Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Суперлига. “Навбаҳор” сафарда “Хоразм”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган “Хоразм” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувда наманганликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Урганчда кечган баҳсда мезбонлар автогол эвазига ортда қолишди, кейин эса битта гол уришга муваффақ бўлишди. Бироқ “Навбаҳор” устунлигини сақлаб қолди.

Учрашувни фаол бошлаган меҳмонлар 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. “Хоразм” ҳимоячиси Аброр Ҳўсинов тўпни ўз дарвозасидан қайтариб юбормоқчи бўлганида, кутилмаганда автогол муаллифига айланди — 0:1.

Голдан кейин ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этди. 17-дақиқада Сардорбек Азимовнинг зарбасини “Навбаҳор” дарвозабони Шукрон Йўлдошев қайтарди. Бир дақиқа ўтиб эса Ҳусайн Норчаев дарвозабон билан юзма-юз чиқди, аммо Умиджон Эргашев жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

24-дақиқада Азимовнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 28-дақиқада эса “Хоразм” футболчиси Рафаэл Тавареш огоҳлантирилди.

35-дақиқада “Навбаҳор” ҳисобдаги фарқни оширди. Ҳусайн Норчаев чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни аниқ зарба билан дарвозага жойлаб, меҳмонларнинг устунлигини мустаҳкамлади — 0:2.

Биринчи бўлим охирида Умар Адҳамзоданинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Қўшиб берилган икки дақиқадан сўнг жамоалар танаффусга “Навбаҳор”нинг икки голлик устунлиги билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимни “Хоразм” таркибдаги ўзгаришлар билан бошлади. Элзио Лоан ва Сухроб Иззатов майдонга туширилди. 51-дақиқада эса Аброр Хўсинов ўрнига Максим Ширяев ўйинга қўшилди.

54-дақиқада Жасурбек Жалолиддиновнинг зарбасини Умиджон Эргашев ушлаб олди. Бироқ мезбонлар орадан кўп ўтмай ҳисобдаги фарқни қисқартиришди.

56-дақиқада Рафаэл Тавареш “Навбаҳор” дарвозабони Шукрон Йўлдошев билан юзма-юз вазиятга чиқиб, имкониятдан унумли фойдаланди — 1:2. Шу тариқа учрашувдаги интрига янада кучайди.

58-дақиқада Рустамжон Абдуҳамидовнинг зарбасидан кейин Йўлдошев тўпни қайтарди. 63-дақиқада эса “Навбаҳор” футболчиси Русланбек Жияновнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Учрашувнинг кейинги қисмида “Хоразм” ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди. 72-дақиқада Шукрон Йўлдошев мезбонларнинг навбатдаги ҳужумини бартараф этди. 80-дақиқада Асадбек Раҳимжоновнинг узоқ масофадан берган зарбасини эса Умиджон Эргашев ушлаб олди.

84-дақиқада бурчак зарбасидан кейин “Навбаҳор” дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди, аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 88-дақиқада Диёр Холматовнинг зарбасини Эргашев қайтарди. Бир дақиқа ўтиб, Йўлдошев ҳам мезбонларнинг навбатдаги ҳужумида жамоасини қутқарди.

Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда ҳам кураш давом этди. 90+1-дақиқада “Хоразм” футболчиларидан йўлланган зарбадан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 90+2-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Жоэл Кожо дарвозабон билан юзма-юз чиқди, аммо имкониятдан фойдалана олмади — унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Шу тариқа, якунда “Навбаҳор” сафарда “Хоразм”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Суперлиганинг 25-турида муҳим ғалабани қўлга киритди.

Суперлига, 25-тур
“Хоразм” — “Навбаҳор” — 1:2
Голлар: Аброр Хўсинов (3, автогол), Ҳусайн Норчаев (35) — Рафаэл Тавареш (56).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:31, 26.10.2026.
Ўқилди: 848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик