар 4 йилда ўтказилади. 1989 лардан кейин 1993-94 ларда ОТЖ да ўйнаш имконияти бор. Демак Гай жамоаси ҳозир йўқ, ўша жамоада ўйнаган футболчилардан масалан Кримец ТЖ га номзод, Тохир Шамсиддинов эса Мусаев жамоасида ўйнамоқда. Жавоб берилган сана: 14.11.2012 13:32 |
Dinamachi |
САВОЛ: Aka,öyindan söng bu mantiqsiz tuyular(iloxim shunde bölsin),lekin javob bering; 1.M.Q yana nimaga ösha hujumchilaga ishonmoqda,axir ularda xatto gol körmadik,keyin 4huj ham texnik va pazitsion ustindir ammo erondek jis baquvat va jips öynovchi jamoaga skori baland hujumchila(nagavey,mirzoyev,temirxöja) kk ediyov.ular shuningdek ancha harakatchan ham. 2.M.Q köproq teskor va qarshi hujumlardan köra pazitsion hujumlaga tayangandek körinyapti. 3.öyinda kimni(odil,temur,anzur,jasur) örni köproq bilinadi yoki bilindi.nima un. 4. U.19 mtjning eng kuchli chizig'i va harakterini ayta olasizmi. I.Sergeyev menga nominal hujumchilar yangi avlodini eslatmoqda. Савол берилган сана: 14.11.2012 00:48 |
ЖАВОБ: 1) Сиз санаб ўтган ҳужумчиларни Қосимов бутунлай "игнор" қилаётган бўлганида, бу ҳақида мунозара ўринли бўларди. Бу ҳужумчилар синаб кўриляпти, демак қайсидир жиҳатдан мураббийни қониқтирмаяпти. Улар ҳақида Қосимов биздан яхшироқ билади, футбол ҳақида ҳам, демак, эътироз ўринсиз. 2) Асосий ярим ҳимоячиларимиз унчалик тезкор эмас. Бошқаси эса йўқ. 3) Менимча, Темурни ўрни кўпроқ билинади. Чунки Анзур ёки Одилсиз ўйнаб кўрганмиз, баъзан ўрни билинмаган ҳам 4) Бу жамоанинг ўйинларини деярли кўрмадим, шунинг учун бир нима дея олмайман. Жавоб берилган сана: 14.11.2012 13:15 |
Lexus |
САВОЛ: Ака, ёлгиз узингиз бир оролда 10 кун яшашингизга тугри келса, узингиз билан кайси 5 та китоб ва 5 та футбол бахси ёзуви дискларини (кимнинг шархида)олиб кетган булардингиз? Савол ахмокона булса, олдиндан узр сурайман. Савол берилган сана: 13.11.2012 20:25 |
ЖАВОБ: Албатта "Робинзон Крузонинг саргузаштлари"ни олардим. :)) Хазил. Саволнинг бундай тарзда қўйилиши қизиқарли бўлса-да, менга ёқмайди, сабаби, ҳеч қачон бундай вазият (нега айнан бешта?) содир бўлмагани учун, бу ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Ва шароитнинг шарт қилиниши танловга ҳам таъсир кўрсатади, яъни бекорга Робинзонни эсламадим, ахир нормал шароитларда бу китоб мен учун зерикарли бўларди, тўғрими? :))) Мен ёқтирган бешта бадиий китоб: "Икки эшик ораси", "Уфқ", "Граф Монте Кристо", "Чўқинтирган ота". Яна Тоҳир Малик, Ўткир Ҳошимов, Шукур Ҳолмирзаевларнинг ҳикоялари айниқса, Ўткир Ҳошимовнинг "Янга" ҳикоясини жуда ёқтираман, ундаги энг охирги жумлани қайта қайта ўқийман) ёқади. Ғарб адабиётининг шедеврларини шунчаки мода бўлгани учун, ўзимга мажбурлаб ёқтиришга ҳаракат қилдим - лекин натижа бўлмади. Футбол баҳсларига келсак, ўтиб кетган ўйинларни қайта кўришга қизиқмайман. Жавоб берилган сана: 14.11.2012 11:40 |
Lexus |
САВОЛ: Ассалому Алайкум. Ака анчадан бери хеч нарса ёзмай куйдингиз-а? Узи бу сайтда факат Сиз янги маколалар ёзиб, конференциянгизда доим фаолсиз. Агар Сиз рва Алишер ака ёзмай куйсаларингиз, ушбу сайтни умумуан ёпиб ташласа хам булаверади. Тушунаман, хаёт ташвишлари, лекин ичингиздаги "нимадир" ёзишга ундамаётганига хайронман... Савол берилган сана: 13.11.2012 20:17 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, ташвишлар олдингидан кўпайгани йўқ, шунчаки, ёзмаса бўлмайдиган мавзуларни кўра олмаётгандирман. Тўғри, мавзу кўп, ҳатто баъзилар "мана бу ҳақида ёзинг", "мана бу темани кўтаринг" деб ҳам маслаҳат беришади - лекин асосийси фақат мавзунинг бўлиши эмас, ўша мавзу ҳақида менда "айтилмаган фикр"нинг ҳам мавжуд бўлишидир. Жавоб берилган сана: 14.11.2012 11:25 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. Bilmaysizmi, nega saytning konferensiyasi g`oyib bo`lib qoldi va B.Abdulla nega konferensiyalarida javob yozmayaptilar? Савол берилган сана: 13.11.2012 18:25 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. 1) Қандайдир тушунарсиз ҳолат бўлибди. Конференция яна тикланди. 2) Билмадим. Жавоб берилган сана: 14.11.2012 11:20 |
SHARQ |
САВОЛ: Ассалому алайкум! Ишонч жуда кучли нарса! Мисол: Округ Колумбия Вашингтона считается столицей убийств. Летом 1993 года учеными там был проведен эксперимент. Четыре тысячи добровольцев одновременно стали напряженно думать о том, что преступность снизится на 25%. Шеф полиции смеялся, что скорее летом пойдет снег, чем это у них получится. Но когда пришли результаты, департамент полиции стал соучредителем этого мероприятия. Шундай Биз албатта йигитларга ишонишимиз зарур! Олга йигитлар! Галаба бизники иншааллох! Савол берилган сана: 13.11.2012 18:17 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Албатта, ишонч - катта куч, лекин доим ҳал қилувчи эмас, акс ҳолда ҳозир сиз менга Вашингтондаги округдан мисол келтирмасдингиз... :) ва эронликлар ҳам ўз ғалабаларига ишонишади. Мен учун ишонч, восита эмас, хулоса. Терма жамоамизда ғалаба қозониш учун имконият ҳам, асос ҳам етарли ва шунинг учун уларга ишончим бор. Шу холос. Футболчиларимиздаги ғалабага бўлган ишонч эса - восита. Мана шу ишонч туфайли улар хаяжонни енгишлари ва ўз кучларини тўғри баҳолай олишлари мумкин. Омад тилаймиз. Жавоб берилган сана: 14.11.2012 11:19 |
Lexus |
САВОЛ: Узр, яна озгина кушимча: бир вактлар сенатор Акмал Саидов бизга маъруза укиганларида, Узб, УР, УзбРес деган кискартмалар хам инсонни Ватанини севмаслигидан далолат дегандилар, бунга нима дейсиз? Савол берилган сана: 12.11.2012 22:49 |
ЖАВОБ: Ростини айтсам, ватанни севиш ҳар бир инсоннинг фитратида бўлади, яъни ўз ватанини севмайдиган одам ЙЎҚ!. Фақат кимдир пулни, кимдир бошқа манфаатни, кимдир бефарқликни ўша севгидан устунроқ кўради, шу холос. Онасини қаровсиз қолдирган ёки хотини гапига кириб "Қариялар уйига" ташлаб келган ўғил ҳам ўша онасини барибир яхши кўради. Фақат бу севги бошқа манффатлар олдида етарли бўлмай қолиши мумкин холос. Биз бировнинг ватанпарварлигини фақат мана шундай ҳолатларда, яъни турли манфаатлар билан тўқнаш келгандаги қарорлари билан билиб олишимиз мумкин. Текис ерда буни сиз эслаган мезонларда ўлчашимиз гуёки, "суюкли ойижоним" деб чақирадиганлар "ойи" ёки "ойижон" деб чақирадиганлардан кўра кўпроқ онасини яхши кўради ва онаси учун кўпроқ қурбонликка тайёр деб хулоса чиқаришга ўхшайди. Мен қўшилмайман. Жавоб берилган сана: 13.11.2012 11:12 |
Lexus |
