Кириш Регистрация
04/11 01:00 Барселона 3-0 Астон Вилла
04/11 01:00 Фейеноорд 0-3 Интер
04/11 01:00 Буде-Глимт 0-0 Лилль
04/11 01:00 ЛАСК 4-0 Слован
04/11 01:00 Ман. Юнайтед 3-2 Рома
04/11 01:00 Вильярреал 0-6 ПСЖ
04/11 01:00 Атлетико 0-2 Бавария
04/11 15:00 Поханг Стилерс 3-3 Гамба Осака
04/11 15:15 Бурирам Юнайтед 0-0 Кашима Антлерс
04/11 18:45 Аркадағ 1-0 Гол Гоҳар
04/11 21:00 Ал-Ваҳда 0-0 Холидия
04/11 22:00 Кувайт СК 2-3 Насаф
04/11 22:45 АЕК 2-3 Реал Мадрид
04/11 22:45 Фенербахче 3-2 Ливерпуль
05/11 01:00 РБ Лейпциг 0-1 Манчестер Сити
05/11 01:00 Славия 0-2 Арсенал
05/11 01:00 ПСВ 0-1 Брюгге
05/11 01:00 Боруссия Д 0-0 Бетис
05/11 01:00 Порту 1-1 Наполи
05/11 01:00 Ланс 0-3 Комо
05/11 01:00 Викинг 1-1 Сабаҳ
05/11 18:30 Бунёдкор - Хоразм
06/11 18:30 Сўғдиёна - Динамо

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади?

Баҳо:
+ | -

ОФК лойиҳасига кўра, 2034-йилги Жаҳон чемпионати саралашининг асосий қисми Осиё Миллатлар лигаси билан боғланади.

2032/33-йилги Миллатлар лигасининг Tier-1 босқичида 18 та терма жамоа қатнашади. Ҳар бир жамоа лига босқичида жами 12 та учрашув — 6 та уйда ва 6 та сафарда ўтказади. Мусобақа 2032-йил март ойида бошланиб, 2033-йил мартида якунланади. 2032-йил сентябрь–октябрдаги ФИФА ойнасининг ўзида ҳар бир терма жамоа тўрттадан ўйин ўтказиши кўзда тутилган.

Лига босқичи якунида дастлабки 6 ўринни эгаллаган терма жамоалар ЖЧ-2034 йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритади. Саудия Арабистонида ўтадиган мундиал 2034-йилнинг охирги қисмига режалаштирилгани сабабли, йўлланмани эрта қўлга киритган жамоаларда тайёргарлик учун анча вақт бўлади.

7–10-ўринларни эгаллаган тўртта терма жамоа эса 2033-йил сентябрь–октябрь ойларида ЖЧ плей-оффида қатнашади. Қарама-қаршиликлар уй-сафар тизимида ўтказилади. Плей-офф якунида 2 та жамоа мундиалга тўғридан-тўғри чиқади, яна бир терма жамоа қитъалараро плей-офф йўлланмасини олади.

Миллатлар лигасининг ўзи эса давом этади. 2033-йил июнида чорак финал, ноябрда эса «Финал тўртлиги» ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу учрашувлар ЖЧ йўлланмаларининг тақсимотига таъсир қилмайди.

Тақвимни шакллантиришда 18 жамоа 6 та саватга ажратилади. Ҳар бир терма жамоа ҳар бир саватдан иккитадан рақибга қарши — биттаси уйда, биттаси сафарда — ўйнайди. Шу тариқа, мумкин бўлган 17 рақибдан 12 таси билан учрашади.

Масалан, амалдаги ФИФА рейтинги асосида Ўзбекистон иккинчи саватда бўлса, биринчи саватдаги Япония, Эрон ва Австралиядан иккитасига қарши ўйнайди. Ўзбекистон жойлашган иккинчи саватдаги қолган икки жамоа — Жанубий Корея ва Саудия Арабистони билан ҳам учрашади. Худди шу тамойил учинчи саватдан олтинчи саватгача давом этади.

Манба: uza.uz
Киритилди: 11:47, 05.10.2026.
Ўқилди: 3475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик