Кириш Регистрация

Компани “Барселона” ва “Бавария” Европанинг бошқа жамоаларига қараганда даражаси юқори жамоалар эканини қайд этди

Баҳо:
+ | -

Kun.uz: “Манчестер Сити” жамоаси сардори Венсан Компания Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидаги мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдираркан, жамоаси учун “Барселона” жуда кучлилик қилишини таъкидлаб ўтди.

“Ҳақиқатни олиб гапириш керакки, бугунги кунда “Барселона” ва “Бавария”нинг бошқа жамоалар билан даражасида фарқ бор. “Сити”даги амбиция худди шундай даражага чиқиш бўлиб турибди. Бунинг учун жуда кўп меҳнат қилишимиз, узоқ жараённи босиб ўтишимиз керак. Албатта алоҳида ўйинларда уларни ютиш мумкин. Лекин бу ишни барқарор равишда амалга ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз кўп”, дейди бельгиялик ҳимоячи.

Унинг фикрича барча Англия жамоаларининг мусобақани тарк этишидан фожеа ясамаслик лозим. “Бунақаси бўлиб туради. Кейинги йил барча тўрттала жамоа ҳам ярим финалга чиқиши мумкин. Англияда чемпионат ўйинлари жуда мураккаб кечади. Бизнинг жамоалар Европада юқори савияда ўйнай олиш имкониятига эга. Бу йил шунчаки омадсиз йил бўлди”, дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради L’Equipe нашри.

Манба: kun.uz
Киритилди: 18:40, 19.03.2015.
Ўқилди: 4779 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.