САВОЛ: Ассалому Алайкум. Кахрамон ака аввало узр сураган холда, Сизга куйидагича савол йулламокчи эдим: Ушбу конференциялардаги юзерларнинг баъзи бир саволларини укиганимда, ишонасизми йукми, ишкилиб бирорта узбек тили ва имлосини мукаммал биладиган чет эллик мехмон бу ерга кирмаслигини тилаб тураман. Саволлардаги имловий ва бошка хатолар шунчалик купки, нахот халкимиз ёшлари шу даражада бесаводми деб уйланасан киши. Энг ачинарлиси нафакат юзерлар, балки уларга жавоб бераётган айрим журналистларимиз хам саводда улардан колишмайди. Нега энди Уткин, Генич. Розановлар уз конференцияларида рус тилини хурмат килишни талаб килишади-ю, бизнинг улардан нимамиз кам? Мени фикримча, агар сизлар хам шу рус журналистлари каби бесаводларча ва хатто бефаросатларча берилаётган саволларга жавоб йулламасангизлар, балки озгина бунга карши курашган булармидинглар... Саволим огир ботган булса узр, шунчаки сизни билимли инсон деб биламан ва буни тугри тушунасиз деб умид киламан. Савол берилган сана: 12.11.2012 22:46 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Фикрингизга тўлиқ қўшиламан ва эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қиламан. Фақат биласизми, "бирорта чет эллик кириб қолса, нима деб ўйлайди" деган хаёлнинг биринчи бўлиб пайдо бўлиши ҳам бизга хос бўлган хусусиятлардан :)) Жавоб берилган сана: 13.11.2012 11:03 |
Hamkor |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Сизнингча йукотишлардан кейинги Эронга карши тахминий таркиб кандай булади. РАХМАТ. 14,11,2012-19:30 гача жавоб кутаман. Савол берилган сана: 12.11.2012 22:01 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Футболчиларимизнинг бугунги ҳолати ҳақида тасаввурларимиз камроқ бўлса-да, бир нечта йўқотишлар туфайли, вариатларни таҳмин қилиш қийин эмас. Қатар билан таркиб эсингиздами? Қосимов катта эҳтимол билан ўша таркиб ва схемани сақлашга ҳаракат қилади, албатта, мажбурий ўзгаришлар мавжуд бўлган ҳолда. Масалан, Исмоиловни ўрнини Муллажонов эгалласа керак. Кападзе ўрнида Фозил Мусаев ҳаракат қилиш эҳтимоли юқори. Чап қанотда, Ҳасановнинг позициясида эса Андреевда тажриба бор. Лекин... Барчаси футболчиларнинг ҳолати ва асосийси Қосимовнинг уларга қай даражада ишонишига боғлиқ. Айтайлик, Мусаевга ишонч камроқ бўлса, Жепаровни бироз орқага олган ҳолда, Гейнрих асосий таркибда тушиши мумкин. Балки Виталий Денисов ярим ҳимояда, Жасурнинг ўрнида ҳаракат қилар, чунки барибир ҳимоя биринчи ўринда, мағлубият бизни 2-ўриндан амалий тарафдан маҳрум қилади. Жавоб берилган сана: 13.11.2012 10:53 |
NASCAR |
САВОЛ: Уфф.уз га умуман тушуниб бўлмаяпти. Бутунлай "сарғайтириб" юборишди. Эрта-индин қайсидир футболчининг ичкийимининг ўлчамини чиқаришсаям ҳайратланарли бўлмайди, менимча. Авваллари Акбаровнинг конфи бўларди. Ҳозирда ушбу сайтнинг эгаси ким? Мабодо билмайсизми? Савол берилган сана: 12.11.2012 18:43 |
ЖАВОБ: Ҳозир ҳам Азиз ака сайтнинг эгаси ҳисобланади. Конференция ёки боғланиш йўли ҳақида билмайман. Жавоб берилган сана: 13.11.2012 10:42 |
AzizBecks |
САВОЛ: Salom Qahramon aka. Bu yil 1-liga g'oliblari oliy liga talabiga javob bera olmasligidan foydalanib, jamoalar sonini 12taga tushirish kerak degan fikrga qanday qaraysiz? Agar bu fikrni qo'llab-quvvatlasangiz, sizdan shu mavzuda maqola kutib qolamiz. Савол берилган сана: 12.11.2012 18:21 |
