Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Лионель Мессининг навбатдаги финти Гвардиолани ҳайратга солди

Баҳо:
+ | -

18 март оқшомида “Ноу Камп” ўйингоҳида ўтказилган “Барселона” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги ўйинни “Бавария” бош мураббийи трибунадан туриб томоша қилди.

Ўйиндаги вазиятлардан бирида каталонияликларнинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ўнг қанотда тўпни рақиб футболчиси Жеймс Милнернинг оёқлари орасидан олиб ўтиш орқали финт амалга оширди ва бу вазиятда алданган рақиб йиқилиб тушишга ҳам мажбур бўлди.

Майдонга ўрнатилган камералар шу вазият билан параллел равишда трибунада ўтирган Хосеп Гвардиолани кузатиб туришганди ва унинг бу финтга реакцияси ҳам тасвирга муҳрланди.

Қайд этиб ўтамиз, ЕЧЛнинг чорак финал босқичига ўтишга йўлланма берувчи бу ўйинда майдон эгалари Ракитичнинг 31-дақиқада киритган голи эвазига ғалаба қозонишди ва кейинги босқичга ўтишди. Англияда ўтган сафар учрашувида ҳам “Барселона” 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришган эди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 18:36, 19.03.2015.
Ўқилди: 11151 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.