"Вильярреал" бош мураббийи Иньиго Перес Ла Лигада 100 та ўйин ўтказган энг ёш мутахассислардан бирига айланди.
38 ёшли испаниялик мураббий "Валенсия"га қарши дербида (2:1) ушбу маррага эришди. Унинг ҳисобида 31 ғалаба, 35 дуранг ва 34 мағлубият бор.
Перес 100-ўйинини 38 ёшу 9 ойу 6 кунлигида ўтказиб, бу кўрсаткич бўйича Пеп Гвардиола (40 ёш), Рафаэль Бенитес (42 ёш) ва Луис Энрикедан (45 ёш) ўзиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, мутахассис ўтган ёзда "Вильярреал" бошқарувини қабул қилган.