ЖАВОБ: Cалом. Гап сонда эмас, 12 та қилсак, келаси йилги 1-лига ғолиблари ҳам талабга жавоб бермайди. Кейин 10 тага туширамизми? Жавоб берилган сана: 13.11.2012 10:41 |
Abuamin |
САВОЛ: Салом Кахрамон узб эрон уйинига одил санжар копа келмедигонга ухшайди уларсиз камандани кандай уйнайди деб уйлайсиз бу уюштирилмаганмикин фикрингиз кандай Савол берилган сана: 11.11.2012 10:52 |
ЖАВОБ: Салом. Ким уюштиради? Жавоб берилган сана: 12.11.2012 10:32 |
Kakastad |
САВОЛ: Салом! Эрон б.н уйинда 2 хужумчи б.н уйнасак натижа берадими? Куп термаларда яккол 2 хужумчи ва хужумкор марказий химоячилар оркали тотал футбол намойиш этишади. Бизда эса факат канотлар оркали уйнаш,яъни эски услубимиз ''подават''га кайтдик. Эроннинг бакувват химоячиларини 2 каватда ютишимизга ишонмайман. Сизчи? В.Абрамов услуби хозирда иш бериши мумкинмиди? Савол берилган сана: 10.11.2012 23:23 |
ЖАВОБ: Билмадим. Жавоб берилган сана: 12.11.2012 10:32 |
Famous |
САВОЛ: Битта изохнинг бир неча бор кетма кет кайтарилиши техник нуксонми ёки фойдаланувчининг узига хос эрмагими? Савол берилган сана: 10.11.2012 18:46 |
ЖАВОБ: Техник нуқсон. Бу ҳақида админларга айтгандим, яна айтиб кўраман. Жавоб берилган сана: 12.11.2012 10:31 |
elyor |
САВОЛ: Salom Qahramon aka! 14 noyabr kuni MTJmizdan tashqari yoshlarimiz ham Eron yoshlariga qarshi o'ynashlari mumkin, Agar Eron yoshlari Koreyaliklardan ustun kelsa va biz ham Suriyani yutsak. Aytingchi har ikkala terma jamoalarimizning aynan bitta mamlakat terma jamoalariga qarshi aynan bir kunda maydonga tushishi jamoalarimiz uchun qo'shimcha bosim yuklamaydimi? Savol mantiqsizroq tuyulgan bolsa uzr. Javobiz un oldindan rahmat! Савол берилган сана: 10.11.2012 14:44 |
ЖАВОБ: Салом. Йўқ, босим юкламаса керак. шунчаки, мухлислар учун қўшимча интрига. Жавоб берилган сана: 12.11.2012 10:31 |
NASCAR |
САВОЛ: Клаттенбургга нисбатан ошириб юборишмаяптими? Тўғри, у катта хатога йўл қўйди. Лекин ҳовурдан тушиб, соғлом ақлга ўйлаб кўрилса, охир-оқибат уям одам, уям футболнинг бир қисми-ку деб ўйлаб қолади одам. Савол берилган сана: 10.11.2012 11:47 |
ЖАВОБ: Унинг хатолари футболнинг бир қисми, тўғри. Унга ўйиндаги қарорлари асосида эмас, ўша пайтда бир нечта "Челси" футболчиларини ҳақорат қилганликда айблашмоқда. Жавоб берилган сана: 12.11.2012 10:30 |
futbolvatani |
САВОЛ: Salom yaqinda livepool oz safiga yosh xujumchi samed yeshilni qoshib oldi u meksikada otgan osmirlar ortasida jahon chempionatida germaniya termasida oynaganakan bizdayam usmirlarimiz yaxshi qatnashgandiku lekin birortasini europaga olib ketishmadi bunga sabab nima sizningcha naxot 1ta bosayam butun Ozbekistonda bunaqa oyinchi yo bosa Савол берилган сана: 09.11.2012 19:59 |
ЖАВОБ: Демак Йешил даражасида ўйнай олишмагандир бизникилар. Мутахассислар футболни бошқача кўришади. Жавоб берилган сана: 12.11.2012 10:29 |
FarkhodFayz |
САВОЛ: Assalomu Aleykum. Barselona Chempionlar ligasida bitta klubga aniiq "muxlis"lik qiladi! Qaysi klubligini toptizmi))) Савол берилган сана: 09.11.2012 10:07 |
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Селтик. Жавоб берилган сана: 12.11.2012 10:28 |
‹ First < 66 67 68 69 70 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|